SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 02:08
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 8 » Сиздан жентльмен чиқадими
11:18
Сиздан жентльмен чиқадими
Эҳ, ХХI асрнинг йигитлари! Баъзан сизга қараб туриб, «нега 2-3 аср олдинроқ туғилмаган эканман-а», деб ўйланиб қолади одам. «Бизнинг ҳам ўша даврдагилардан ҳеч кам жойимиз йўқ», дейсизми? Балки… Лекин гўзаллар эътиборини қозониш учун улкан қаҳрамонликлар кўрсатадиган ёки аёл шаънини ҳимоя қилиб, дуэльда отишадиган йигитлар барибир ўтмишда қолган. Тўғри, сизларда ҳам баъзи-баъзида джентльменлик аломатлари «ярқ» этиб қолади. Афсус бу узоққа чўзилмайди... Тоқатингиз ўқ кўзланган нишонига теккунгача етади холос. Яъни уйланиб олгунча. Ундан кейин эса, «жоним, мен бор жойда сиз оғир кўтариб юрасизми», қабилидаги меҳрибонликларингиз, «атиги6 кг. картошкани уйгача пиёда кўтариб келганингга шунча дийдиёми? Бозор ўчар хотинларнинг иши. Мен пул топаяпман, оилани боқаяпман. Сумкаси оғир экан, деб ҳамма ишимни ташлаб, келишим керакмиди», деган зардага алмашади.

Жентльмен қанақа бўларкан ўзи, деб ўйлаб кўрганмисиз ҳеч? Ўз тимсолингизда шундай эртакона образ ярата олиш-олмаслигингизни-чи? Унда келинг, дастлаб қисқача кўрсатма билан танишинг.[www.JPG.uz-saytdan olindi]

Жентльмен? У қанақа бўлади ўзи?

Ҳақиқий жентльмен мана бунақа бўлади:

Учрашувга сипо бўлиб чиқади. Яъни соч-соқоли тўғирланган, кийим-боши дазмолланган, туфлисининг чанги артилган бўлиши керак.

Ҳар доим бирор жойга кириш ёки чиқишда аёллар ва қарияларни ўзидан олдинга ўтказади (ҳатто автобусда ҳам). Улар чиқишгунча эшикни очиб туради.

Аёллар бўлган даврада сўкиниб ёки бақириб гапирмайди (ўз шахсий офисида бўлса ҳам).

Кайфиятни кўтаришни жойига қўяди, қаерда нимани гапиришни билади. Лекин эзмаланиш даражасида кўп гапирмайди.

У жасур, мард бўлади. Ожизларни ҳимоя қила олади. Унинг ёрдамига эҳтиёж сезишса, ёрдам қўлини албатта чўзади.

Даврада ўзи танийдиган аёл (қиз) шаънига қандайдир гап айтилса, «йўғ-е, шунақа эканми?» демайди, аксинча, унинг шаънини ҳимоя қилади. Ҳеч бўлмаса, унинг олдида бировнинг ғийбатини қилмасликларига эриша олади.

Гапларида «мен» сўзини имкон борича ишлатмасликка ҳаракат қилади. Қилган эзгу ишлари ҳақида ўзидан ҳеч қачон эшитмайсиз. У мақтанчоқ эмас.

Севиб қолса, севганининг кўнглини беминнат забт этади. Эвазига ҳеч нарса сўрамай, шунчаки севади. Севгани учун жонини берса, берадики ундан ҳатто бирор ваъда ҳам талаб қилмайди….

Бу изоҳларни ҳали узооооқ, давом эттириш мумкин. Лекин бундан фойда йўқ. Биринчидан, ажратилган саҳифа етмайди, иккинчидан эса бу билан йигитларимиз ростдан «джентльмен» бўлиб қолмайди. «Керак бўлса, ундан ҳам зўр бўла оламан», дедингизми? Майли-майли, қани бир синаб кўрайлик-чи унда?!

Омадсиз тажриба

Келинг тажриба ўтказиб кўрамиз. Атиги бир кунгина (байрам куни) ва ҳеч бўлмаса ўз севган инсонингиз учун жентльмен бўлиб кўринг. Қуйидаги шартларни босқичма-босқич бажаришингиз керак.

Унинг қанақа гулларни яхши кўришини билмасангиз, қайси гул нима маънони англатишини аниқлаб, кўнглингиздаги изҳор эта оладиган навидан бир қучоғини тонг саҳарлаб севган инсонингизнинг уйига юборинг. Гулларнинг орасига дил изҳорингиз битилган откриткани солиб қўйинг. Унда кечки овқатга таклиф қилаётганингиз ҳам ёзилган бўлсин.

Романтик оқшомга таклиф қилганингизда эса осмондан тушгандай, «гуллар ёқдими», деб сўраб ўтирманг. Нима-нима? Сўраб бўлдингизми?! Хўш у нима деди? «Ола-була чиннигулларни сиз юборганмидингиз ҳали? Мен эса эрталабдан бери синглимнинг устидан кулиб ўтирибман, хушторинг намунча дидсиз бўлмаса, деб…»

Қовун туширишга туширибсиз, бу ёғига эҳтиёт бўлинг. Совғани тўғри танланг, чиройли ўратинг. Агар сиз кўнглини овламоқчи бўлган қиз билан муносабатларингиз жиддий бўлса, бемалол қимматроғидан олаверинг, шунда бошқа камчиликларингизни «ёпиб» кетади.

Кийим бориладиган жойга қараб кийилади. Агар кечки овқатга ресторанга таклиф қилган бўлсангиз, албатта кастюм-шим кийинг. «Кастюм-шимда ўзимни бемалол ҳис қилолмайман, шунинг учун жинси кийволақолдим», дейсизми? Майли бўлар иш бўлибди. Ишқилиб, шим калта, тиззалари осилган, футболка (свитер)нинг ёқаси ювавергандан чўзилган бўлмаса бас. Ҳа, қизаришингиздан айнан шундай бўлганга ўхшаб турибди… Уфф!

Қиз, «энди кетақолайлик», деса, «йўқ, яна бир пас ўтирайлик» эмас, «балки қаҳва ичармиз ё дисерт буюрайми», дея таклиф қилинади. Бу «яна бир пас ўтирайлик», деган гапнинг чиройлироқ формаси.

Кетиш олдидан, ҳисобни сўраганда. Унинг миқдорини меҳмонингиз эшитмасин. Пулни унга кўрсатиб санаш ҳам адабсизлик бўлади. Нима-нима, ҳисобни қиммат ёзибди, бироз тортишиб қолдим, дейсизми? Роса боплабсиз! Айтингчи, аёллар олдида официант билан нарх устида талашиш қайси жентльменнинг иши?

Яхшиси, буёғини ёзмай қўяқолай. Қош қўяман деб, кўз чиқариш дея шунга айтади. Ҳеч бўлмаганда уриниб кўрдингиз-ку, шунисига ҳам раҳмат. То сизларни жентльмен қиламиз дегунча, ўзимиз жентльвумен бўлиб қолмасак эди, деб қўрқаман… Ҳа майли, байрамимиз муборак бўлсин!

Жентльвуман
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 469 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 2
Joxa_muhtorov08.04.2013 19:33
snake_jon15.04.2013 16:20
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz