Статистика |
Hozirda saytda: 11 Mexmonlar: 11 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 23 » «Шапка»га Lacetti сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
23:35 «Шапка»га Lacetti сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди |
Osiyo ganch МЧЖ раҳбарига «шапка» эвазига Lacetti сотмоқчи бўлган шахслар суд қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси Аброр Арипов «Ҳуқуқ» газетасига маълум қилган.
Маълум бўлишича, Osiyo ganch МЧЖ раҳбари пул ўтказиш йўли билан ўз ширкати учун Lacetti автомобилини сотиб олиш истагини билдирган. Бунда унга машина олди-сотдиси билан шуғулланадиган Р. Жамолиддинов ва М. Ҳидоятов ёрдам беришга рози бўлган. Жумладан, М. Ҳидоятовнинг ўғли GM Uzbeksitan компаниясида котиб-референт сифатида ишлашидан ҳам фойдаланишга қарор қилишган. Гуруҳ аъзолари ўзларининг бу хизматлари учун, Osiyo ganch раҳбарига ўртада одам турди ва унга «устама» ҳақ бериш керак, деган маънода тушунча бериб, 3,5 минг доллар ишлаб олишни мақсад қилишган.
Osiyo ganch МЧЖ раҳбари, гуруҳнинг талабига кўра, машинани пул ўтказиб йўли билан сотиб олиш ҳақидаги хатни тайёрлаб, айтилган манзилга жўнатган. Бу орада GM Uzbekistan’да ишлайдиган котиб-референт муносабат белгиси қўйилган жавоб хати ижрои учун келиши билан «Ўзавтосаноат» АК билан боғланиб, МЧЖга ёрдам беришни сўраган ва компаниядагилар ҳам ишга киришишган.
Шундан сўнг, машина сотиб олиш учун МЧЖ раҳбари гуруҳ вакиллари билан Сергели автосалонида машина сотиб олиш учун шартнома тузаётган вақтда, ўртада турган одамга «шапка» бериш кераклигини уқтиришади. «Корхонаси учун машина сўраб, айтилган миқдордаги маблағни ўтказгандан кейин «шапка» ҳам бериши кераклиги ҳақида эшитганидан кейин МЧЖ раҳбари бу ишда қандайдир қинғирлик бўлаётганини пайқагач, кўп ўйлаб ўтирмай, тегишли ташкилотларга мурожаат қилишни лозим топади. Бу вақтгача келиб «устама» ҳақи 4 минг АҚШ долларини ташкил қилган эди», – деб ёзади «Ҳуқуқ».
Кўп ўтмай Р. Жамолиддинов ва М. Ҳидоятов келишувга кўра МЧЖ раҳбаридан 4 минг АҚШ долларин фирибгарлик йўли билан олган пайтда қўлга олинган. «Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида ушбу жиноий иш кўриб чиқилиб, айбдорларнинг ҳар бирига қилмишига яраша жазо тайинланди», – дея қўшимча қилган «Ҳуқуқ» газетаси.
|
Категория: Texnogoliyalar |
Просмотров: 746 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|