Бир неча кундан буён мамлакатимизда энг катта аудиторияга эга бўлган «Спорт» телеканалида ақл бовар қилмас ишлар содир бўлмоқда. Барчаси Испания кубогининг финалидан бишланган эди. Ўша куни «Реал» ҳамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйин бутун дунёнинг эътиборида турган эди. Лекин! Ҳа, бу ўйин телеканалимиз орқали намойиш этилмади. Буни қандайдир техник хато деб ўйладик. Яна лекин! Кеча дастурда кўрсатилиши керак бўлган жонли эфирдаги учрашувлар ҳам олиб берилмади.
Бугун эса ҳаммаси ошиб тушди. Англия чемпионатида охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Арсенал» — «Ньюкасл», «Тоттенҳэм» — «Сандерленд» ўйинлари амалда жуда кўп нарсани ҳал қилиши керак эди. Ҳамма кўз тикиб турган ўйинлар эса бизнинг телеканал орқали намойиш этилмади. Ўрнига ОЧЛнинг ўтган ҳафтадаги ўйини олиб берилди. Энг қизиғи ҳеч ким бу ҳақда тушунтириш ёки изоҳ бергани йўқ. Бу кетишда «Спорт»ни ҳеч ким кўрмай қўяди-ку. Ахир қачонгача Португалия чемпионати, Франция чемпионати ва ОЧЛнинг эскириб кетган ўйинларини кўрамиз. Телеканал ижодкорларидан изоҳ кутиб қоламиз.