SHERLAR.BIZ Juma, 11.10.2024, 16:55
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 9 » ШАҲЗОДА БИЛАН ДИЛЛАШУВ: ҚИШЛОҒИДАН ТУРМУШ ЎРТОҒИГАЧА
01:46
ШАҲЗОДА БИЛАН ДИЛЛАШУВ: ҚИШЛОҒИДАН ТУРМУШ ЎРТОҒИГАЧА
Ҳаётда кўп синовли кунларни кўрдингиз. Йиқилдингиз, турдингиз. Қайирмоқчи бўлишди, эгилдингиз, бироқ, синмадингиз. Бундай пайтларда энг яқин дўстингиз сабр бўлган бўлса керак?

-Ўйлашимча, ҳозир яшаётган онларим ҳаётимдаги энг бахтли дамлар! Ҳеч нимадан ўксиш ё нолиш йўқ. Ҳаётимда нима ўтган бўлса, дарс олдим. Ҳақиқатан, сабр қилдим, синовли дамларни бардош билан енгиб ўтдим. Шукур.

-Санъаткор сифатида бу дунёда топган энг катта нарсангиз нима?

-Ижод ўз йўлига. Бироқ, инсонлар билан муомала, муносабатни ўргандим. Энг катта топганим эса томошабинларнинг катта муҳаббати! Бу шундай севгики, у нафақат концертларда менга қувват беради, балки ҳаётимни жонлантириб туради.

-Ўғлингиз Солиҳ ўз биологик отасини қўмсайдими?

-Бу мавзуда ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Айрим пайтларда у нега муносабатларимизга дарз кетгани ҳақида сўраган. Улғайган сари ҳозирги отасининг меҳрини тобора ҳис қилмоқда. Ота-ўғил бир бирини жуда яхши кўради. Шу боисми, ўғлимда соғинчдан кўра, ҳозирги ҳаётидан мамнунлик бор.

-Сиз ҳам ўзбекча қўшиқ куйлаб, рус тилида сўзлашадиганлар сафига кирасизми? Умуман, она тилимизни неча фоиз биласиз?

-70 фоиз биламан. Ўзбек тилида акцентим борлиги сабаб кулгуга қолмаслик учун рус тилида гаплашишни афзал биламан.

-Шаҳзода ва Зилола Мусаева ўртасидаги тавофут нимада?

-Тавофут йўқ. Ҳаётда қандай ҳаётда бўлсам, саҳнада ҳам шундайман. Фақат исмларимиз бошқа-бошқа!

-Майкл Жексоннинг опаси билан "Муз ТВ” тақдимотида учрашгансиз. Латойя Жексонга унинг укасини ҳурмат қилишингизни айта олганмисиз?

-Йўқ. У билан afterpartyда учрашиб қолганмиз. Суратга тушганмиз. Бу гапни айтишга имкон бўлмаган. Ҳаётимда ҳеч қачон кумир бўлмаган. Аниқ бир артистлар плакатига маҳлиё бўлиб, ижодига ташна бўлмаганман. Фан-клубимдан қизлар "сизга ўзшагим келяпти” деб смс ёзса, улар ўз "мен”и билан яшаши қанчалар бахт эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Майкл Жексон ҳамма қатори менга ҳам ёқади. Бироқ, унга мухлиса эмасман!

-Умрингизда неча маротаба севгансиз?

-Осонгина "севаман” деб айтишни тушунмайман. Ҳақиқий, етилган муҳаббат ўз вақтида келади. Тан оламан, аёл сифатида ҳозир муҳаббатга асира бўлганман. Бу осмонларда қанот чиқариб учиш дегани эмас. Мукаммал севгини чин маънода ҳис қиляпман, рафиқа, она, бир аёл сифатида...

-Синфдошларингиз билан учрашиб турасизми?

-Олдин тез-тез учрашиб турардик. Ҳозир ҳамма ҳар қаёққа кетиб қолган. Ким "океан орти”га, ким Россияга. Мана, Нателлани олайлик. 15 йиллик яқин дугонам Москвада яшаяпти. Борганимда учрашамиз. Бироқ, ким қаерда бўлмасин, ижтимоий тармоқларда гаплашиб турамиз.

-Ҳаётингизда сотқинлар бўлганми? Уларни кечира олганмисиз?

-Ўша пайтларда буни сотқинлик деб билганман. Ёшим улғайгани сайин мушоҳада қиламан. Хафа бўлган инсонларим ҳақида анализ қилиб, улар ўша дамларда ёш бўлгандир, вазият шуни тақазо қилгандир деб ўйлайман. Ҳозир бу ҳолларни сотқинлик эмас, кичик аҳмоқгарчилик деб тушунаман. Кечиришга келсак, аллақачон!

-Данғиллама уй, севимли ёр, яккахон концертлар...Бу омадми?

-Балки, шунга яраша меҳнат қилгандирман?! Мана бу йилги концертимни ўзим молиялаштирдим. Бир ярим йил мобайнида гастроллардан йиққан пулимни яккахон концертимга сарфлашни мақсад қилгандим. Ўз кучим билан уддалашни жуда истадим. Айрим пайтда қулоғимга чалиниб қолади: " Шаҳзода ўзига тўқ инсоннинг рафиқаси, у учун ҳамма нарсани муҳайё қилади!” Ҳеч қачон ишсиз ўтирмаслигимни яқинларим билади. Яхши пул топишга интиламан ва барча қариндошларимга ҳам ёрдам бераман. Мен кимгадир боғланиб қолишни истамайман. Беш вақт намоз ўқимаганим билан Аллоҳ қалбимда, юрагимда!

-Турмуш ўртоғингизнинг катта қизи Лола таниқли хонанда. Уни ҳечам "қизим” деб чақирганмисиз?

-Йў-ў-ў-қ (хандон отиб кулади).

-Сохта обрў ва машҳурликни бозордан сотиб олинган йиртиқ пайпоққа қиёслардим. Сиз-чи?

-Ёшлар кўп. Улар орасида ўз кучига таяниб санъатга кирганлари ҳам бор. Шунинг учун ҳаммага бирдек қўпол таъриф бериб бўлмайди. Ўзим 13 йил олдин ҳеч ким эдим. Гуруҳда ижодимни бошлаганман. Қўллагувчи ҳеч қандай продюсер, компания йўқ эди. У пайтлар турмушга ҳам чиқмагандим. Клубларда 10 000 сўм учун қўшиқ куйлаб юрардик. 5000 сўмини дугонам билан бўлишсак, 5000 сўмини таксига ишлатардик. Энди чиқаётган ёшларни тушунаман ва уларни муҳокама қилмайман. Бироқ, 2 та клип яратиб, бошқа хонандаларни менсимайдиганларни оқламайман. Ҳақиқий меҳнат қилган одамга омад кулса керак. Биргина "Тарона рекордс” продюсерининг рафиқаси бўлганим ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Эришаётганларим тинимсиз меҳнат ва яна меҳнат натижалари! Гастроллар, альбомлар – тиним билмасликни хуш кўрганим учун ҳам шунга яраша пул ишлаяпман. Умуман олганда молиявий қарам бўлмаган аёл бўлиш менга жуда ёқади!

-Фарзанд кутяпсиз...Яна катта шов-шув! Буни орзиқиб кутганмидингиз?

-Болажонларни яхши кўраман. Бобо-бувиларим менинг 6-7 та фарзандим бўлади деб ўйлашарди. Солиҳ туғилганидан сўнг, анча йиллар ўртада пауза бўлди. Қариндошларим ҳайрон қолди. Турмушга чиққач, санъат билан овора бўлдим. Гастроллар, концертлар, янада ўзимни тўлиқроқ намоён этиш, яхшироқ ишлаб топиш йўлида ҳалак бўлиб, фарзанд кўриш мақсадини орқага суравердим. Мана бу йил қарор қилдим. Ҳамма яқин дугоналарим ҳомиладор. Турмуш ўртоғим ҳам маслаҳат берди. Карьера ва фарзанд кўришни бирдек уддалаш мумкинлигини Нилуфар Усмоновадан ўрганиш керак! (кулади)

-Қиз кутяпсизми ё ўғил?

