Францияда кинематографиядаги бош мукофот – "Сезар”ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм сифатида эътироф этилган Михаэл Ханекенинг "Муҳаббат” фильми энг кўп мукофотларни йиғиб олди: фильм ўнта номинациясидан бештасида ғолиб деб топилди.
"Муҳаббат” энг яхши фильм, Ханеке энг яхши режиссёр, Эмманюэль Рива энг яхши актриса, Жан-Луи Трентиньян энг яхши актёр сифатида мукофотланди, бундан ташқари, энг яхши оригинал сценарий учун ҳам тақдирланди.
Жак Одиарнинг "Занг ва суяк” фильми эса тўртта мукофотни қўлга киритди: энг яхши мослаштирилган сценарий, мусиқа, монтаж ва умидли актёр (Маттиас Шонартс) учун. Энг яхши хорижий фильм Бен Аффлекнинг "Арго” операцияси” бўлди. Жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун фахрли мукофот Кевин Костнерга берилди.
|