SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 11:40
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 12 » ШИФОХОНАГА ЧОПОН КИЙИБ БОРСАНГИЗ, СИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШМАЙДИ
02:50
ШИФОХОНАГА ЧОПОН КИЙИБ БОРСАНГИЗ, СИЗНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШМАЙДИ
Яқинда ўз соҳасининг
яхшигина мутахассиси
бўлган бир ўртоғим билан
бирга тушлик қилдик. У
ўзининг бошидан ўтказган
бир ҳолатни айтиб, мендан холисона бахо беришимни
сўради. “Бу воқеа яқиндагина рўй
берди. Тушликдан сўнг
бироз очиқ ҳавога айланиб
юрдим. Ҳаво совуқ, унинг
устига кийим ҳам юпун.
Кечга бориб сал тобим қоча бошлади. Бошим оғриб,
баданларим қақшай
бошлади. Гриппнинг
бошланиши бўлса керак
деб ўзимга ташхис қўйдим.
Кечки овқатда оиламга бир пиёзни тўғраб келишини
айтдим ва аччиққина
мастава билан уни ичиб
олдим. Бироз
гурунглашдик, телевизор
томоша қилдим. Сўнг уйқум келиб, жойимга
ётдим. Қанча вақт
ётганлигимни
билмайман,бир вақт
уйғониб кетдим ва
оёқларим, қўлларим хамда баданим қақшаб оғриб
ётган экан. Анча вақтгача
ухлашга ҳаракат қилдим.
Лекин уддасидан
чиқаолмадим. Кўнглимга
“03”га телефон қилиш келди-ю, яна қишлоқда
катта бўлганимизни, агар
қишлоқда бир кишининг
уйига тез ёрдам машинаси
келса, ҳаммага гап бўлиб
кетишини ва маҳаллада фалончи оғир бетоб бўлиб
қолибди деган гап
тарқалиши одат
бўлганлигини ўйлаб бу
фикримдан қайтдим. Ахир
мен оддий грипп бўлсам, балки бир оз вақтда ўтиб
кетар. Лекин у томонга
ағдарилдим, бу томонга
ағдарилдим, уйқу
келмади. Охири нима
бўлса-бўлди деб, “03”га телефон қилдим. Орадан
ҳеч қанча вақт ўтмади
ҳамки, чақирилганлар
ташриф буюрди ва мени
текшириб, иккита укол
қилишди. Гриппнинг бошланиши ташхисини
қўйиб, муолажа қилиниши
лозим бўлган дориларни
ёзиб беришди. Улар
кетганидан сўнг орадан
ҳеч қанча вақт ўтмади ва терлаб, оғриқлар босилди,
уйқуга кетдим. Шу билан эрталаб
уйғондим. Кечагига
қараганда анча аҳволим
яхши. Шу куни доктор
ёзиб кетган дориларни
қабул қилиб ўраниб ётдим. Тушликдан сўнг,
доктор ёзиб берган осма
уколини олиш учун
шифохонага йўловчи
автомашинада бордим.
Қабул бўлимидагилар мени тегишли бўлимга
юборишди. Тегишли
бўлимдагилар мени
текширишиб, олиб борган
осма уколини қилиб
қўйишди. Мен уйга қайтдим. Эртаси куни ҳам шу
шифохонага бордим.
Қабул бўлимидагилар мени
яна кеча борган бўлимимга
юборишди. У ерда турган
навбатчи шифокор ўз хонасида бир кишини
қабул қилган ва қоғозда
нималарнидир ёзиб турган
экан. Қабулида киши
борлиги учун киришга
тортиндим ва эшик олдидан: “Ассалому
алайкум, доктор, бир
иккита осма уколимиз бор
эди, шунга келган эдик”-
деб айтдим. Доктор ёзиб
турган жойидан бошини кўтармаган ҳолатда, тақиб
олган кўзойнагини
юқорисидан менга разм
солиб қарадида(устимда
бир чопон кийиб олган
эдим) “бизда осма қилинмайди”-деб қатъий
жавоб берди ва ёзишда
давом этди. Унинг сўзлари
бутун танаси оғриб,
қақшаб турган менга ҳукм
ўқилгандек таъсир қилди ва бирор нарса
деяолмасдан орқага
қайтдим. Қабул
бўлимигача 15-20 метрлар
масофа бор эди. Шу орада
мен бу ерга чопон кийиб келганлигим учун ўзимни
айбладим ва бирданига
нима учун бу доктор менга
бундай муомала қилди
деган савол хаёлимни
чўлғади. Нима учун мумкин бўлмасин, ахир
кеча шу жойдан олган
эдим-ку! Ёки кунига
шифохонадаги ички
тартиб ёки қонун
ўзгарадими? ёки бошқа шифокор навбатда турса
ўзи ҳохлаган беморни
қабул қиладими? Мен бу
саволлар олдида ожиз
эдим. Танамдаги оғриқ
зўридан кимдан аламимни олишни билмай турган
пайтимда жаноб
шифокорнинг “ширин
сўзи” кайфиятни умуман
тушириб юборди. Нима
қилай ортимда қайтиб кетайми ёки бошқа
шифохонага борайми?