-Ҳали билмайман. Концертдан кейин (кулади).

-Бир пайтлар қалин дугонангиз бўлган Райҳонни қанчалар яхши кўрасиз?

-Уни жудаям яхши кўраман десам, мен томондан самимий гап бўлмайди. Бироқ, олдинги қадрдон дўстлик йўқ. Муносабатларимизга раҳна солган нарса эса мухлисларимиз ўйлайдиган рақобат эмас. Асл сабабини у ҳам, мен ҳам яхши биламиз. Майли, тақдир ишлари. "Яхши кўраман” ҳам, "ёмон кўраман” ҳам деб айтолмайман. Шундай бўлиши керак экан, бўлди.

-Россия шоу бизнесини неча фоизга забт этдим деб ўйлайсиз? Россиялик юлдузлардан қай бирлари билан тез-тез алоқада бўлиб турасиз?

-Россия шоу оламини эгаллаш фикри ҳеч қачон бўлмаган. Таклиф қилишса, концертлар берганмиз. Кавказда "Фотима ва Зуҳра” фильмим жуда машҳур. Шу фильмим орқали кўп бора таклиф этишган. "Ҳаёт айт” қўшиғимни жуда яхши кўришади. Қаерда бўлмай, Ватаним руҳини ҳис қиламан. Қонимда ўзбек қони оқяпти, ахир. Россия, Кавказ, Грузияда концертларим ўтаётганидан хурсандман. У ерда ўзбек тилида куйлашяпти. Доғистонда тилимизни тушунишади. Шу боис у ердаги хонандалар кўплаб қўшиқларимни қайта куйлашган. Яқин муносабатда бўлмасам-да, гастролларда россиялик ҳамкасбларим билан тез-тез учрашишга тўғри келади. Яқинда Кипрда Смэш, Митья Фомин, Николай Басков, Лера кабилар билан анча суҳбатлашиб қолдик. Улар Тошкентни эслашади. Болалигида эшитишгани: туя устида юришлар аслида ёлғон экалигига Тошкентни келиб кўришганидан кейин амин бўлишганини айтишади. Ҳозир уларнинг наздида Тошкент - нақадар гўзал ва замонавий шаҳар!

-Қизи билан жуда апоқ-чапоқ бўлган хонандангиз Юлдуз Усмоновадан нима ўргангансиз?

-Ўзбек тилини. Бошқа сирларни очмайман (кулади). Менга нисбатан қизидек муносабати бўлишини қадрлайман, ижодий маслаҳатларини аямайди.

-Яна бир машҳур халқ артисти Озодбек Назарбековдан-чи?

-Бу ҳамкасбим билан яқиндан муносабат бошладик. Шу қадар содда эканлигини кутмагандим. Халқ бежизга севмаслигига яна бир карра амин бўлдим. Қанча улкан ютуқларга эришишдан қатъий назар Инсон бўлиб қолиш кераклигини унинг тимсолида кўриш мумкин.

-Қизиқ, сиздан қандай қайнона чиқаркин?

-Қаттиққўл бўлмайман. Келинимни ўз қизимдагидек севсам керак.

-Ўз камчиликларингизни қайси пайтларда муҳокама қиласиз?

-Ҳар доим. Ўзимни танқид қилишни канда қилмайман. Менинг катта "минус”им – характеримда ўрта кесим йўқ. Қарорим: ё "ҳа”, ё "йўқ”! Ё ҳурмат қиламан, ё муносабатга нуқта қўяман!

-Севимли адибингиз?

-Аниқ ёзувчининг мухлиси эмасман. Сўнгги пайтда болалар эртакларини ўқияпман. Турмуш ўртоғим ўзи тарихга жуда қизиқканлиги боис, менга ҳам тавсия қилмоқда. Яқинда Бобур ҳақидаги асарни ўқидик. Жуда қизиқдим. Олдин психологик асарларни ўқирдим.

-Қайсидир китоб ҳаётингизни ўзгаришига ўз таъсирини ўтказганми?

