SHERLAR.BIZ Dushanba, 18.10.2021, 02:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 275
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Fevral » 13 » Севишганлар куни” замонавий ахлоқсизлик!? – Яқинда “севишганлар куни” бўлади. Ҳатто йигитимиз ҳам йўқ...
17:53
Севишганлар куни” замонавий ахлоқсизлик!? – Яқинда “севишганлар куни” бўлади. Ҳатто йигитимиз ҳам йўқ...
– Яқинда "севишганлар куни” бўлади. Ҳатто йигитимиз ҳам йўқ... Автобусда кетаётган бир қизнинг ёнидаги дугонасига гапирган гапи эди бу. Бу ҳаёсизларча ўкинч қулоғимга чалинган томонга қарадим. 19-20 ёшли қизларнинг юз-кўзига қарайман. Кўзларини лўқ қилиб "нима гапинг бор?” дегандай юзингизга тикилиб туришибди. Кўзлари олма-кесак теради. Шўрликларнинг йигити йўқ эмиш. "Севишганлар куни”да ёлғиз қолармиш... Кўринишидан қизлар олий таълим даргоҳи ёки коллежда таҳсил оладиган талабаларга ўхшайди. Ана сизга бугунги кун замонавий ўзбек қизининг қиёфаси!.. Шундайларга "Севишганлар куни” ўзи қандай байрам? У нима учун нишонланади?” деб сўрасангиз, тап тортмай "Севишган йигит-қизларнинг байрами” деб жавоб беришади. Ҳамма ҳам бу куннинг моҳияти, миллий қадриятларимиз ва ўзбекона одоб-андишамизга нечоғли тўғри келиш-келмаслиги билан қизиқавермайди. Аслида "Севишганлар куни” деб аталган
"Байрам”нинг тарихи
бундан 17 аср муқаддам, қадимги Римда бутпарастлик расмий дин бўлган замонларга бориб тақалади. Ўша кезларда "Севги байрами” деган байрам бўлган, – дейилади манбаларда. – Бу бутпарастлар наздида ўз маъбудларига нисбатан "руҳий муҳаббат” изҳори саналган. Бу байрамнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бир неча афсоналар мавжуд бўлиб, кейинги насоро тадқиқотчилари тарафидан уларнинг воқеликда содир бўлгани улкан шубҳа остига олинган.
Ёшлар орасида бу мантиқсиз "байрам” "Valentin’s day” – "Валентин куни” номи билан ҳам машҳур. Ҳақли савол туғилади: "Валентин ким ва унинг бу кунга қандай алоқаси бор?” Яна манбаларга мурожаат этамиз: "...Авлиё Валентин насроний черкови томонидан шаҳид деб тан олинган икки насроний авлиёнинг исмидир, – деб кўрсатилади интернет нашрларининг бирида чоп этилган "Авлиё Валентин ким бўлган?” деб номланмиш мақолада. – Ривоятларга кўра, авлиё Валентин милодий 296 йилда Рим императори Клавдий II томонидан қатл қилинган. 350 йилда эса у қатл этилган жойнинг ўрнида унинг хотирасига бағишлаб черков қурилган. Римликлар насронийликни қабул қилгач, севишганлар байрамини нишонлашда давом этдилар. Бироқ, байрам ҳақидаги мажусий қарашларни насроний ақидаларга алмаштирдилар. Насроний эътиқодига кўра, авлиё Валентин тинчлик ва севгига даъват қилган ва шу сабаб қатл қилинган. Шундан буён ушбу мажусий байрами севишганлар байрами деб аталган, авлиё Валентиннинг ўзи эса севишганларга ҳомийлик қилувчи авлиё деб ҳурматланган. Ўша пайтдаги мажусий ақидаларга кўра, никоҳ ёшига етган қизлар исмларини қоғозга ёзиб, бир қутичага солишар, уйланмоқчи бўлиб юрган йигитлар эса қутичадаги қоғозлардан бирини тортишар экан. Шу кундан бошлаб йигит қоғозга исми ёзилган қизнинг хизматкорига айланиб, кейинги байрамгача бир йил мобайнида шу қизнинг юмушларини бажариб юрар экан. Бир йил ўтгач, улар ё оила қуришган, ёки яна қутичага мурожаат қилишган. Насроний черкови пешволари бу анъана ёшларнинг аҳлоқига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб топиб, унга қарши чиққан. Хусусан, Италияда бу байрам ман қилиб қўйилган, чунки у айнан Италияда жуда кенг нишонланган. Авлиё Валентин куни Италияда 18-19-асрларга келибгина қайта тикланган. Ўша пайтлардан бошлаб ғарб мамлакатларида "Валентин китоблари” – ишқий шеърлар ёзилган китобчалар сотила бошлаган. Бундай китобларда севги изҳор қилиш ҳақида маслаҳатлар ҳам бўлган. Севишганлар ишқий мактублар ёзишда шу китобдан фойдаланишган...”
