СЎНГГИ ШОВ-ШУВЛАР! Гулсаннам Мамазоитова Мамазоитова "Фарзандим 2” фильми учун саундтрек куйлади. «Алла» деб номланган ушбу қўшиқ қалбингизни зир титратишига умид қилинмоқда. Гулсанамнинг футбол тўғрисида ифтихор билан куйлаган қўшиғига клип суратга олиниши режалаштирилган. Хонанданинг ғоясига кўра, ушбу кичик видеода ўзбек футболининг барча юлдузлари жамланади. Демак, томоша қилишга арзигулик клип бўлади! Ғуломжон Ёқубов Ўзбекистон халқ артистлари ичида энг фаоли ва "ҳеч қаримайдиган”и Ғуломжон Ёқубов бўлса керак. Янги қўшиқлар, замонавий клиплар яратиш ва яккахон концертлар беришдан чарчамайди! 2013-йил баҳорини янги концерти билан бошлаб берадиган хонанда ўз анъанасига содиқ қолди. Ёқубов туғилган кунида ўтажак концертини ўзига туҳфа этади. Мухлисларнинг вазифаси эса севимди хонандасининг қувончига шерик бўлиш. Зиёда Зиёда оила қургач, турмуш ташвишлари билан овора бўлиб, ижодини унутиб қўйгани йўқ. Янги альбом ёзишга киришган хонанданинг илк янги қўшиғи ҳам тайёр. «Болалик». Баҳодир Низомов шеъри, Муродилла Ҳакимов мусиқаси билан яратилган қўшиққа клип суратга олиниши режалаштиряпти. Қизиқ, болаликни қўмсаган келин клипни қандай лавҳалар билан бойитади? Кутамиз.