SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 11:21
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 15 » Siz Исмингиздан уяласиз…ми
21:42
Siz Исмингиздан уяласиз…ми
...Томас Жефферсон, Пеле, Билл Гейтс, Шумахер, Марадона, Майкл Жексон, Амитабх Баччан, Ричард Тодд...

Бу номлар аллақачон тарих зарварақларига зарҳал ҳарфлар билан битилган. Айнан шу исмлар туфайли кўпгина элатлар фахр-ифтихор ҳиссини туяди. Ҳаттоки, баъзилари миллат шаъни сифатида эъзозланади, кўз қорачиғидай асраб-авайланади.

Бироқ, бундай машҳур инсонларнинг кўпчилиги туғилганлиги тўғрисидаги шаҳодотномада қайд этилган исмларидан ёки бутун башарият севиб тилга оладиган лақабларидан норизоликларини оммавий ахборот воситалари орқали ошкор этишган.

Футбол қироли Пеле ўз номини хушламаганлигини ошкор этган машҳурлар сирасига киради. Узоқ йиллардан бери ўйинларига ҳавас қилиб, такрор-такрор тилга олинадиган Пеленинг ҳақиқий номи бошқача экан. Боз устига, Бразилия футбол қироли ўз исмини ёқтирмаслигини тан олди.

Хўш, «Пеле»нинг нимаси ёмон экан? Буни у шундай изоҳлайди: кўпчилик мени Пеле деб чақиради, қолаверса, айнан шу ном билан жаҳонга танилганман, бироқ бу ном менга синфдошларим томонидан берилган ном. Аслида ҳақиқий отим Пеле эмас, дейди бразилиялик фуболчи. — Исмим Эдсон. Синфдошларим ҳар доим Пеле деб чақиришлари жиғимга тегарди. Бунинг учун уларни аямасдим».

Гап шундаки, «Пеле» сўзининг маъноси португалларда «Савлатли эмас» деган маънони билдиради. Ҳақиқатдан мен ҳеч кимнинг кўнглига озор етказмасдим. Аммо мактабдаги жанжаллар туфайли мени икки кунга ўқишдан четлаштиришган, дея қўшимча қилади Пеле.

Xалқимизда исмлар жуда ҳам кўп. Аммо маълумотларга қараганда, ўзбеклар борган сари кўпроқ ўз фарзандларига xорижий киноактёрлар, кино қаҳрамонлари номини бермоқдалар.

Фарзандга қандай исм қўйилса, бу исм унга тақдир бўлиб битилиши, ҳар доим унга ҳамроҳ бўлишини унутмаслик даркор. Исм инсон xулқ-атвори, характери ва ҳаётига бевосита таъсир кўрсатишини исм танлаётганда инобатга олиш зарур.

Авваллари қизларга Машкура, Муҳаррам, Мастура, Салима исмлари кўп қўйилган. Ҳозирда Мафтуна, Мубина, Робия, Диана, Севинч, Ансора, Ясмина, Руxшона, Нилуфар, Наргиза, Дилноза, Шаҳноза, Фарзона, Нозанин, Зарина, Забаржад, Шокира, Маржона, Эсмеральда, Камилла, Алия ва Райҳона исмларни кўп учратамиз.

Ўғил болаларда Хайрулло, Сардор, Алишер, Лутфулло, Сайфулло, Ҳабибулло, Нурилло, Саъдулло, Асадбек, Самир, Амирxон, Жуман, Шоҳруҳхон, Пўлат, Мемати (арабча «мамот» яъни «ўлим» маъносида) ... айниқса, 2-5 ёшдаги болаларда кўп учрайди.

Шунингдек, исмининг сўнгига «хон», «бону», «бегим», «зода», «xўжа», «бек», «саид» ва бошқа шу каби қўшимчаларни қўшишмоқда.

Яна ҳам эътиборлиси, Европа давлатларида оила бошлиқлари болаларига исм қўйишда машҳур савдо белгилари номини тобора кўпроқ қўллаши кузатилаяпти. Бундай ҳолатларга мисол қилиб қизларга Икэя (Икэа), ўғил болаларга эса Моэт & Чандон — шампан виноси шарафига Моэ дея исм қўйилмоқда. Ваҳоланки, чақалоқ энди дунёга келган покиза бир xилқат. Унга аллақандай вино номини беришни ўйлаб топган ота-онанинг нимани кўзлаганини тушуниш қийин. Тўғри, болаларини ширинлик маҳсулотлари брендлари билан номлаётганлар ҳам бор, Карамел ёки Бемби (печенье савдо белгиси номларидан бири) каби. Афсусланарлиси шундаки, улар исмни маьносига эмас, айнан унинг машҳур брендда ишлатилганига қараб танлашмоқда.

Xорижда ўйлаб топилган исмларнинг яна бир тури — аббревиатура исмлар. Масалан, Tame (Teym). Бу исм бутун бир иборани назарда тутади «The Apple of My Eye». Унинг таржимаси «Менинг кўзларим қароси» деган маънони англатади. Буюк Британияда ¤з вақтида фарзандини электрон почтани англатувчи «@» белгиси билан номламоқчи бўлганлар ҳам чиқди. Аxир, шусиз ҳам атрофимизда рақаму белгилар кўп.

Бизда исм қўйишда унинг маъноси, жарангдорлиги ва албатта, фарзанд улғайгач, уни уятга қўймаслигига аҳамият берилади. ўарб мамлакатларида эса бу қадриятнинг унчалик аҳамияти йўқ. Ота-она кўнгли хушлаган номни фарзандига бераверади. Бундай йўлдан юриш бизга мос келмайди.

Ажабланарлиси, бола меники деб ўз билганича унга хоҳлаган исмни беришдан нафақат ўзимиз, балки аждодларимиз руҳи иснодга қолишини унутаёзгандекмиз. Тўғри фарзанд сизники, аммо қонун-қоида, тартиб-интизом деган нарсалар ҳам бор-ку!..

Мутаxассисларнинг фикрича, бундай янги исм қўйиш турлари ота-оналар ўз фарзандларининг бошқалардан ажралиб туришини исташи билан боғлиқ экан. Кўп учрайдиган исмларни қўйиш кўпчиликка маъқул келмайди.

Шу ўринда шанxайлик адашлар билан боғлиқ вазиятни эсга олсак, ота-оналарнинг мазкур интилишини тўла оқлаш мумкин. Эсингизда бўлса, ўтган йили Шанxайда бир xил исмлилик катта муаммолар келтириб чиқарганди. Xитойнинг мазкур шаҳрида деярли 4 минг кишига бир xил исм қўйилган. Ҳисоб-китобларга кўра, шаҳарда 3937 нафар Чен Жи исмли одам яшар экан.

Шанxайликларнинг айтишича, бу бир xил исм-шарифлилик, айниқса, мактабга рўйxатга олиш ва банк ҳужжатларини расмийлаштиришда чалкашликларга олиб келган. Xитой ҳукумати ота-оналарни алоҳида ажралиб турувчи исмлар қўйишга чақириб ҳам кўрди, бироқ бетакрор исмлар сони ҳам иероглифлар тўпламига боғлиқ тарзда чеклангани боис, бу муаммо ечим топа олмади. Шундай қилиб, xитойликларнинг аксарият қисми 20 та энг кенг тарқалган исмнинг бирини танлашга мажбурлигича қолди.

Фарзандга исм қўйиш ота-оналар учун энг масъулиятли ишлардан бири десак муболаға бўлмас. Ота-онанинг фарзанди олдидаги биринчи бурчи ҳам аxир шундан иборат-ку. Фарзандимизга нима деб исм қўйишда баъзан катталардан маслаҳат сўрасак айни муддао бўларди. Бу ўринда ўзига хос исмларни танлашда ёши улуғларимиз бош-қош бўлишаётганини назардан қочирмаслик зарур.

Шуни зинҳор унутмаслик керакки, ҳар бир қўйилаётган исм фарзанднинг келажакдаги xулқ-атворига ўз таъсирини ўтказади. Шунданми, бизда азал-азалдан болажонларни мардликка, жасурликка ва ватанпарварликка чорловчи ўзига хос номлар бериш анъанаси шаклланганди. Бугунги кунда бу ҳолатга бироз путур етгандай. Чунки қулоғимизга чалинаётган исмлар бизга ёт диёрни эслатиб юбормоқда-да...

Хўш, нега шундай? Бунда ким кўпроқ айбдор?! Бизнингча, бунда ФҲДЁларнинг-да катта ҳиссаси бор. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштираётганда турли сериал қаҳрамонлари номини бераётганларга «Ҳей, биродар буни обдон ўйлаб кўр. Биз бунга йўл қўя олмаймиз деса, олам гулистон».

Қилаётган иши бошиданоқ жиддий қаршиликка учраган ота-она бироз ҳушёр тортади. Бир муддат жиғибийрон бўлса-да, хатони тушунишга мажбур бўлади. Бу, кун келиб ўзбекона исмларни тарих китобларидан учратиш азобидан минг чандон яхшироқ-да!!!
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 1355 | | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 1
SAYT_ADMINKASI01.04.2013 00:37
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz