Главная » 2013»May»7 » Султон Сулаймон Хуррам, Иброҳим ва бошқалар ҳақида
01:06
Султон Сулаймон Хуррам, Иброҳим ва бошқалар ҳақида
«Муҳташам юз йил» сериали актёр Холид Эргенчни нафақат Туркияда, балки дунё бўйлаб шуҳрат топишига сабаб бўлди. Миллионлаб томошабинларнинг «арзандаси» ўз «ҳукмдори», Усмонийлар империясида аёлларнинг ўрни, рақс сабоқларию Хуррам ва Сулаймон муҳаббати тўғрисида нималарни ўйлаши фильм мухлисларини қизиқтириши турган гап. «Сулаймон ҳаётида муҳим ўрин тутган кишилардан бири Иброҳим эди. Ҳали Маниса (Туркия шаҳри)даги ноиблик даврларида Иброҳим дунёқараши ва мақсадлари ўхшаш садоқатли дўст бўлган. Сулаймон давлатни бошқаришдаги алоҳида масалаларни ҳал этишда Иброҳим ваколатларини ўзиники билан тенг тақсимлагани тўғрисида тарихий фактлар ҳам мавжуд. Онасининг вафотидан сўнг одил Султон ҳаётида фақат икки инсон — Хуррам ва Иброҳим қолади».