Главная » 2013 » Avgust » 18 » Шерзодбек саҳнага концерт бермай қўйган халқ артистини олиб чиқмоқчи
02:01
Шерзодбек саҳнага концерт бермай қўйган халқ артистини олиб чиқмоқчи
Истеъдодли хонанда Шерзодбекнинг айни кунларда концерт тараддудида юргани ҳақида маълумот берган эдик.
Ва ниҳоят, тадбир санаси аниқ бўлди: 10 сентябр куни хонанда "Истиқлол” санъат саройида ўзининг жонли ижродаги илк яккахон дастурини тақдим этади.
Дарвоқе, айни кунда у Ўзбекистон давлат консерваториясида концертга тайёргарлик кўряпти. Ўзи берган маълумотга қараганда, концертда у Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева билан куйлаган "Лочин” озарбайжон халқ қўшиғини тақдим этади. Хонандага бу қўшиқни Насиба Абдуллаева тавсия қилган.