Главная » 2014»Aprel»13 » Sony дунё бўйлаб янги ноутбукларни қайтармоқда
09:22
Sony дунё бўйлаб янги ноутбукларни қайтармоқда
Sony компанияси VAIO Fit номли сотувга чиқарилган янги ноутбукларни қайтариб олмоқда.
Бунга сабаб қилиб қурилмадаги Panasonic фирмасида ишлаб чиқариладиган аккумуляторларнинг тез қизиб кетиши ҳамда ёнғинга сабаб бўлиши кўрсатилмоқда. Ушбу носозлик сўнгги ойларда дунё бўйлаб сотилган 26 000 та қурлимада бўлиши мумкин.
Sony компанияси Vaio Fit 11A ноутбукини ҳарид қилганларга ундан фойдаланмасликка чорлаган. Компаниянинг қайд этишича, ушбу носозлик ҳозиргача учта ёнғинга сабаб бўлган.
Барча носоз қомпьютерлар серия рақами ёрдамида аниқланади. Шундан сўнг Sony уларни алмаштириш бўйича дастур ишга туширади. Яқин кунларда компаниянинг расмий сайтида ушбу носоз ноутбукларни ҳарид қилганлар учун керакли маълумотлар тақдим этилади.
Sony қайд этишича, дунё бўйлаб ушбу носоз қурилмалардан 25 905 таси сотилган ва ҳаридорлардан узр сўрашган. Panasonic компанияси эса ушбу носоз аккумуляторлар юзасидан ҳеч қандай изоҳ беришгани йўқ.