SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:16
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 6 » Сизни тушунади, ҳурмат қилади, севади
16:55
Сизни тушунади, ҳурмат қилади, севади
Эркак аёл қалбини тушунмайди, ҳурмат қилмайди, деб ким айтди? Ким айтган бўлса ҳам ёлғон. Аёлни аёл тушунмаган бир пайтда эркак ҳаммасини дилида ҳис этиб, тан олгиси келмаса ҳам юраги эшилиб туради. Эркакда ҳам юрак, қалб ва ўзига етадиган ақл бор.

Фақат жиғига тегиб, кун-кунора бир хил дискни айлантиравермасангиз бас: "Менга яхши гапирмайсиз”, "Тилла олиб бермайсиз”, "Шу кийимингизни ечинг”, "Соқолингизни олинг”, "Компьютерингизни ўчиринг…»

Билмайсизки, тақдир қаршингиздаги инсонни қайта тарбияланиш учун эмас, ғамхўрлик кўрсатиб, севиб, ардоқлаб яшашингиз учун сизга туҳфа қилган. Уни турткилаб, "ундай бўлинг, бундай денг” деб тортқилайверсангиз, сизни дилдан тушуниб турган эрингиз тўнини тескари кияди, кўнглингиз тугул, умуман, ўзингиз билан ҳам иш бўлмай қолади. Эркакларнинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир шиори бор: "Хотин, мени яхши бўлишимни истасанг, яхши қилишга уринма”. Қуйида аёллар айтишдан тўхтамайдиган, эркаклар эса эшитишни истамайдиган гапларни таҳлил қиламиз.[www.JPG.uz]

Романтика талаб қилишни тўхтатинг

У сизга гулдаста сотиб олмайди, ресторан у ёқда турсин оддий ошхонага олиб кирмайди. Тузукроқ «смс» ёзишни ҳам билмайди. Сиз буларни юзига солаверасиз. Охирги дийдиёнгизни эслаб қолади-да, кейинги сафар бошқача бўламан, деб ўзига ўзи ваъда беради. Лекин кўпинча подадан олдин чанг чиқарасиз, "туғилган куним яқинлашяпти, ҳар доимгидек онамдан бошқа ҳеч ким табрикламайди”га ўхшаган гапларни айтасиз. Қарабсизки, эрингиз ғурури сабаб сиз кутган романтикани яратиб беролмайди. Аммо у ўзича сизга аталган яхшиликларни қилмоқчи бўлади, буни тилингизга чиқармай тушуниб олишингизни, хижолатга қўймаслигингизни хоҳлайди. Масалан, ахлат челакни айтмасангиз ҳам бўшатиб келади, огоҳлантирмасангиз ҳам рўзғор қилади, болаларингизни сайрга олиб чиқади, эрталаб кўпроқ ухлай қолсин деб, ишга чойини ичмай кетади. Баъзан сиз билан сериал томоша қилади.

Баъзан ўзимиз тушунчалар борасида хато қиламиз: романтика деганда тасаввуримиз атиргуллар, шамлар, ресторан, умумқабул қилинган хаёллардан нарига ўтмайди. Муҳаббат, аввало, ғамхўрлик дегани ҳақ гап бўлса, эрингиз ҳеч бўлмаганда кунига бир марта романтикани тақдим этган ҳисобланади.[www.BePuL.NeT]

Ноқулай саволлар берманг

Ўзингизни пирогнинг иккинчи бўлаги билан сийлаётганингизда севимли юбкангиз белингизни қисиб қолгани, охирги вақтда беш килограммга семирганингиз ҳақида ўйланг-да, "Семирибманми, адаси, фақат тўғрисини айтинг”, деган саволни ичингизга ютинг. Ёки бўлмаса, сочингизни кестириб, гажак (чёлка) туширганингиз учун ўзингизни ноқулай ҳис қилаётган бўлсангиз: "Яхши турмаяптими, ростини айтинг”, деб уни ҳам қийнаманг. Бундай саволлар билан уни танловга мажбурлайсиз: ёки ёлғон гапириши, ёки таваккал қилиб фикрини айтиши керак. Иккала ҳолатда ҳам сиз жавобдан қониқмаслигингиз турган гап. Ишонинг, турмуш ўртоғингиз сизни хижолатга қўяётган ўзгаришларни, ўзингиз айтмасангиз, сезмайди! Ундан кўра муаммоингиз билан фаол курашишга вақт сарфланг.

«Мени ўзгартиришга уринма!..»

Эрингизни севасиз, лекин унинг битта кийимга ёпишиб олиши, ухламай футбол кўриши, сочини олдириш услубини ёқтирмайсиз. У жуда яхши эр, лекин ундан ўзингиз истаган одамни ясаб олишни истайсиз. Марҳамат қилиб, доим танқид қилишни тўхтатсангиз. Чунки инсоннинг қизиқишларини инкор этаверсангиз, у атайлаб ҳам икки оёғини бир этикка тиқиб, ўзиникини маъқуллаб тураверади. Тўғри, жуфтликлар вақти келганида бир-бири учун ўз истакларини қурбон қилишади, ўзаро ҳамоҳангликка эришиш учун кичик одатларидан воз кечади ёки уларни юмшатишга ҳаракат қилади. Аммо инсонга қадрли бўлган ўрганишларидан бир кунда жудо қилиш, ёки ҳадеб ниқтайвериш ҳурматсизликка киради. Эрингизни борича ҳурмат қилишни бошласангиз, у кутганингиздан ҳам кўпроғини беради. Шунинг учун ранги униқиб кетган футболкасини ташлаб юборишга шошилманг-да, ёнига ўзингиз сотиб олган янги кўйлакни тахлаб қўйинг. Натижа тезда ўз сўзини айтади.

ДЎСТИНГИЗ
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 513 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz