Главная » 2013»Yanvar»15 » Сотилган Galaxy S смартфонлари сони 100 млн.га етди
22:34
Сотилган Galaxy S смартфонлари сони 100 млн.га етди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси шу кунгача Galaxy S туркумига мансуб 100 миллион дона смартфон сотишга эришди. Бу хақда компания расмий сайтида маълумот берилган. Компания ушбу натижани 2,5 йил ичида қўлга киритди. Статистик маълумотлар 2010 йилнинг июн ойидан чиқа бошлаган фақатгина Galaxy S моделидаги смартфонлар, хусусан 2011 йилда сотувга чиқан Galaxy S II ва 2012 йилнинг май ойида тақдим этилган Galaxy S III савдолари асосида тўпланган. Galaxy S Plus ҳамда Galaxy S III Mini смартфонларига кўрсаткичлар инобатга олинмаган. Компаниядан хабар беришларича, биргина Galaxy S III нинг ўзидан 7 ойда 40 млн. дона сотилган. 2013 йилнинг 13 январь ҳолатига 24 миллион Galaxy S ва 40 млн. Galaxy S II смартфони сотилгани айтилмоқда. Харидорлар Samsung компаниясининг шу турдаги смартфонларидан кунига 190 минг донасини сотиб олишмоқда.