Қозондаги уйлардан бирида совуткичда уч ёшли боланинг мурдаси топилди. Болакай квартирада онаси ва тоғаси билан бирга яшаган. Аёлнинг айтишича, тун ярмида уйғониб боласини ўз тўшагида кўрмагач, бутун квартирани қидириб чиққан ва ҳаёт нафаси сезилмаётган фарзандини совуткич ичидан топган. Тахминларга кўра, бола асфиксия оқибатида жон берган. Боланинг ўзи совуткич ичига кириб, ичкаридан ёпиб қўйган деб тахмин қилинмоқда. Ҳозир текширув олиб борилмоқда.