SHERLAR.BIZ Payshanba, 21.11.2024, 11:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 2 » Шерали Жўраевнинг Роғун ҳақидаги қўшиғи матни тақдим этилди
08:41
Шерали Жўраевнинг Роғун ҳақидаги қўшиғи матни тақдим этилди
Илгари хабар қилинганидек, Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев трансчегаравий дарёлардан оқилона фойдаланиш мавзусида янги қўшиқ тайёрлади.

Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо шеъри асосида яратилган бу қўшиқда умуминсоний қадриятлар, дўстлик, ҳамжиҳатлик улуғланади, миллатлараро дўстликка раҳна солувчи иллатлар қораланади.

Бугунги кунда Марказий Осиё ерларини асрлар оша суғориб келган дарёларнинг юқори оқимидаги мамлакатлар томонидан йирик тўғонлар қурилаётгани халқаро ҳамжамиятнинг жиддий эътирозига сабаб бўлмоқда. Бу давлат раҳбарларининг минтақадаги қўшни халқлар манфаатини менсимай, табиий шарт-шароитларни ҳисобга олмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан амалга ошираётган ишлар ҳар қандай комил ақл эгасини ўйлантиради. Бу борада ижод аҳли ҳам ўз фикрини, муносабатини билдиришга хақлидир.

Айни пайтда қўшиқ тайёр бўлса-да, ҳофиз уни янада қиёмига етказиш устида изланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шерали Жўраев Марказий Осиё халқларининг дўстлиги, биродарлиги мавзуида кўп қўшиқлар куйлаган. Бу қўшиқни куйлашдан мақсад эса, ана шу азалий ва абадий дўстликка соя ташлаётган иллатларни кўрсатишдан иборат. Энг муҳими ушбу шеър ким томонидан қўшиқ қилиб айтилмасин, яхши ниятли кишиларнинг қалбига, онгига чуқур сингиши лозим.

Қуйида эътиборингизга қўшиқ матнини ҳавола этамиз:

Бўлмағай

Яратганнинг инояти - кўкдан келар имдодлар.

Оби раҳмат деб ёмғирга кафтин тутган аждодлар,
Тўғон қуриб дарёларга тўғаноқ бўлган зотлар,
Офтоб сочган зиёларнинг йўлин тўсиб бўлмагай,
Дарё-дарё дуоларнинг йўлин тўсиб бўлмагай.

Бу дарёда қозоқ қувган маролнинг ҳам ҳаққи бор,
Махтумқули экиб кетган ниҳолнинг ҳам ҳаққи бор,
Нон урмасин, туз тутмасин Оролнинг ҳам ҳаққи бор,
Самум чалган наволарнинг йўлин тўсиб бўлмагай,
Дарё-дарё дуоларнинг йўлин тўсиб бўлмагай.

Қишда қорни қизғангувчи пастдан Ўзи асрасин,
Ҳамсояга чоҳлар қазган касдан Ўзи асрасин,
Табиатдан қайтар қасос-қасддан Ўзи асрасин,
Сирли-сирли нидоларнинг йўлин тўсиб бўлмагай,
Дарё-дарё дуоларнинг йўлин тўсиб бўлмагай.

Ҳасадгўйнинг қўрғонига қуш ҳам қўнмас дейдилар,
Худойимнинг берганига номард кўнмас дейдилар,
Ношукрнинг тўғонию кўнгли тўлмас дейдилар,
Саболарнинг, ҳаволарнинг йўлин тўсиб бўлмагай,
Дарё-дарё дуоларнинг йўлин тўсиб бўлмагай.



Иқбол Мирзо

Ўзбекистон халқ шоири
Категория: Qo'shiq matni | Просмотров: 1415 | | Теги: Шерали Жўраевнинг Роғун ҳақидаги қў | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz