SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 19:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 22 » Сколари: "Ўзим сизларни Бразилияда кутиб оламан"
22:28
Сколари: "Ўзим сизларни Бразилияда кутиб оламан"
Хабарингиз бор, бир пайтлар Ўзбекистонда бразилиялик мутахассис Луис Фелипе Сколари Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасида ишлаб кетганди.
Айни пайтда у Бразилия термасини бошқармоқда. Ушбу мураббийнинг ҳозирги кундаги ишлари ва Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2014 саралаши хусусидаги фикрлари билан яқиндан танишишингиз мумкин. Сколари Uff сайтига эксклюзив интервью бериб ўтди.

- Жаноб Сколари, айтингчи Ўзбекистонни эслаб турасизми?
- О-ооо, эслаш дейсизми? Албатта! Тошкентни, умуман Ўзбекистонни эсдан чиқариб бўларканми? Одамларингизнинг қўлларини кўксиларга қўйиб, жилмайиб гапиришларига қойил қолардим. Ўзбек халқининг чуқур маданиятини англатади, ушбу белги. Паловингизни соғиниб турамиз. Жуда мазали-да, ўзиям.

- Биламизки, "Бунёдкор"дан кейин ватанингизда "Палмейрас" клубини бошқардингиз. У ердан нима сабабдан кетдингиз?
- Сан-Паулу шаҳри клубининг раҳбарияти билан айрим масалаларда келиши олмадик. Жумладан, мен кучли футболчиларни сотиб олишни сўрадим. Раҳбарият эса, бунга кўнмади. Шу сабабли, клубдан кетишга мажбур бўлдим.

- Бразилия термасининг бошқарувига яна келдингиз. Бу қандай юз берди?
- Бразилия футбол федерацияси Тошкентда ишлаб юрган кезларимдаёқ, менга қизиқиб қарашни бошлаганди. Ҳатто, бир-икки қизиқишлар бўлиб, менга қўнғироқ қилишганди. Ўшанда мен ҳозирча, бу таклифни қабул қила олмаслигимни айтгандим. Кўриб турибсизки, яна бош жамоамизнинг мураббийиман.

- "Бунёдкор" клубининг ўйинлари билан қизиқиб турасизми?
- Имкон бўлди дегунча, инглизча хабарлардан кузатиб турардим. Ҳозир бунга вақт йўқ. Дарвоқе, Камолиддин Мурзоев қандай ўйнамоқда? Биз уни "Насаф"дан сотиб олганимизда унга катта умид боғлагандик. Афсус, кутилган натижа бўлмади. Мурзоевга ҳужумчиларга хос "сурбетлик" ва "зўравонлик" каби сифатлар етишмасди. Ҳужумчи "баджаҳл" бўлиши керак.

- Ўзбекистон термасининг ўйинлари ҳақида эшитаяпсизми? Бизда анча яхши имкониятлар бор...
- Бўлмаса-чи?! Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ўринда эканлигидан хабарим бор. Жанубий Корея ва Эронни ортда қолдиряпсизлар. Биласизми, Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишини жуда истардим ва бундан хурсанд бўламан. Сизда иқтидорлар етарли топилади. Мен умид қиламанки, гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ҳолда ЖЧ-2014 мусобақасига йўл оласиз. Шунда ўзим сизларни Бразилияда кутиб оламан. Мен Ўзбекистони Жанубий Корея ёки Япониядан кучсиз деб ҳисобламайман.

- Шундай бўлсада, биз ҳам ЖЧга чиқишга умид қиляпмиз...
- Агар термангиз Бразилия йўлланмасини қўлга киритса, бундан фақат Ўзбекистон футболи ютади. Биринчидан, ўз-ўзидан бошқа дунё клубларининг скаутлари мамлакатингизда пайдо бўлишади. Иккинчидан, гранд клубларнинг академиялари ўзбек болалар футболига жиддий эътибор қаратишни бошлайди. Умуман, бундан футболингиз анча ютуқларга эришади.

- Вақтингиз тиғиз бўлиб турганида ўзбек футболи учун бефарқ бўлмаганингиз учун ташаккур.
- Менинг кичик саломимни ўзбек халқига етказиб қўйинг. Сизларни Бразилияда кутаман.

Миродилла Алимбоев
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 437 | | Теги: Сколари: Ўзим сизларни Бразилияда к | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 1
LEO_UZ23.04.2013 21:38
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz