SHERLAR.BIZ Sheshanba, 23.04.2024, 19:37
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 30 » Сизга қайси витамин етишмаётганини билиб олинг
23:16
Сизга қайси витамин етишмаётганини билиб олинг
Ўтган йилнинг кузида йиғиб-териб олинган мева-сабзавотлар таркибидаги витаминлар қиш охирларига бориб камаяди. Шу сабабли баҳор фасли бошларида кишилар организмида витамин етишмовчилиги юзага келади. Иммунитет пасаяди, одам толиқа бошлайди, хусусан, бир қанча касалликлар (авитаминоз, камқонлик ва об-ҳаво ўзгарувчанлигига сезгирлик сингари) бош кўтаради.

Бундай нохуш ҳолатлар қай тарзда рўй беради? Тиббиёт фанлари доктори, профессор Машкура Зоҳидовага худди шу савол билан мурожаат этдик...

КИМГА НИМА ЕТИШМАЙДИ?
Бир қанча клиник белгиларга қараб, танада қайси витамин танқислиги рўй берганини аниқласа бўлади. Масалан витамин "А" етишмаса, дастлаб кўзнинг қоронғиликка мослашиши бузилади, шапкўрлик келиб чиқади. Юз териси бўзариб, қуруқлашади, баъзан пўст ташлайди, терида йирингли касалликлар вужудга келади.
"В" гуруҳидаги витаминлар танқислигида иштаҳа пасайиши, ҳазм фаолияти бузилиши, кўнгил айнаб, ич қотиши ва оёқ-қўллардаги сезувчанликнинг йўқолиши кузатилади. Бу вақтда киши сал ҳаракат қилса ҳам юраги тез уради, нафаси қисади, тез чарчайди.
Витамин "С" (аскорбат кислота) танқислигининг илк босқичларида одам уйқучан бўлиб қолади. Кейинчалик тирноқлари атрофи кўкаради ва шишади. Милклар яраланади, салга қонайди, оғиздан нохуш ҳид келади.
Витамин "К" (филлохинон) етишмаса, тери остида, мушак тўқимасида ва шиллиқ пардаларда қон қуйилиши рўй беради.
Умуман витамин етишмовчилиги (авитаминоз)да одамда бўшашиш, ҳорғинлик ва уйқучанлик аломатлари зоҳир бўлади. Бундай пайтда аксарият кишилар дорихонадан поливитамин препаратларини олиб ичишади. Бу нотўғри. Чунки сунъий витаминларни шифокор рухсатисиз ичиш оғир оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Яъни, организмда витаминнинг керакли миқдори ортиб кетиб, нохуш ҳолатлар юзага келади.
Биз бу борада кўкламда организмнинг витаминларга бўлган эҳтиёжини табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш орқали тўлдиришни маслаҳат берган бўлардик. Масалан, баҳорий кўкатлар (ялпиз, исмалоқ, жағ-жағ, отқулоқ кабилар) солиб пиширилган таомлар, мевалар шарбатлари (айниқса ўрик шарбати ва туршак суви). Шунингдек, буғдой майсасидан тайёрланган сумалак ва дармондориларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари кундалик дастурхонда бўлса, авитаминоз келиб чиқишининг олди олинади.[www.JPG.uz - saytdan olindi]

БАҲОРГИ МЕТЕОНЕВРОЗ
Об-ҳаво ўзгарувчанлигига ўта таъсирчан кишиларга "метеоневроз” ташхиси қўйилади. Бундай кишилар бирдан ҳаво ўзгарса, шамол туриб, осмонни булут қопласа, бўрон ёки ёмғир бошланиши олдидан ўзларини ёмон ҳис этишади, уларда жиззакилик, тушкун кайфият, нафас қисиши, юрак ўйноғи, бош айланиши ҳолатлари рўй беради. Аниқроқ айтганда, метеоневрозда одамнинг кайфияти ва ҳол-аҳволи кўчадаги об-ҳавога боғлиқ бўлади.
Шуниси қизиқки, об-ҳаво ўзгаришларидан сўнг аҳволи ёмонлашган беморнинг тиббий таҳлиллари натижаси организм соғлом эканлигини кўрсатади. Чунки метеоневроз белгилари (об-ҳаво туфайли юзага келган руҳий сиқилиш ва бош оғриқлари)ни асбоблар ёрдамида аниқлашнинг иложи йўқ.
Унутманг, агар кишида иқлим ўзгаришларига ўта сезгирлик пайдо бўлса, бу ҳол унда гипертония бошланаётганлигини билдиради. Илгаридан қон босими ошиб турадиган кишилардаги метеоневрозга эса асло бефарқ қараб бўлмайди. Чунки аввалдан профилактик чоралар кўрилмаса, уларга инсульт таҳдид қилиши ҳам мумкин.
Умуман метеосезгир кишилар об-ҳавонинг нохуш таъсирини енгиш мақсадида ўзларини авайлашлари, оғир юмушларни бажармасликлари керак. Агар иқлим жуда ўзгарувчан бўлса, улар бир-икки кун уйда қимирламай ётганлари маъқул. Метеоневрозга чалинганлар кечаси уйқуга ётишдан аввал аутоген машқлар қилиши, бош ва бўйин соҳасини енгил уқалаши, шифокор тавсиясига кўра асаб тизимини тинчлантирувчи дори-дармонлар қабул қилишлари лозим.
Бундан ташқари, иқлим кескин ўзгариб турганда метеосезгир кишилар оғир (қовурилган, ёғли) овқатларнинг ўрнига сут-қатиқ ва мева-сабзавотлар истеъмол қилганлари маъқул. Шунингдек, улар жисмоний фаолликни камайтириб, кўп куч талаб этадиган ақлий меҳнат билан шуғулланмай туришлари зарур.

