SHERLAR.BIZ Payshanba, 18.04.2024, 11:30
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 9 » Соҳибқирон Амир Темур муҳаббати
23:36
Соҳибқирон Амир Темур муҳаббати
9 апрел – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
ЖАҲОНГИР ҚАЛБИНИ ЗАБТ ЭТГАН МАЛАК
Буюк Соҳибқирон Амир дунё давлатчилиги тарихида ўз ўрнига эга бўлган саркардалар сафидан жой олган. Бу улуғ зотнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида узоқ гапириш мумкин. Биргина ул зотнинг Сароймулкхонимга бўлган чексиз муҳаббати асрлар давомида афсоналарга йўғрилиб кетган.
Қизил кўйлак, оқ рўмолда эди
Таниқли шоир, таржимон ва олим Абдулла Шернинг "Асрларнинг асраганлари” китобида келтирилган бу икки сиймонинг илк учрашуви ҳақида қуйидаги жумлаларни ўқиймиз:
"Бу гўзал аёл, Чиғатой улусига мансуб Қозонхоннинг қизи эди. Қозонхон қатл қилинганида Сароймулкхоним беш яшар қизча бўлган. 1355 йили, Сароймулкхоним 14 ёшлигида унга Амир Ҳусайн уйланади. 1370 йилда Амир Темурга бир неча бор хиёнат қилган Амир Ҳусайн қатл этилгач, Сароймулкхонимни Соҳибқирон ўз никоҳига олади...
Бунга қадар Амир Темур Сароймулкхоним билан кўришган эди. Уни илк бора бундан тўрт йил аввал Тошкентда кўрганди. Соҳибқирон Амир Ҳусайн билан мўғулларни қувиб бориб, жароҳатланади ва Амир Ҳусайн ҳузурида, Тошкентда уч ой қолиб даволанади. Тузалгач, Амир Ҳусайн билан хўшлашиб, унинг кузатувида дарвозадан чиқаётган Амир Темур тахтиравонда келаётган Сароймулкхонимга кўзи тушади. Сароймулкхоним қизил ҳарир кўйлакда оқ рўмол ўраган эди. Унинг ниҳоятда майин, момиқ оқ юзи қимматбаҳо оқ рўмол билан ранг талашарди. Ўшанда Амир Темур билан Сароймулкхонимнинг кўзлари беихтиёр тўқнашади. Темурбек бир ҳаприқиб тушади-ю, лекин одобга бўйсунган ҳолда кўзини пастга олади. Ундан кейин Сароймулкхоним ерга қарайди. Темурбек билан Сароймулкхоним муҳаббати ана шундай сўзсиз тарзда бошланади”.
Соҳибқирон Амир Темур ва Сароймулк хонимни ўз никоҳига олгач "кўрагон” унвонига мушарраф бўл­­ади. Кўрагон ибораси мўғулча сўз бўлиб, "куёв” де­­ган маънони ифодалайди.
. Амир Темур ма­ли­кани ўз никоҳига олгунга қадар унинг ҳарамида бош­қа хотинлари ҳам бўлган. Лекин хон авлодига мансуб Сароймулкхоним ҳарамидаги барча мали­ка­лардан фарқли равишда "катта хоним”, яъни "Бибихоним” унвонига сазовор бўлади.
Зотан, тарихий манбаларнинг гу­воҳ­лик беришича, Са­рой­мулк хоним нозик дид ва фаросати билан ўзгалардан аж­ралиб турадиган ҳусн-латофат бобида ҳам беназир аёл­лар­дан эди. Шунингдек, у мамлакатнинг сиё­сий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидан яхшигина хабардор бўлган.
"Сиёсатингиз ҳам тугадими?”
Тарихий манбалар берган маълу­мот­­ларга кўра, ўта зийрак, тадбиркор Сароймулк хоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ҳам фаол иштирок этган. Амир Темур Сарой­мулк хонимнинг оқилона маслаҳатларига доимо эҳтиёж се­зиб турган. Нақл қилишларича, Исфахоннинг қамали кўпга чўзилиб, қў­шин­ни озуқа билан таъминлашга маблағ етишмай қолади. Ни­ҳоят Амир Темур Сароймулк хонимга мактуб жўнатади. "Қўшин­нинг захираси тугади, хазинадан зар юборинг”, дейилганди. Са­роймулк хоним мактуб мазмунидан огоҳ бўлгач, мак­туб­нинг орқа томонига: "Улуғ амир, зарингиз тугаган бўлса, си­ё­­сатингиз ҳам тугадиму?” деб ёзади ва уни чопарга тут­қа­за­­ди.
Сароймулк хонимнинг сўзидан қаттиқ мутаассир бўлган шоҳ ниҳоят бир қарорга келади: лашкаргоҳда сўйил­ган ҳайвонлар суякларини йиғ­ди­риб, унга пў­лат муҳр бостиради. Буни эса муваққат пул ўрнида муомалага киритишга фармон беради. Натижада ша­ҳар ва қишлоқлардан суяк пулга қўшин учун озиқ-овқат со­тиб олинади. Тез кунларда Исфахон шаҳрини эгаллагач, су­як пуллар зар билан алмаштирилади.
Фарзанд кўрмаган бироқ...
Нақл қилишларича, Сароймулк хоним ўз жамғармаси ҳи­­собидан савоб учун бир мадраса бино қилдиришга Амир Темурдан ижозат сўрайди. Ҳукмдордан рухсат бўлгач, отаси Қозонхон томонидан совға қилинган бир жуфт олмос бал­до­ғини сотувга қўйиб, бу маблағни мадраса қурилишига сарф­лайди. Сароймулк хоним қурдирган мадраса XIV аср охири ва XV бошларида Самарқанддаги мадрасалар орасида улкан ва маҳобатлилиги билан ажралиб турган. Мадрасага замо­на­сининг етук мударрислари тайинланиб, улар толиби илм­лар­га диний ва дунёвий илмлардан дарс беришган. Малика эса мадрасада ўқийдиганларнинг аҳволидан тез-тез хабар олиб, уларга ҳомийлик қилиб турган.
Соҳибқирон Сароймулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Ам­мо Соҳибқирон ўз ўғли Шоҳрух Мирзони, суюкли наби­ра­лари Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғ­бек Мирзо ва бошқа шаҳзодаларнинг тарбиясини бе­во­сита малика ихтиёрига топширган эди. Бундан шуни анг­лаш мумкинки, Амир Темур Сароймулк хонимни жуда ҳур­мат қилган ва ардоқлаган.
Асрлар ўтса-да, унинг Соҳибқиронга бўлган чексиз садоқати, саркарданинг ҳам вафодор аёлига нисбатан муҳаббати тиллардан тушмай келаётир.
Иззат АҲМЕДОВ
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 1256 | | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 1
ArMoNiNGMaN10.04.2013 16:38
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz