SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 15:57
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 6 » Сигирия-афсонавий қаср
01:02
Сигирия-афсонавий қаср
200 метрлик тоғнинг устида кўп асрлар олдин пайдо бўлган тарихий ва қудратли шаҳар қад ростлаб турибди, аниқроғи, унинг қолдиқлари қолган: катта-катта қоялардаги дарвозалар, ва албатта ҳашаматли сарой қолдиқлари. Гап бизнинг эрамиз бошида яратилган афсонавий Сигирия ҳақида кетяпти.

Сигирия, ҳозирги кунда дунё санъатининг энг нодир ёдгорликларидан бири деб тан олинган. Тош қалъа, Цейлоннинг энг марказий қадамжосидир.

Шаҳарнинг асосий қисмини ланкийлик ҳукмдор Кассап учун асосий бошпана вазифасини ўтаган қўрғон ва қаср ташкил этади. Сайёҳларнинг таърифлашларига қараганда саройнинг юза қисми мармардан ишланган бўлиб, атрофи боғлар ва сув ҳавзалари билан ўралган. Қасрга кириш учун аввал 1.7 гектарлик айвонга олиб борувчи 1360 талик зинани босиб ўтиш керак. Қачонлардир бу ерда бутун бошли қаср жойлашган.

Ойнали йўлак деб аталадиган узун галереядаги деворлрининг силлиқлиги одамга ўз аксини кўрсатадиган даражада тиниқ ишланганидан, деворни шаффоф деб ўйлаш мумкин. Қирол ётоқхонасига олиб борадиган галерея деворларидаги 500 суратдан 11 тасигина сақланиб қолган. Расмларда ҳукмдорнинг канизаклари тасвирланган. Қизиғи, қиролнинг ҳарамида йил кунларининг ҳар бири учун биттадан яъни 365 та маҳрами бўлган.

Девордаги суратлар рангларининг анча оҳори тўкилган бўлса ҳам, табиий тоза бўёқлардан фойдаланилганлиги сабабли сақланиб қолган. Шунинг учун ҳам орадан ўн беш аср вақт ўтган бўлишига қарамасдан нима чизилганлигини кўриш мумкин.

Тоғ кўринишидан давлатнинг асосий рамзи ҳисобланадиган уйқудаги шерни эслатади. Агар шер панжалари шаклида ишланган зинадан кўтарилса, атрофида катта тахт ўрнатилган қиролнинг сув ҳавзасига бориш мумкин. Бу жойлар шер қоялари деб аталади. Бу жойдан чиройли манзара, айланма ўрмон, гуруч майдонлари ва ҳар тарафга қараб оқадиган кичик-кичик кўллар кўринади.

Қизиғи, ўша вақтда қурувчилар керакли қурилиш материалларини қандай қилиб қояга кўтариб чиқишган экан-а. Қоянинг қирраларидан деворлар қурилган бўлиб, уларнинг устидан тор қўриқчихоналар бўлган, қўриқчилар йиқилиб кетишдан қўрқиб ухламай қўриқлашлари учун ҳам шундай қилинган.

Қоядаги тошлар душман устига думалашга ҳар доим тайёр қилиб қўйилган. Улардан бири ҳали ҳам турибди, думлаб тушишга тап-тайёр.

Сигириянинг тарихий аҳамияти шундаки, унинг сувли боғлари ҳозирги кунгача сақланиб қолган, бу манзарали сув ҳавзалари Европанинг машҳур Версал сув ҳавзаларидан анча олдин бунёд этилган.

Тарихга назар:

Қирол Датусеннинг (459 -477йиллар ) икки ўғли булган. Каттаси Кассап, кичиги Могаллан. Қонунга кўра катта ўғил тахт вориси бўлиши керак бўлсада, аммо отаси тахтни Могалланга беради. Чунки Кассап канизакнинг ўғли бўлган. Бундан ғазабланган Кассап 477 йилда отасини ўлдиради. Қўрқиб кетган ёш Могаллан қочиб Ҳиндистон жанубида жон сақлаб юради.

Кассап хавсизлик юзасидан пойтахтни ҳужум қилиш қийин булган жойга кўчиришга қарор қилган. Бундай мақсад учун Сигирия қояси мос тушар эди унинг баландлиги 200 метр. Танланган жой тозаланиб қисқа муддат ичида қояда гўзал шаҳар, қатор боғлар ва фавворалар қад кўтаради.

18 йил ҳукмронлик қилган Кассап охири укаси билан уруш қилишга қарор қилди. Укаси унга очиқчасига жанг қилишни таклиф қилади. У рози булади. Икки катта қўшин қо яостидаги қирда тўқнашади. Аммо омади келмаган Кассапнинг жангчилари чекинишади. Ёлғиз қолган Кассап душман қўлига тушмаслик учун ўзининг жонига қасд қилади. Сигирия тепалигидаги буюк шаҳар тарихи шундай якун топган, Могаллан падаркуш акаси қурган салтанат белгиларининг барчасини йўқ қилишни буюрган. Эски пойтат Анарадхапур қайта тикланган.

Анча вақтларгача Сигирия қалаъси хақида фақат ривоятлардан билишган. Уни йўқ булиб кетган деб ҳисоблашган. Аммо Х1Х асрда бу буюк иншоотнинг қолдиқлари топилган.

Ҳозирда Сигирияни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Қадамжони ЮНЕСКО ўз қарамоғига олган.

Бугунги кунда Шри Ланка Сигирия тепалиги сабаб жуда ҳам машҳур: хар йил бу ерга минглаб сайёҳлар ташриф буюришмоқда.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 527 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz