Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов таҳририятимиз ходимлари билан бўлган суҳбатда шу кунларда қаттиқ ғазабда юрганини маълум қилди...
Унинг айтишича, ўтган йилнинг ноябрь ойда бўлиб ўтган тўрт кунлик жонли концерт дастурининг дисклари ҳали ҳам тайёр эмас.
"Концерт дастурини тасвирга олган студияга мурожаат этсам, ярим йилдан буён турли баҳоналар билан алдаб келишяпти. Концертим тасвирга олинган тасмалар ўчиб кетмаганмикин, деган хавотирим бор” дейди хонанда.
Қизиқ, наҳот ярим йил давомида битта концертнинг монтажи тайёр бўлмаса?! Ёки баъзи хонандаларимиз сингари видеостудиялар ҳам жонли ижрога ўргана олишмаяптимикин? Чунки фонограммада куйланган концертни тасвирга олишдан кўра жонли ижродаги концерт дастурини тасвирга олишнинг масъулияти ҳам кўпроқ.