UZ доменларини рўйхатдан ўтказиш онлайн хизмати Ўзбекистонда илк марта SMS-хабарлар орқали доменларни банд қилиш имкониятини яратди. Бу ҳақда "Газета"га Қорақалпоғистон вазирлар кенгаши ҳузуридаги Ахборотлаштириш маркази директорининг биринчи ўринбосари Азиз Мадетов маълум қилди. Хизматдан фойдаланиш учун шахсий кабинетда мобиль телефон рақамини кўрсатиш зарур ва SMS орқали текширув кодини олгандан сўнг сайтга уни киритиш керак. Бу жараёндан сўнг фойдаланувчи уяли алоқа тармоғи доирасида бўлган исталган ҳудудда доменларни банд қилиш имконига эга бўлади. Хабар жўнатиш учун SMS-шлюза рақами: +998912550909. Масалан: regname domain n, бу ерда regname – калит сўз, domain — брон қилиш лозим бўлган домен ва n — доменни рўйхатдан ўтказиш муддати (1йилдан 10 йилгача). Шахсий кабинетда хизматни фаоллаштириш учун эга сифатида қандай алоқадан, хусусан, маъмурий, техникавий ёхуд биллинг-алоқадан фойдаланишни кўрсатиш лозим. Бунинг учун мавжуд алоқани ўзгартириб, "SMS орқали доменларни банд қилиш учун контактдан фойдаланиш” бўлимини белгилаш керак. Бир мартанинг ўзида бештагача доменларни брон қилиш мумкин. Боиси +998912550909 рақамидан кириш хабарлари сони кунига бештадан ошмайди. Энг қувонарлиси, SMS орқали доменларни банд қилиш хизмати бепулдир. Фойдаланувчи доимгидек уяли алоқа тарифи бўйича оддий чиқиш SMS учун пул тўлайди холос. Эслатиб ўтамиз, Regname портали 2012 йилнинг октябрь ойида ташкил этилган бўлиб, унинг хизматларидан Ўзбекистондаги барча резидентлар фойдаланиши мумкин.