Главная » 2014»Aprel»10 » Siz qanday odamligingizni aniqlashimiz uchun savollarimizga to'g'ri javob bering
00:04
Siz qanday odamligingizni aniqlashimiz uchun savollarimizga to'g'ri javob bering
Ўзи ҳақида билиш ҳамма учун қизиқ. Бизнинг ушбу тестимиз ўзингизни яхшироқ англашга ёрдам беради. Куйида сизга фойдали ва ёқимли машғулот таклиф этилади.
1.Денгизни ҳаёлан тасаввур қилинг. У қанақа рангда?
- тўқ кўк
-ҳаворанг
-яшил
-кулранг
2. Қаршингизда тоғ турибди. Унинг қаерида туришни хоҳлардингиз?
-тоғ этагида
-тоғ қиялигида
-тоғ чўққисида
3. Қайси бир шакл сизга ёқимлироқ?
-доира
-квадрат
-учбурчак
4.Танлаган нарсангиз нимадан ишланган бўлиши керак?
-ёғочдан;
- шишадан;
-қимматбаҳо тощдан;
- металлдан.
5. Сиз нотаниш бино йўлагига кириб иккита эшикни кўрдингиз. Бири чапда,сиздан беш қадам нарида, иккинчиси эса ўнгда, йўлакнинг охирида. Иккита эшик ҳам очиқ. Сизнинг қаршингизда эса ерда калит ётибди. Хонага киришдан аввал калитни ердан оласизми?Қайси бир эшикка кирасиз?
6. Тасаввурингизда от расмини чизинг. У қандай рангда?
-жигар ранг
-қора
-оқ
7.Бўрон бошланаяпти. Сиз нима қиласиз?
-отга миниб тинч жойга қочиб кетасиз.
-уйга кириб яширинасиз.
Энди жавобларингизни таҳлил қиламиз.
1. Бу савол сизнинг шахсиятингизга умумий тавсиф беради. Агар тўқ кўк рангни танлаган бўлсангиз, демак сиз мураккаб табиатли одамсиз. Агар ҳаворонг тўғри келса, бошқалар сизни осон тушунади. Яшил денгизни мулоқотга киришувчан ва ҳеч нарсадан тортинмайдиган (комплексларсиз) одамлар танлашади. Агар денгиз кулранг бўлса, сиз жуда тортинчоқ одамсиз.
2. Хоҳиш-истакларингиз сиз кўрсатган даражада. Агар чўққини танлаган бўлсангиз- жуда кўп нарсага даъво қиласиз. Тоғ этаги эса ҳар қандай ҳаёт тарзига кўникишингизни билдиради.
3. Танлаган шаклингиз конформизм сизга хосми ва у қай даражада эканлигини билдиради. Доирани танлаган бўлсангиз, демак ҳаммага ёқишга интиласиз. Квадратда тўхтадингиз- демак сиз анча мустақил шахссиз. Учбурчак- ўжар ва қайсарсиз.
4.Сиз танлаган нарсанинг қанақақа ашёдан тайёрлангани атрофдагилар билан муносабатингиз рамзидир.Шиша қалбингиз нозиклигини ва ҳар доим ҳам ўзингизга ишонавермаслигингизни билдиради. Металл- сиз жуда кучли шахс эканлигингизни билдиради. Доим атрофдагилардан устун турасиз. Агар қимматбаҳо тошни танлаган бўлсангиз, сизни ишонтириш ва мажбурлаш жуда қийин.
5. Агар калитни олсангиз,ҳаётда қийин йўлни танлайсиз. Агар дарҳол хонага кирсангиз,айниқса узоқроқдагисига, сизда товламачиликка мойиллик бор.Сиз янгиликлар тарафдорисиз ва бошқаларга қараб иш тутишни ёмон кўрасиз.
6. От ранги сизнинг ҳаётга муносабатингизни билдиради. Жигарранг- сиз ерда мустаҳкам турибсиз. Доим аниқ ҳисоб-китобга риоя қиласиз. Қора от- сизни тушуниш қийин. Қийинчиликларга ўзингизни ураверасиз. Оқ от- сизга димоғдорлик хос. Атрофдагиларда таассурот қолдиришни яхши кўрасиз.
7. Бу саволга жавоб- ҳаётда кўпроқ кимга ишонишингизга аниқлик киритади. Отни танладингиз- демак ҳаётдаги оғир вазиятларда аввало дўстларингиздан ёрдам кутасиз. Агар уйни танлаган бўлсангиз, демак сиз оилани биринчи ўринга қўясиз ва ёрдамни умр йўлдошингиздан кутасиз.