SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:39
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 28
Mexmonlar: 28
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 16 » Швецияда узбек кочкинининг боласини олиб куйди
06:27
Швецияда узбек кочкинининг боласини олиб куйди
Швецияда бошпана топган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Раҳматулло Алибоев ижтимоий ҳимоя идоралари тарафидан тортиб олинган 15 ёшли яккаю-ягона ўғли Шохруҳни оиласига қайтариш учун судлашмоқда.

У ўз фарзанди Шохруҳни ижтимоий ҳимоя идоралари қарамоғига бериш ҳақидаги аввалги суд қарори юзасидан Швециядаги апелляция маҳкамасига шикоят киритди.

Швециянинг Линчёпинг шаҳридаги маҳкама Алибоев шикоятини жума куни кўриб чиқиши кутиляпти.

27 июн куни Швециянинг Эскилстун шаҳрининг Оила ишлари бўйича қўмитаси ўзбекистонлик қочқиннинг вояга етмаган Шохруҳ исмли фарзандини назорат остига олиш ҳақида судга мурожаат этган эди.

Шохруҳнинг "мактабга яхши қатнамаётгани, соғлиги ва ривожланиши хавф остида эканлиги, онаси унга етарли тарбия бермаётгани" борасида тушган шикоятлар асосида суд болани ижтимоий ҳимоя идоралари қарамоғига беришга қарор қилган эди.

Айтилишича, ўтган ўқув йили давомида Шохруҳ мактабга атига етти кун борган.

Раҳматулло Алибоев Uznews.net мухбирига фарзанди балоғатга ўтиш ёшида экани боис, ҳақиқатан ҳам дарсларни қолдиргани, лекин Интернетда япон ва инглиз тилларини ўрганганини айтган.

Лекин, турмуш ўртоғи фарзандига етарли ғамхўрлик қилмаётгани ҳақидаги иддаоларни рад этган.

Алибоевнинг ўғли Шохруҳ 27 июндан буён Швеция ижтимоий ҳимоя идоралари қарамоғида қолмоқда.

Олиб қўйилган боланинг ота-оналарига адвокатлик қилаётган швециялик ҳуқуқшунос Рихард Йоханссон Озодлик билан суҳбатда апелляция қарори чиқмагунича тергов сири важидан журналистларга мазкур иш бўйича изоҳ беролмаслигини айтди.

Бу Швецияда ўзбек оилаларидан фарзанди олиб қўйилиши билан боғлиқ ягона ҳолат эмас. Швецияда яшайдиган ўзбекистонлик қочқинлар сўнгги етти йил ичида шунга ўхшаш камида тўртта ҳолатни эслашади.

Швецияда яшовчи ўзбекистонлик қочқин Тўлқин Қораев гапиради:

- Швецияда ҳар қандай бола учун биринчи ғамхўр - давлат ҳисобланади. Агар болага қандайдир зулм ўтказилиши ёки уларнинг эркига халақит берувчи тақиқлар қайд этилса, давлат болани ота-онасидан олиб қўяди. Ёш бола "отам ёки онам мени уряпти, кеқурун сайр чиққани қўймаяпти", деб айтдими, шу - болани тортиб олиш учун етарли асосдир. Боланинг биринчи эгаси бу ерда давлатдир, - дейди Тўлқин Қораев.

Қораевнинг айтишича, ўзбекнинг миллий урф-одатлари ҳам бундай ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

- Масалан, ўзбек оилалари қизларига кечқурун дискотекага боришига рухсат бермайди. Бу қиз учун чеклов сифатида кўрилиб ҳам олиб қўйишади, - дейди Қораев.

Швециянинг Тимро шаҳрида ишлайдиган ўзбек қочқинининг учта фарзанди бундан тўрт йил аввал ижтимоий ҳимоя идоралари тарафидан тортиб олинган эди.

Ўз исмини айтмаслик шарти билан гапирган ўзбекистонлик қочқин фарзандларининг олиб қўйилишини шундай эслайди.

- Қўшнилар шикоят қилган экан, отаси доим жанжал чиқаради деб. Кейин мактабда руҳшунослар билан болаларимни сўроқ қилишибди. Шундан сўнг мактабдан олиб кетишди. Икки ой судлашиб қайтариб олдик. Унгача фарзандларим бошқа оилада яшаб туришди. Тез-тез бориб хабарини олиб турдик. Ҳозир шу фарзандарим катта бўлишган, ёнимда, - дейди Швецияда яшовчи ўзбекистонлик қочқин.

Швециялик ҳуқуқшунос Рихард Йоханссоннинг айтишича, мамлакатдаги қонунчиликка кўра, фарзандига етарли ғамхўрлик қилмаган оилалардан болалари тортиб олинади.

- Буни Швецияда яшайдиган ҳар бир оила билади. Ўзбек оилалари ҳам бу ерга келишларидан олдин бу ҳақда маълумотни оладилар, - дейди Рихард Йоханссон.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 740 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz