Статистика |
Hozirda saytda: 28 Mexmonlar: 28 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Шимолий Корея БМТга ядро дастурини ривожлантириш билан
20:05 Шимолий Корея БМТга ядро дастурини ривожлантириш билан |
Шимолий Корея БМТга ядро дастурини ривожлантириш билан таҳдид қилди КХДР Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ўзининг ҳарбий салоҳиятини оширишини ва ядро дастурини ривожлантиришини ҳамда Корея ярим оролини ядродан ҳоли зона қилиш борасидаги музокаралардан бош тортишини маълумқилди. "Биз ядро воситаларини қамраб олган ҳарбий кучларимизни кучайтириш ва ошириш юзасисдан чоралар кўрамиз", дейилади Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги тарқатган хабарда. Мазкур баёнот БМТ Ҳавфсизлик Кенгаши томонидан КХДРгақарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, БМТ ХК 22 январь куни КХДР томонидан яқинда амалга оширилган ва ядро каллакли бўлиши тахмин қилинаётган сунъий йўлдош ташувчи ракета парвозини қоралаган ҳолда, Шимолий Кореянинг иқтисодий санкициялар жорий этилган Шимолий Корея ташкилотлари ва шахслари рўйхатини кенгайтирди. БМТ ХК 2012 йилнинг 12 декабрь куни ракета парвозини амалга оширган КХДР ҳукуматини БМТнинг аввалги резолюцияларида белгиланган (ядро синовини ўтказмаслик ва баллестик ракеталарни учирмаслик) шартларни бузганликда айблаган эди. Бироқ КХДР томони коинотни тадқиқ этиш Кореянинг шахсий иши экани ва бу учирилган сунъий йўлдош об-ҳаво маълумотларини олишга ёрдам беришини таъкидлаб келмоқда. Бироқ ғарб мамлакатлари КХДР ракеталари ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. КХДР, Ж.Корея, Хитой, Россия, АҚШ ва Япония 2003 йилда Корея ярим оролини ядродан тозалаш бўйича бошланган ва 2008 йилда боши берк кўчага кириб қолган олти томонлама музокараларнинг вакиллари ҳисобланади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 754 |
| Рейтинг: 5.0/18 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|