Демак, ушбу "байрам”нинг ҳеч қандай диний маъноси ва асоси йўқ экан. Авлиё Валентин деганининг бизга, ўзбек ёшларига ҳеч қандай кераги бўлмаганидан кейин унга тегишли кунни байрам қилишдан не маъно? Байрам қилмоқчи бўлсак, таваллуди тантана қилишга арзирли, нафақат бир кун, балки ҳар куни, ҳар дам эсланишга, ҳаёт йўлидан ибрат олишга арзигулик буюкларимиз кўп-ку!
Энг ачинарлиси ҳар йилнинг 14 февралида гуллар, ширинлик, купидон ва бошқа совғабоп ашёларни кўтариб олган ёшларга микрафон тутиб "14 феврал қандай сана?” деб сўралганда, жавоб берганларнинг 90 фоизи "Севишганлар куни” деганлар бўлди! – дейди телевидениеда ишлайдиган ҳамкасбим оғриниб. Бундан ҳам оғири ҳатто қизлар ҳам тиржайган куйи шу жавобни беришади. Бу санада давлат ва жамоат арбоби, шоҳ ва шоир, саркарда бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларинининг таваллуд куни нишонланишини кўпчилик ёшлар билмайди ёки бу тарихий сана аллақандай беҳаёлик байрами соясида қолиб кетибдими, деб куйинаман...
Бу оғриқли ўйлар ўзини ўзбек миллатига мансуб деб билган ҳар бир кишининг дилини тирнаб ўтиши аниқ. Шукрки, ҳукуматимиз ва бир гуруҳ зиёлилар ташаббуси билан ҳар йили 14 феврал санаси юртимизда "Адабиёт байрами” сифатида кенг тантана қилинадиган бўлди. Ўтган йилларда мазкур санада айрим маънавий саводсиз ва дидсиз хонандаларнинг "Севишганлар куни”га бағишланган концерт дастурлари бекор қилинди, гапираётган гапининг маъносига ўзи ҳам тушунмайдиган радиобошловчилар ишлайдиган хусусий радиоларда "Севишганлар куни” деган жумлани ишлатиб, кун бўйи ошиқ-маъшуқларнинг бир-бирига йўллаган табрикларини ўқиб эшиттириш таъқиқланди. Умуман бу борада кенг тарзда олиб борилаётган ишлар самара бераётгани яхши, албатта. Аммо ҳали ҳануз айрим ёшлар "Севишганлар куни”ни байрам қилиш каби ахлоқсизликдан воз кечолмаётгани ғашингизни келтиради. – Сиз ёшларни гапирасиз, мен ишлайдиган мактабда кап-катта 35-40 ёшлардаги ҳамкасбларим ҳам уялмай бу кунни орзиқиб кутишади ва эри билан хиёбонларга айлангани чиқиб, кино-концертларга тушишади, бир-бирига гул ва шоколад билан совға-саломлар қилишади, – дейди шаҳримиз мактабларининг бирида ишлайдиган ўқитувчи дугонам аччиқ истеҳзо билан.
Нима ҳам дердик, таълим-тарбия соҳа вакилларинингки фаҳм-фаросати лойқаю бўтана бўлганидан кейин бошқалардан яна нима кутиш мумкин?!..
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 915 | | Теги: Севишганлар куни” замонавий ахлоқси | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2021Хостинг от uCoz