-"Чайка”. Юз марталаб ўқиганман. Чайка ўз интилишлари билан орзуларига етади. Ўқувчига туртки бўлади. Инсоннинг ўзига нисбатан ишончсизлигига барҳам беради.

-Қачон яккахон концертларингизни 100 фоиз жонли ижрода ўтказасиз. Ахир, етарли овозингиз бор-ку?

-Катта мақсадим бор. Оркестр билан ишлашни ният қилганман. Ҳақиқий жонли концертни ана ўшанда кўришади.

-Ҳеч кимга айтолмайдиган сирларингиз борми?

-Йўқ.

-Онангиз билан тез-тез учрашиб турасизми?

-Уч ҳафтадан бери кўролмадим. Ишларим кўпайиб қолди. Онамни ўғлим тез-тез бориб кўриб туради.

-Утопик савол: ҳеч ким бормас оролга ўзингиз билан нималарни олиб кетган бўлардингиз?

-Дўстларимни, турмуш ўртоғимни! "Айфон”имни олиб кетардим (кулади). Мушук ё кучугимни олардим.

-Нимадан қаттиқ қўрқасиз?

-Ёлғизликдан қўрқаман. Шундай экан, кўп фарзандлар кўришни ният қилганман!

-Турмуш ўртоғингизни қизғонасизми?

-8 йилдан бери биргамиз. Қизғониш қаёқда? Ахир ўртамизда ишонч бор! Бир ўз эркинликларимизга халақит бермаймиз.

-Ҳамкасбларингизнинг ошкора ҳасадини сезганмисиз?

-Ким ҳасад қилса, унинг ўзига нисбатан ишонмаслигининг белгиси сифатида кўраман. Менимча, ҳасад қиладиган даражада ёмонлик қилмаган!

-Гулнора Каримова билан юзма-юз учрашиб, унинг бугунги ишлари ҳақида қандай фикрлар билдирган бўлардингиз? Унга қандай савол беришингиз мумкин?

-Сўнгги пайтда Фонд Форум лойиҳаларида фаолман ва кузата туриб, амин бўлдимки, унинг лойиҳалари замирида фақат саховат ётади. Таълим соҳасида, тиббиёт, санъат ва маданиятда қилаётган ишлари таҳсинга арзигулик. Ҳалқ учун эзгу ишлари кўп. Буни одамларнинг, ёшларнинг кўзидаги қувончдан пайқаш қийин эмас. Ҳаммани бирдамлик, ҳамжиҳатликка чорлаши, савоб ишлар қилишдан чарчамаслиги Гулнора Исломовнага нисбатан чексиз ҳурматимни мустаҳкамлайди. Саволим йўқ, билъакс, яхши ишлари учун таъзим қилардим.

-Уйингизда бир неча йиллардан бери хотира сифатида асраб келаётган бирон буюм борми?

-Бувимнинг сурати. Бобом ва бувимнинг уйида кўп бўлганман. Бувим кўп нарса ўргатган.

-Интроверт ё экстравертсиз?

-Яратганга жуда ишонаман. Ҳаммаси Ундан. Ички анализ қилишим яхши. Интроверт бўлсам керак. Гоҳида атрофда ўзимни тўла намоён этаман. Экстравертман ҳам.

-Қарашларингиз файласуфона. Қайси донишманднинг сўзларини ўзингизга шиор қилиб олгансиз?

-Аниқ бир файласуф ҳикматларига боғланиб қолмаганман. Онамнинг бир гапи бор. Дунёда эришиб бўлмайдиган чўққи йўқ. Фақат хоҳиш керак. Уйга кириб, оёқ чўзиб ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Ҳаракат қилиш керак.

-АҚШда ҳам гастрол сафарида бўлдингиз. "Океан орти”дан нима олиб қайтдингиз?

-Мукофот. "Марказий Осиёнинг энг яхши қўшиқчиси” дипломи билан тақдирлашди. Кўп санъаткорлар билан танишдим. "Дато”, Шабнам Сурайё, Анди...

-Эрта тонгни қандай қарши оласиз. Одатда кўп юлдузлар пешинда уйғонади...

-Турмушга чиқишдан олдин кечки соат 10да ухлаб, барвақт уйғонардим. Ҳозир бошқача. Турмуш ўртоғим "бойўғли”! Тунлари мижжа қоқмайди. Мен ҳам ўрганиб қолдим. Шунинг учун, тунда ухламай футбол кўрамиз, мазза қилиб суҳбатлашамиз... Кеч ухлаганим билан турмуш ўртоғимдан олдин уйғонаман. Нонушта қиламан ва ишларим билани машғул бўламан. Турмуш ўртоғимга эса нонушта тайёрламайман. Совуб қолишини истамайман. Шундай кунлар бўлади, биргаликда таомлар тайёрлаймиз.

-Оилангизни қайси таом билан сийлашни хуш кўрасиз?

-Менинг салатларимни хуш кўришади. Ўзимча турли салатлар ўйлаб топаман. Турмуш ўртоғим махсус рецепт асосида тайёрлайдиган стейкка эса гап йўқ!

-Қишлоғингизни соғинасизми? Фарғонага қачон бордингиз?

-Улғайганим сайин миллий қўшиқларга муҳаббатим ортиб боряпти. Хориж мусиқасидан узоқлашяпман. "Тановар”ни дунёда тенги йўқ рақс деб баҳолайман. Фарғонадаги бувимнинг уйини соғинаман. Болалигим ўтган ҳовли. Ҳозир у уйда тоғам истиқомат қилади. Сўнгги марта ўтган йили бордим. Бувимнинг қабрини зиёрат қилдик. Худойи бердик. Фарғонани мақташдан толмайман.

-Болаликдаги энг унутилмас хотира?

-Бобом 16 та неварасини йиғиб, бизга ишора қилиб, дунёдаги энг бой одам эканлигини айтарди! "Победа” машинасига миндириб, паркларга олиб борарди. Хўрозқанд сотиб олиб берарди (кулади).

-Иккиюзламачи ва "хамелеон” одамларни қандай фарқлайсиз?

-Олдин фарқламас эдим. Ҳозир кўзларидан, ўзини тутишидан англайман. Бироқ, агрессив муносабатда бўлмайман.

-Ўлим ҳақида ўйлайсизми?

-Ҳар доим. Ухлашдан олдин, уйғонганда. Бироқ, қўрқмайман. Қанча умр беришидан қатъий назар, муносиб яшаб ўтишни истайман.

-Бировнинг дилини оғритсангиз, қандай йўл тутасиз?

-Ҳеч қачон бировга оғриқли бўлишига йўл қўймаганман. Бўлмайди ҳам. Шошиб қолиб бировга минатдорчилик билдиришни унутиб қўйсам, албатта топиб, узримни сўрайман.

-Сўнгги марта қачон йиғладингиз?

-Кеча. Сўнги пайтда жуда таъсирчан бўлиб қолганман. Шунчаки мультфильмдан ҳам таъсирланаман. Кеча болалар ҳақида бир ҳужжатли фильмни кўриб роса йиғладим.

-Сиз аламни ҳам, қувончни ҳам кулгу билан қарши оласиз. Бу характерми ё вазият тақозоси?

-Инсонларни яхши кўраман. Кулган одамни кўриб хурсанд бўламан. Ўз дардларимни кулгу билан енгишга интиламан. Менинг қайғум, ички оғриқли кечинмаларим атрофдагиларга умуман қизиқмас. Шу боис ҳам ҳасратларимни кўрсатмасликни табассум билан бекитишни ўргандим. Демак, вазият тақозоси.

-Қайси пайтларда алдаб турасиз?

-Ҳеч қачон алдамайман. Ўғлимга ҳам айтаман: ҳар қанақа вазиятда ҳам алдама! Кўзингга қараб алдайдиганларни эса ёмон кўраман.

-Юзингизга хатоларингизни айтиб турувчи инсонингиз борми?

