Главная » 2013»Avgust»6 » Шифокорлар: "Ўликни тирилтириш усулини топдик"
21:11
Шифокорлар: "Ўликни тирилтириш усулини топдик"
Буюк британиялик тиббиётчилар одам ўлганидан кейин уни бир суткадан сўнг ҳам тирилтириш мумкинлигини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, тўғри реанимация қилинганида, мия ҳужайралари муайян вақт давомида фаолият кўрсатишда давом этиши мумкин экан.
Шифокорларнинг айтишича, реаниматологиядаги энг янги технология – бу танани 34 дан 32 Цельсий даражагача совутиш. Бемор бу ҳолатда 24 соатгача ётиши мумкин.
Паст ҳароратда мияга камроқ кислород талаб этилади. Совуш токсин моддаларнинг, хусусан водород пероксидининг ҳосил бўлиш жараёнларини тўхтатади. Комплексда бу ҳужайраларнинг ўлишига тўсқинлик қилади, демак, шифокорларга “одамни у дунёдан қайтариш” имконини беради.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, инсон мияси юрак тўхтаганидан кейин фақат беш дақиқа давомида “яшайди” деган фикр – афсона. Аслида мия бир неча соат “яшаши” мумкин экан.