ВИТАМИНЛАР ҚОННИ ЯРАТАДИ!
Қон ҳосил бўлишида кўпгина витаминларнинг иштирок этиши аниқланган. Масалан витамин РР (фолат кислота) эритроцитлар миқдорининг кўпайишини таъминлайди. В гуруҳидаги айрим витаминлар гемоглобин ҳосил бўлишида қатнашади. Витамин С (аскорбат кислота) гемоглобин ва ферментлар таркибига кириб, овқат билан организмга тушган темир моддасини ичак орқали сўрилишини яхшилайди. Витаминларнинг танага етарли миқдорда тушиб турмаслиги камқонлик пайдо бўлишига олиб келади.
Организмда темир етишмаганда ҳазм безлари, асаб тизими, мушаклар сингари муҳим аъзоларнинг фаолияти сусаяди. Танада темир етишмаслигига алоқадор камқонликда беморнинг ранги оқаради, тирноқлари қошиқсимон бўлиб қолади. Уларда бош айланиши, кўз тиниши, салгина ҳаракат қилинганда ҳам чарчаб қолиш ҳолатлари кузатилиб, юрак уриши тезлашади. Баъзида камқон беморнинг ютиниши қийинлашади, унинг бўр ёки оҳак егиси келади, кўнгли шўр таомларни тусайди.
Темир танқислигига боғлиқ камқонликни даволашда овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Шуни ёдда тутиш керакки, гўшт, жигар, тил пишириб ейилганда улар таркибидаги темир танага тез сўрилади. Ўсимлик маҳсулотларида темир моддаси кўп бўлса-да, ичакларда суст сўрилади. Агар улар мол ёки қўй гўшти билан бирга истеъмол қилинса, бу жараён фаоллашиши мумкин.
Бўлажак оналар ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида витаминга бой таомларни (баҳор кезларида турли кўкатларни) истеъмол қилиб туришса, онанинг ва боланинг саломатлиги яхши бўлади. Камқонликка чалинган беморлар таомномасида товуқ гўшти ва сабзавотли салат, шунингдек, турли ошкўклар тўғралган сузма ва сувда қайнатиб пиширилган қанд лавлаги салати, шунингдек, баҳор кўкатларни майда тўғраб, сўнг устига тухум чақиб нонуштага пиширилган емак албатта бўлиши лозим. Димлаб пиширилган ошқовоқни қаймоқ билан бирга ейилса, фойдалилик хусусияти янада ортади.

СЕН МЎЪЖИЗА, ЯЛПИЗЖОН!
Кўкламда ариқ бўйлари ва қир-адирларда ялпизлар ҳиди гуркирайди. Бу гиёҳ жуда кўп хасталикларга даво. Халқ табобатида оғиз шиллиқ қавати яраланса, милк қонаса, юқори нафас йўллари шамоллаб, иштаҳа йўқолса, жигар касалланиб ўт (сафро) ажралиши қийинлашса, ялпизли муолажадан фойдаланилган.
Табибларнинг таъкидлашларича, қуритиб майдаланган икки ош қошиқ ялпиз икки стакан қайноқ сувга солиниб, 15 дақиқа дамлангач, сузиб олинса ва кунига чорак стакандан 3-4 маротаба ичиб турилса, ҳорғинликни йўқотади, юрак ўйноғини қолдиради, ҳазмни яхшилайди, яллиғланиш касалликларига шифо бўлади.
Қуритиб майдаланган ялпизни дамлаб ичиб туриш гастрит, ич кетиш, тумов, кекириш, ич қотиши, ҳиқичоқ, депрессия ва оғиздан нохуш ҳид келишига барҳам беради. Аммо ялпизли дамлама билан даволанишдан аввал албатта шифокор маслаҳатини олиш зарур.

БАРГЛАРИДА НЕ СИР БОР?
Шафтоли мевасида шифо унсурлар борлиги маълум. Табиблар баҳорда унинг гулларидан чучваралар тугиб ейишни, ичаклар тозаланишини айтишади. Шафтолининг барглари ҳам дардларни даволайди.
Абу Али ибн Сино "шафтолининг баргидан олинган суви, оғриган қулоққа томизилса тузатади, киндикка қўйиб боғланса қориндаги гижжаларни йўқотади” дея таъкидлаган.
Маҳмуд Ҳасанийнинг асарларида ёзилишича, бурунги табиблар шафтоли баргининг хусусиятларини қуйидагича изоҳлашган экан:

Баргидан олгин сен икки уқя сув,
Шакар қўшиб, меъда қуртларини қув.
Оддий гижжа ёки "қовоқ уруғи”,
Бу сувдан ичганда тўкилади дув.
(Бир уқя миқдори – 29,75 грамм. "Қовоқ уруғи” сўзида эса қовоқ уруғига ўхшаш гижжалар назарда тутилган).

Қадимги табиблар шундай деганлар: Ошқозон қаттиқ оғриганда шафтоли баргларидан бир қисм олиб, бир стакан қайноқ сувда дамлаб, кунига наҳорда ва кечқурун овқатдан олдин чорак стакан ичилади.
Шунингдек, шафтоли баргларини чойнакка чой ўрнида дамлаб, иссиқлигида бир пиёла ичилса дарров терлатади, бош оғриғи ва кўнгил айнашини қолдиради.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 824 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 1
SAYT_ADMINKASI31.03.2013 06:39
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz