Главная » 2014»Fevral»6 » Сочидаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
21:25
Сочидаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди
5 февраль куни тушдан сўнг Сочидаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда OlamSport.com хабар бермоқда.
Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳамда қўмитанинг халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Баҳодир Ҳусанхўжаев иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, дунёнинг 80 дан зиёд давлати вакиллари иштирокида ўтказиладиган мазкур катта спорт анжуманида Ўзбекистон спортчиларидан Миша Ге фигурали учиш, Артём Воронов ва Ксения Григорьева эса слалом ва гигант слалом бўйича ўз чиқишларини намойиш этишади.
Миша Ге ва Артём Воронов Олимпиада ўйинларида илк бор қатнашади. Ксения Григорьева эса 2010 йили Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтказилган Қишки Олимпиада ўйинларида ўз дебютини нишонлаган эди.
Ўзбекистонликлардан биринчи бўлиб 13 февраль куни Тошкент вақти билан соат 12:00да Артём Воронов мусобақаларга киришади. Шу куни фигурали учиш бўйича ўтказиладиган қисқа дастур баҳсларида Миша Ге музга чиқади.