-Онам. Жуда катта танқидчим! Мана сўнгги танқидни онамдан "Шошма” клипи учун эшитдим. Бундай танқидни умрим мобайнида ҳали эшитмаганман (кулади). Уларнинг фикрича, клипда кўп ликиллаганман! Рақсга тушишимни онам у қадар хушламайди. Балки шу учунми, рақсга тушишда ўзимни эркин ҳис қилмайман. Онамга кўра, қўшиқни кўзлар ва қалб орқали ҳам томошабинга етказса бўлади. "Шошма”ни эфирдан олиб ташла, эфирга тўланган пул қанча бўлса, мен тўлайман дейди, онам. Турмуш ўртоғим ҳам онамдан қолишмайдиган танқидчи. Бироқ, бу икки танқидчим мени тарбия қилишаётганидан бошим кўкка етади.

-Турмуш ўртоғингиз сизга жуда садоқатли ва унинг муҳаббати чин эканлигини нима тасдиқлаб туради?

-Буни исботлаши шарт эмас. Ўғлимни ўз ўғлидек кўради. Ўзига яхши деб билганни менга ҳам раво кўради. Турмуш ўртоғим жуда ақллли инсон. Ҳаётда кўп нарсани ўргатди. Унинг самимийлигини, муҳаббатини ҳамиша ҳис қиламан. Бунга шубҳам йўқ. Кундан кун муҳаббатимиз бир-биримизга садоқатимизни мустаҳкамлаб боряпти.

-Каланпоғ ва менсимайдиган бўлиб кетмаслигингиз учун нима сизга кўмак беради?

-Тарбиям шундай бўганки, ҳаммасига ўз кучим билан эришишим шарт! Етарлича ҳаёт қийинчиларини кўрганман. "Жоним” пайтида ҳам. Яккахон ижождимни бошлаган кезлар ҳам. Меҳнат, пул топиш осон кечмаслигини яхши биламан. Фарзандимни ўзим катта қилиб, оёққа турдим. Кўрганларимдан келиб чиқиб, ўғлимни ҳам шундай тарбия қиламан. Отам фалончи, онам машҳур хонанда деб эмас, оддий бўлиб яшашини истайман.

-Йўл ҳараккати қоидаларига тўла амал қиласизми?

-Йўқ (кулади). Ҳаммасига улуриш керак, тезликни оширишга мажбур бўламан. Шу боисдан ҳозир ҳайдовчи билан юраман. ДАН ходимлари ушласа, узр сўрайман. Жарима тўлаган пайтларим бўлган, айрим пайтда диск бериб, "қутулиб” қолганман!

-Қанчалар яхши рафиқа, яхши онасиз?

-Уйда ҳар доим шинамлик бўлишини истайман. Ишим жуда кўп бўлишига қарамай, фарзандим билан суҳбатлашишга албатта вақт топаман.

-Унинг орзулари билан қизиқиб кўрганмисиз?

-Мен унинг ҳуқуқ соҳасидаги бирон касб эгаси бўлишини истардим. Бироқ, Солиҳ келажакда молиячи бўлмоқчи. Interhouse лицейида 2-курсда ўқийди. Ундан умидларим катта.

-Қайси танқидни қабул қилолмагансиз?

-Эслолмайман. Бир-бир фонограммада куйлай олмайди дейишади. Бироқ, жонли ижрода куйлашимни ҳам яхши билишади!

-Ватан ҳақида қўшиқларингизни кутиб қоламиз...Ахир обод юртнинг бахтли фарзандисиз!

-Албатта. Ватан ҳақида куйлашдан чарчамайман. Куйлаш шарт деб эмас, қалбимда кечгани учун Ватанни тараннум этгим келади! Ўзбекистонни жуда яхши кўраман. Бу баландпарвозлик эмас, юрагимдаги гаплар. Бизнинг халқдек яхшиси дунёда топилмаса керак! Тинч юртда яшаётганим - энг катта бахтим. Ҳа, энг азиз бахтим!

Жасур ҲАМРОЕВ
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 840 | | Теги: ШАҲЗОДА БИЛАН ДИЛЛАШУВ: ҚИШЛОҒИДАН | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz