Главная » 2014»Mart»23 » Шоҳруҳхоннинг Тоҳир Содиқовга куёв бўлаётгани ҳақидаги хабарлар миш-миш бўлиб чиқди
08:02
Шоҳруҳхоннинг Тоҳир Содиқовга куёв бўлаётгани ҳақидаги хабарлар миш-миш бўлиб чиқди
Ўзбекистонлик ёшлар орасида таниқли бўлган Шоҳруҳхон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Болалар» гуруҳи солисти Тоҳир Содиқовга куёв бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, дея ёзади Darakchi.Uz.
Ушбу хабар ёзасидан фикрларини билдираркан, Тоҳир Содиқов қизи жуда ҳам ёш эканлиги ва ҳали ўқиши кераклигини маълум қилди.
«Уни узатиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрганимиз ҳам йўқ. Иккинчидан эса куёвим Шоҳруххон деб ўйлаётганлар ҳам қаттиқ адашишади. Устига устак Шохруҳнинг ёши қизимдан анча катта. Қизим турмушга чиқадиган вақт келгунча у ҳақиқий чолга айланиб қолади», – дейди Тоҳир Содиқов.
«Одамлар бекорчиликдан қандай миш-миш тўқишни билмай энди бу гапни чиқаришибдими? Тоҳир ака меннинг устозим. 2005 йил саҳнага олиб чиққан инсон ҳам ўзлари. У инсонни мен устоз сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Куёв бўлиш ҳақида эса ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман», – деди Шоҳруҳхон.
«Юқоридаги гаплар рост бўлиб чиққанда, бу хонандалар учун ҳақиқий «бомба» пиарга айланган бўлар эди. Аммо шоу бизнеснинг мазкур янгилиги қуруқ миш-мишдан у ёғига ўтмади…», – деб ёзади Darakchi.Uz.