SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 01:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 24 » Шерзод Бекни қувончли кунида йиғлатишди
17:52
Шерзод Бекни қувончли кунида йиғлатишди
Муниса Ризаева унинг концертида куйлашдан бош тортди!
“Ниҳол” мукофотисовриндори Шерзод Бек илк бор “Истиқлол” санъат саройида ўзининг жонли ижродаги яккахон концерт дастуринитақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Очиғи бу хабарни эшитгач ҳали эрта эмасмикан, деган ўй бизнинг ҳамхаёлдимизга келганди. Ахир “Истиқлол”дек катта саҳнага минглаб одамларни тўплашнинг ўзи бўлмайди. “Чипта нархи ҳамёнбоп” Саройга ташрифбуюрганимизда касса олдидан ўтар эканмиз, концертга бир соатга қолганда чипталар умуман қолмаганиниэшитдик. Нархлар эса у қадар қиммат ҳам эмас. 15 минг сўмдан 60 минг сўмгача. Таниқли юлдузларимизнингфонограммадаги концерт дастурлари чиптаси бундан икки баравар қиммат бўларди. “Асосий урғу ижро ва ижрочиларга қаратилган” Кўп ўтмайзал одамлар билан лиқ тўлди. Томошабинлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, хонандаларШахноз, Муниса Ризаева, Умидахон, Воҳиджон Исоқов, “Сато” гуруҳи вакилларини учратдик. Ва ниҳоят концертбошланди. Шу ўринда анъанага кўра биринчи навбатда саҳна декорациясига эътиборимизни қаратсак. Хонандадекорация сифатида ялтир-юлтур безаклардан кўра саҳна марказига қўйилган катта экранни афзал билганикўриниб турибди. Худди хорижий концертлардагидек саҳнада ортиқча безаклар йўқ, асосий урғу ижрога ваижрочиларга қаратилган. Саҳнанинг у боши ҳам, бу боши ҳам мусиқа асбоблари билан тўлиб тошган.

“Ўзбек саҳнасида америкаликлар” Ёдингизда бўлса, хонанданинг концерт дастурида Олимжон Бекназаров раҳбарлигидаги АҚШнинг “Nomad dancers”раққосалари гуруҳи иштирок этиши режалаштирилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Хонанда ваъдасинингустидан чиқди. Ҳақиқатдан ҳам ўзбак саҳнасида, бизнинг қўшиқларга америкаликлар рақсга тушди. Бир-биридангўзал раққосаларнинг саҳнада хиром айлаётганини кўрган киши, улар қўшиқ сўзларини тушуниб рақсга тушяптидеб ўйлаши табиий. Айниқса “Тановор”га саҳналаштирилган рақс томошабинларнинг давомий қарсакларига сабаббўлди. Бундан ташқари концертда таниқли раққосалар Муҳаббат ва Малика Қурбоновалар ҳам иштирок этишди.
“Ризаева жонли куйлашдан бош тортди” Концерт баннерларида дастурда Муниса Ризаева ва Насиба Абдуллаева билан бирга дуэт куйлаши эълонқилинган эди. Аммо меҳмонлар қаторида ўтирган Муниса Ризаева саҳнага шунчаки Шерзод Бекни табриклаганичиқдию бироз бетоблигини баҳона қилиб, ҳозир куйлай олмаслигини айтди. Насиба Абдуллаева билан куйланган“Лочин” номли қўшиқни эса бутун зал диққат билан тинглаб, уларга жўр бўлди. “Онаси билан айтилган дуэт ва кўз ёшлар” Концертнинг энгкульминацион нуқтаси хонанданинг онаси саҳнага таклиф қилингани бўлди. Асли касби журналист бўлган СаодатОртиқова ўғлини муваффақияти билан такбриклар экан, Шерзод Бек ҳам унга миннатдорчилигини билдириб,биргаликда жонли ижрода дуэт куйлашни таклиф қилди. Жонли мусиқа, жонли ҳаёжон хуллас ҳаммаси кутилмагандарўй берди. Шерзод Бекнинг онаси куйлаганда ундаги овоз, кучли маҳорат, санъатни қалбан ҳис этиш унча-бунчасанъаткорларда йўқлигини ҳис қилдик. Ҳатто устоз санъаткор Насиба Абдуллаева ҳам буни эътироф этиб ўтди.Шерзод Бек саҳнадан туриб отасини ёдга олар экан, йиғлаб юборди. “Ота-онам рози бўлармикан” номли қўшиқнибутун вужуди билан куйлаганда эса томошабинлар кўзига ёш олишди.

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева айтганидек Шерзод Бекда булоқдек мусаффо ширалиовоз бор. Бу овоз фақат яхши қўшиқлар яралишига, миллий санъатимиз ривожига хизмат қилади деб умидқиламиз.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 464 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz