Главная » 2014»Mart»1 » Судланмаганлик ҳақида маълумотномани интернет орқали олиш мумкин
17:23
Судланмаганлик ҳақида маълумотномани интернет орқали олиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида навбатдаги янги хизмат жорий этилди.
Энди Ягона портал орқали ички ишлар органлари томонидан бериладиган судланмаганлик (судлангалик) ҳақидаги маълумотномани олиш имкони пайдо бўлди. Фуқаролар ушбу маълумотномани олиш учун Ягона портал орқали онлайн аризани тўлдириб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимига лозим ҳужжатлар билан бирга жўнатишлари кифоя.
Ушбу хизматдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳамда унинг ташқарисида бўлган, нафақат республика фуқаролари, балки чет эл фуқаролари, ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишлари мумкин.
Ягона портал ёрдамида энди ушбу маълумотномани тезкорлик билан қўлга киритиш мумкин. Мазкур хизматни тақдим этилиши шартлари ва тартиби билан ушбу ҳавола бўйича батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.
Ягона портал келгусида бундай турдаги долзарб хизматларни тақдим этишда давом этади.