SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 17:41
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 30
Mexmonlar: 30
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 17 » Сиз меники бўлмайсизми Lola
05:49
Сиз меники бўлмайсизми Lola
Сиз меники бўлмайсизми?

— Лола, анави Бобур сенга ғалати қараш қиляптими? Дарс давомида қарагани-қараган.

— Э, қўйсангчи! Кўзи бор, қараса қарагандир.

— У бошқача қарайдида! Менимча у сени ёқтириб қолган!

— Қаёқдаги гапларни гапириб юрасан. Бир-икки қараса ёқтирган бўларканми? Курсдош бўлсак.

Лола дугонасининг гапларига эътироз билдирган бўлса-да, қалбида аллақандай, ёқимли бир ҳис пайдо бўлганини ҳис қилди.

* * *
"Олдинлари муҳаббат бир кўришдаёқ яралиши мумкин, десалар ишонмасдим. Билмадим, тақдир атай қилдими, мени ишонтириш учунми, бир нигоҳ ташлагандаёқ сенинг девонанг қилиб қўйди. Сенинг бир киприк қоқишинг мени асир қилди, қўйди. Ўша кундан буён оромим йўқ. Сени кўрмаслик учун, хаёлларимдан ҳайдаш учун кўзларимни юмаман. Оҳ... Кўзларим юмуқ бўлса-да, сенинг сиймоинг бир дам нари кетгани йўқ. Лекин, қисмат изҳоридил қилмоғимга тариқчалик ҳам журъат бермади... Сенга термулмоқдан бошқа чорам йўқ. Ҳозирча... ”

"Шу кунгача муҳаббат борлигига ишонмасдим. Йўқ, ишонардим. Фақат киноларда. Лекин, сизнинг нигоҳларингизга нигоҳим туташди-ю, нимадир, нимадир юрагимдан тошиб, кўксимни ёриб чиққудек бўлиб кетди. Дарҳол кўзим билан ер чиздим. Лекин, сизнинг ўтли қарашларингизни қовоқларимнинг куйиб кетаётганидан ҳис қилиб турдим. Балки, мана шудир муҳаббат... ”

* * *
"Сабрим тугади! Бугун ҳаммасини айтаман. Мана, сени икки йилдан бери пинҳон кузатиб боравериб, таниш бўлиб қолган қадрдон кўчага йўл олдим. Оёқларим тез юряпти десам, юрагим улардан ҳам шошиб бормоқда. Ана, сенинг дарвозанг! Қадамларим секинлашди... Не кўз билан кўрайки, сен дарвозанг ёнида бир йигит билан гаплашиб турардинг... Йўқ! Бўлиши мумкин эмас! Кўзларинг... Ўша қадрдон нигоҳларингни қидирдим жонҳолатда. Ана улар. Йигитга меҳр-ла боқиб турибди. Улар алдамайди. Устига устак, нозик қўлларинг билан унинг сочларини тузатиб қўйдинг... Чидолмадим! Кетдим... Севгани бор экан! Шу аччиқ изтироб бахтли кунларимга хотима ясади. Сени кўрмаслик учун дарсларга камроқ борадиган бўлдим.”

* * *
— Ваъдалашганинг бўлса айт, қизим. Сени шундай қийин аҳволга солиб қўйганимдан изтиробдаман. Лекин, нима қилай, болам? Пешонангда шу экан. Кўнглим сезяпти, энди ўнгланишим қийин. Ҳеч бўлмаса, сенинг тўйингни кўрай деяпман, болам...
* * *
"Онажоним тўй кўриб қолсинлар деб, ҳаммасига рози бўлдим. Қиз боланинг юки оғир экан-ки, уйдагилар сўраганида ҳам, кўнглингдагини айт деганларида ҳам сизга дил очолмадим. Изингизга мўлтираб қолавердим...”

"Бугун хонага кирсам, курсдошлар сенинг тўйингдан сўз очишди. Ҳеч гапдан хабари йўқ дўстлар мени ҳам тўйга судрашди. — Бобур, бугун Лоланинг тўйи! Юр, сен ҳам. Бир яйраб келамиз. Негадир боргим келди... Бир неча ойдан бери кўрмаган нигоҳларингни кўргим келди. Ўша жондан азиз севгилинг билан қанчалик бахтиёр эканлигингни кўриб, сендан бутунлай кўнгил узишни истадим чоғи.

Бордим. Ўша қадрдон чеҳрангни, менга ёд бўлиб кетган, ўша тушларимда кўрадиган нигоҳингни қидирдим. Аммо... Чеҳрангда бир тола нур кўрмадим. Қадрдон нигоҳларингни тополмадим. Ёнингдаги куёв эса буткул нотаниш эди. Кўзим хизмат қилиб юрган таниш йигитга тушиб, лол қолдим. У ёнимизга келганида билдимки, амакингнинг ўғли – уканг экан... Сен унга келинянга бўлибсан. Ёнингдаги унинг акаси...

Онасининг аҳволи оғир экан. Шунга тўйни тезлатибди катталар. Ўзининг амакисига келин бўлибди. Онаси оғир эмиш... Қулоқларим кар эди шу онда. Гандираклаганча ўрнимдан турдим-у, сенга қарадим. Оппоқ кўйлакда ташлаган бир нигоҳингда меникидек изтиробни, армонни кўрдим... Уйга қандай келганимни билмайман... Сени ҳеч ким мендан тортиб олмаганди. Ношудлигимдан, журъатсизлигимдан йўқотдим сени! Ўша ёшли нигоҳларинг бир умр хотирамга муҳрланди. Қадрдон нигоҳларинг... ”

* * *
"Бугун тўйим. Қизиқ... Шу пайтгача кўнглимда пинҳон ётган муҳаббатим айни лаҳзаларда шундай фарёд уряптики, ноласига юрак чидай олмай, кўзларимда ёшга айланяпти. Курсдошлар келишибди. Сиз ҳам... Ахир мени севардингиз-ку! Билардим барини. Изҳорингизни кутгандим. Ёнимга нигоҳ ташлайман. Акамдек бўлиб қолган инсон куёвлик либосида ўтирибди. Ўрнида сиз бўлиб қолишингизни шунчалик истаяпманки... яна сиз томонга қарадим. Бироқ... Сиз йўқ эдингиз... Юрагимда бир оғриқ бор... Нега ўзим айтмадим?! Бу армонмикин-а? Айтинг, бахт таъмидан тотмаган ишқ, изҳор этилмаган ишқ, юракларга кўмилган ишқ армон бўлиши мумкинми? Билмайман. Билганим, мен сизни... Кутгандим изҳорингизни...”

Балки, хазонлигим ёқмайди сизга,
Менга сездирмайин боқяпсиз, карахт.
Менинг бахтли бўлгим келяпди жуда
Айтинг, сиз меники бўлмайсизми, бахт?!..
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 786 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 1
→BeKoRcHi←17.03.2013 09:54
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz