SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 21:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 4 » Сифатга кафолат борми?
14:39
Сифатга кафолат борми?
Бугунги кунда бозор, мини, супер, гипермаркетларимиз ўзимизда ва хорижда етиштирилган, қайта ишланган маҳсулотлар билан тўла. Таъбингиздан ва чўнтагингиз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда истаганингизни харид қилишингиз мумкин. Ҳозирги синчков, ўқимишли истеъмолчини эса осонгина алдаш қийин. У сифатсиз маҳсулотни бир марта олиши мумкин. Иккинчи марта ўша ишлаб чиқарувчининг номи битилган қадоқни кўрганда тескари бурилиб кетади. Шу боис сифат тўғрисида айрим нарсаларни ёдга солиб ўтмасак бўлмас.

"Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, юртимизда ишлаб чиқарилиб, савдога қўйилаётган қадоқланган ва ўрамли озиқ-овқат маҳсулотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ёрлиқланган бўлиши шарт.

Сут маҳсулотлари
Оддий сигир сутига сув қўшилмаган бўлса, шиша идишда қуюқ оқ доғ қолади. Агар идишда сутнинг изи рангпар бўлиб қолса, демак, сув қўшилган. Тоза сут қуюқ бўлади.
Консервадаги маҳсулот муддати
Сотиб олаётганда консерва банкаларининг қопқоғига эътибор беринг. Агар ишлаб чиқариш муддати ичкарига ўйиб ёзилган бўлса, демак, бу сифатсиз маҳсулот. Муддат санасининг ёзуви ташқарига бўртиб чиққан бўлса, демак, бу сифатли.

Сифатли кетчуп қандай танланади?
Сифатли кетчупнинг ранги тўқ жигарранг, ёқимсизроқ рангда бўлади, аммо қизил эмас. Агар ранги чиройли бўлса, демак, унга ранг қўшилган. Шунингдек, оқ салфетка устига кетчупдан томизиб кўрсангиз, агар томчининг атрофида сув пайдо бўлса, демак, сифатсиз. Кетчупдан ликопчага солганингизда суюлиб, оқиб кетмаслиги ҳам керак, яъни томчининг шакли ўзгармайди.

"ТЕРМОС СОТИБ ОЛМОҚЧИМАН”
Термос танлашда нималарга эътибор бериш керак?
Б. Равшанова, Қарши.
Термослар икки турда – шиша ёки металл колбали, металл ёки пластмасса корпусга ўрнатилган бўлади. Термос танлаганда металл колбалисига эътибор қилган маъқул. У мустаҳкамроқ ва шишалисидан кўра чидамли, яна маҳсулот ҳароратини узоқ сақлаб туради. Шиша колбали пластик термослар иссиқни 3-6 соатгача сақласа, совуқни 24 соатгача ушлайди. Металл термослар эса иссиқни 10-12 соатгача, совуқни 24 соатгача ушлаб тура олади.

Колбанинг ҳажми қанчалик катта бўлса, ҳароратни шунча кўп сақлаб тура олади, шунинг учун узоқ сафарларга бир литрдан каттароқ ҳажмлидаги термосларни олинг. Баъзи термослар қопқоғини очмасдан суюқликни қуйиш учун махсус тугма билан жиҳозланган.

Дўконда ўзингизга ёққан термоснинг қопқоғини албатта очиб кўринг. Агар димоғингизга кескин нохуш ҳид урилса, демак, бу термос паст сифатли хом-ашёдан ишланган. Унинг иссиқни сақлаши номаълум, лекин унда сақланган ичимлик заҳарли моддалар билан тўйинишига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.

Пишлоқнинг ватани қаер?
Пишлоқни севиб истеъмол қиламиз. Лекин унинг аввал қаерда тайёрланганини билмаймиз. Шу ҳақда маълумот берсангиз?
С. Қосимова, Самарқанд.
Тарихчилар пишлоқнинг ватани Яқин Шарқ деб ҳисоблайдилар. Бадавийлар қўй ошқозонидан бўлган тери халталаридан сут ташишда фойдаланишган. Сутнинг чайқалиши, иссиқлик ва ферментлар (органик моддалар) натижасида сут пишлоққа айланган.

ovoza.com

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 789 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz