Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Сочи -2014 олимпиадаси чиптаси нархлари эълон килинди
00:30 Сочи -2014 олимпиадаси чиптаси нархлари эълон килинди |
Сочи -2014 олимпиадаси чиптаси нархлари эълон қилинди 2014 йили Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган қишқи Олимпиада ўйинлари чипталарининг нархлари эълон қилинди. "Известия" газетасининг ёзишича, олимпиада ўйинларга кириш учун энг арзон чипта 1 минг рублни, энг қиммати эса қарийб 1 минг еврони ташкил этади. Хабарларга қараганда, томошабинлар энг кўп маблағни хоккей ўйинлари учун сарфлашга мажбур бўладилар. Мутахассисларнинг фикрича, “Олимпиада-2014” чипта нархи бўйича футбол бўйича 2012 йилда ўтказилган Европа чемпионатини ҳам ортда қолдириши мумкин. Сочида ўтажак қишки Олимпиада ўйинлари чипталари савдоси расман жорий йилнинг февраль ойидан бошланади. Мусобақанинг ўзи эса 2014 йилнинг 7-23 февраль кунлари бўлиб ўтади.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 662 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|