Қандай қилиб мумкин эмас
деб жавоб берди-а. Шу уй-
фикр билан қабул
бўлимига кирдим ва у ердагиларга: -Сизга фуқаро мурожаат
қилиб келса, бирор жойга
қайд этасизларми? -Ҳа, беморнинг аҳволини
сўраб, шикоятини эшитиб,
тегишли бўлимнинг
навбатчи шифокорини
чақирамиз. У киши
текшириб, ёзади. - Унда менинг танам
қақшаб оғрияпди, иссиғим
бор, бошда ҳам оғриқ бор,
кеча 03 чақирган эдим. Бир
иккита осма дори ёзиб
берган. Рўйхати ҳам бор, шуни олмоқчи эдим, шунга
бирорта шифокорни
чақирсангиз, - деб
мурожаат қилдим. Улардан бири бўлимдан
чиқиб, мен ҳозир бориб
келган “ширин сўзли”
шифокорнинг олдига
бориб келдида, “У киши
осма қўймас эканлар”, - деб жавоб берди. Ҳамшира
қизнинг сўзларидан яна
ғазабим ошиб, “09” орқали
вилоят Соғлиқни сақлаш
бошқармасининг рақамини
олдим ва шу рақамга териб, мен фалончиев
фалончиман фалончи
шифохонага мурожаат
қилиб келган эдим. Мени
фалончи бўлим шифокори
қабул қилмаяпди. Уларда осма уколини қилиш
мумкин эмас экан. Мен нима
қилай?” -деб сўрадим.
Нариги тарафдан “ҳозир
айтамиз сизни қабул
қилишади” деган жавоб келди. Орадан 5-6 минут
вақт ўтиб, қабулхонадаги
телефон жиринглади ва
ҳамшира гўшакни
кўтарди. Ҳамшира фақат
“тушунарли” деган сўздан нарига ўтмади ва гўшакни
қўйиб, ташқарига чиқиб
кетди. Бир муддат ўтиб
қайтиб келди ва ҳеч нарса
демасдан ўз ишида давом
этди. Орадан 10 минутлар вақт ўтиб ҳам сукунат
ҳукрон. Бош, қўл ва
оёқлар эса сукунатни
бузиб, қақшашда давом
этаяпди. Шунда мен
хамширага “ҳалиги шифокорга бориб айтинг,
мени соғлигим
ёмонлашяпди, қабул
қилсин”-деб айтдим. У
бориб келди ва “ўзингиз
борар экансиз”-деб айтди. Оғриқ зўридан яна
телефонга яқинлашдим ва
тегишли идоралардан
бирига, танишимга
телефон қилиб, шунчаки
вазиятни тушунтирдим. Орадан 2 дақиқа ўтар
ўтмас телефон жиринглади
ва ҳамшира қизга нариги
тарафдан мени шахсан
бош шифокор қабул
қилиши айтилди ва телефон гўшаги
қўйилмасдан мени қабул
қилмаган “ширин сўз”
шифокор шифокорлик
анжомлари билан қабул
бўлимига кириб келди ва “ким бемор, сизмисиз, нима
қилди?”-деб сўради.
Кўзлари жовдираб турар,
олдинги мағрурликдан
дарак ҳам қолмаган.
Овозлар майин, олдинги оҳанг қаёққадир кетиб
қолган эди. Шифокорга
берган биринчи саволим
“сиз беморни қўпол
равишда қабул
қилмасликка ҳуқуқингиз борми?”. Шифокор бошини
ёнга буриб, “олдимга
бошқа киши бор эди, сиз
ҳам хонамга кирмасдан
гапирдингиз”-деган
жавобдан нарига ўтолмади ва жавобидан ўзи ҳам
қониқмаганлиги учун
“қаерингиз оғрияпди, нима
безовта қилаяпди”-деб
саволини такрорлади. Ҳар
холда ёши катталиги ва овози ўзгарганлиги учун
мен ҳам пасайдим ва
шикоятимни айтдим. У мен
олиб келган уколларни ва
бир иккита ўзи ёзиб берган
уколларни шахсан ўзи устида туриб, муолажа
қилди. Мен замонавий
тилда гапирадиган бўлсак,
“люкс” хонада муолажа
олдим. Дориларни тўлиқ
олиб бўлгунга қадар атрофимда ҳали иситмани,
ҳали юрак урушини
текшириб турган
шифокор, муолажани
охиригача ёнимдан
кетмади. Дориларни олиб бўлганимдан сўнг, мени
ўзи кузатиб қўйди. Кейинроқ бу ҳолатни бир-
иккита шифокор дўстлар
билан мулоҳаза
қилганимиздан сўнг масала
кундик равшан бўлди: мен
бошқа шифокорга, яъни 03га кўриниб, дориларни
унинг маслаҳати билан
олганим учун унинг жаҳли
чиққан. Чунки мен биринчи
унга кўринганимда, у
дориларни ёзиб берса, 3-4 сўм ишлаб оларди. У эса
шу 3-4 сўмдан маҳрум
бўлган ва жаҳли чиққан.
Мана сизга оддийгина
жумбоқнинг оддийгина
жавоби. Масаланинг иккинчи ва
жиддий тарафи бор. Бу
мени шифокордан зўрроқ
кишиларга телефон
қилганлигим учун у мени
иложсизликдан қабул қилганлиги. Азиз ўқувчи, биродар. Мен
бу билан шифокорларни
ёмон отлиққа чиқариш ва
уларни порахўрликка
ёйишни мақсад қилганим
йўқ. Ёки бу менинг шикоят аризам ҳам эмас. Бу орқали
мен ўзимни ҳуқуқимни
биладиган ёки шантажлик
қилиб ёҳуд кимларгадир
телефон қилиб мақсадга
эришдим ҳам деб мақтанмоқчи эмасман.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 731 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
Uz_BooM12.02.2013 08:06
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz