Главная » 2013 » Mart » 2 » ШАКАР "ОЛДИ-СОТДИ"СИ ВА "COCA-COLA" БИЗНЕСИ
14:17
ШАКАР "ОЛДИ-СОТДИ"СИ ВА "COCA-COLA" БИЗНЕСИ
ШАКАР "ОЛДИ-СОТДИ"СИ ВА "COCA-COLA" БИЗНЕСИ РАШИД ХОЛИҚОВГА ЎТДИ...МИ?!" Шу кунларда одамлар орасида "Эшитдингизми, шакар ва "кока-кола” бизнеси Рашид Холиқовга ўтганмиш?” деган гап шу қадар тез-тез қулоққа чалинадики, нима деб жавоб қайтаришингга ҳам ҳайрон қоласан, киши. Шоу-бизнесга дахлдорлигимизни билибми, тинмай сўрайверишади. Билмаган саволингга "лом-мим”дан бошқа қандай жавоб ҳам бериш мумкин!? Ҳаммасига аниқлик киритиш ва атрофдан тинмай ёғаётган саволларга жўяли жавоб қайтариш мақсадида Рашид Холиқовнинг ўзига мурожаат қилишдан бошқа чора йўқ. Балки, биздан кўра унинг ўзини бошини қотираётганлар сон-саноқсиздир!? -Биласизми, охирги пайтда бундай дув-дув гаплар гирдобига тушиб қолмадим-у, бироқ, бир- икки томчиси сачраб турибди! (кулади). Одамларга ҳайрон қоласан гоҳида. Мен бизнесмен бўлмасам. Ҳеч қачон тадбиркорлик билан шуғулланмаган бўлсам, қаердан чиқди, бундай гап-сўзлар? Шу пайтгача шакарни чойда эритиб, "кока-кола”ни мириқиб ичганмиз, бироқ, бу маҳсулотларнинг олди- сотдисига умуман алоқамиз бўлмаган, бўлмайди ҳам. Мен санъаткорман. Ижодкорман. Бизнесни уддалаган одамлар қилади,- дейди сўнгги пайтда шов-шувга айланган гап-сўзларга нуқта қўйиб, Рашид Холиқов. Миш-мишлар-ку, яхши. Куракда турадигани бўлса-да...Бир томонини олсак, "Шаҳзод” яккахонининг рейтингига бу дув-дув гап жуда яхши таъсир қилмоқда. Олдин фақат ойнаи жаҳонда пайдо бўлганида бир-бир эътибор қаратиб қўйишган бўлса, ҳозир бир кунда неч минг киши бир неча маротаба эсга оляпти... Эҳ, одамлар! Жасур ҲАМРОЕВ P/S: "Шакар бизнеси”да муаммо пайдо бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалгач, энди бу иш бошида Рашид Холиқов турармиш дейишди. "Кока-кола” маҳсулотларининг савдо расталари ва тамаддихоналарида ҳаддан зиёд камайиб кетганини пайқашгандан сўнг, бу бизнес келажагини ҳам Холиқов номи билан боғлаб қўйишди...Ҳамма оғзига келганини гапиряпти. "Янги раҳбар”нинг ўзи эса буларнинг ҳаммасидан бехабар ва инкор этмоқда!!! Балки, миш-мишларни энди бас қилармиз!!!