SHERLAR.BIZ Chorshanba, 25.12.2024, 07:21
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 21 » Sevgilim chiroyli (hikoya)sen uchun
22:14
Sevgilim chiroyli (hikoya)sen uchun
Tурмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан. Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш керакми ёки севган кишингга буткул ишонишни ўрганган маъқулмикан?..
Турмуш қурганимизга беш йил бўлди, уч яшар қизалоғимиз бор, яқинда яна янги меҳмон кутяпмиз. Оиламизга ҳамма ҳавас қилади, умуман олганда ҳаммаси яхши, лекин… Биттагина лекини борки, у ҳам бўлса… эримнинг чиройлилиги!

Ҳали турмуш қурмаган пайтимиздаёқ атрофимиздагилар бизни кўз қирлари билан кузатишларини сезардим. Бу менга жуда ёқарди, албатта. Лекин эркакларда ҳусндан кўра ақл, фаросат, инсоф, ғамхўрлик хислатларини кўпроқ қадрлаганим учун бунга кўп ҳам аҳамият бермасдим. Шу сифатларнинг барчасини узида мужассам этган кишини учратганимдан хурсанд эдим. Дугоналарим ҳали ҳам шунақа йигитлар борлигига ишонишмасди. Ҳаммаси яхши эдию, лекин кўнглимнинг туб-тубида қўрқув яшарди...

Йиллар ўтган сайин бу фикр миямга ўрнашиб, ҳаётимни заҳарлаб бораверди. Кўзгуга қараб, эримдек чиройли эмаслигимдан, кўзга ярқ этиб ташланадиган ҳусним йўқлигидан сиқилардим. Лекин бир томондан уйимиздан совчи аримагани, ўқиш даврида йигитлар ортимдан югурганини ўйласам, демак, мен ҳам чакки эмас эканман, деб қўяман. Эрим мени танлабдими, бундан чиқди, ҳақиқатан ҳам севади! Лекин барибир…

Ақлим унинг мендан ортиқ жиҳатларини эслатиб туришдан чарчамайди. Айниқса, мактаб даврида, олтинчи синфдан бошлаб қизлар унга эътибор беришни бошлаганини айтганда, ичимни рашк емирган. У эса жуда тортинчоқ бўлган, қизларга эътибор бермаган. Агар бирортасига карадим дегудек бўлса, қизларнинг барчаси ўша қизга уруш эълон қилишган экан. Битирув синфида эрим Нодира деган қизга кўнгил қўйган, лекин кейинчалик у бошқа мактабга ўтиб кетган…

Эримнинг синфдошлари жуда аҳил, ҳар йили мактабни битирганлари шарафига учрашув қилишади. Очиғи, айтишга ҳам уяламан, лекин шу учрашувлардан кейин мен ҳақиқий изқуварга айланаман, унинг кийимларини кўздан кечирман. Костюми ёқасидан бегона атир ҳидини, кўйлагидан эса лаб бўёғи изини қидираман. Куни кеча бўлиб ўтган учрашувдан кейин бутунлай ҳаловатимни йўқотдим. Чунки эримнинг ўша биринчи муҳаббати — Нодиранинг ҳаёти бузилганмиш. Эри ташлаб кетибди, ўғли касал, ўзи эса ишсиз қолган экан. Эрим эса ҳатто унга ёрдам беришга ваъда берибди. Олижанобликни қаранг!

Ўзимнинг дардим ўзимга етиб юрганда, дугонам Зебо оловга керосин сепди. Унинг турмуши икки марта бузилган, «мард эркаклар қолмади», деб нолигани нолиган. Яқинда Зебони учратганимда, бекор дарров ажрашибсан, сабр қилсанг, яхши бўларди, деб балога қолдим. «Сенга айтишга осон, ўзинг йигитнинг гулига тегиб олгансан! Лекин эҳтиёт бўлгин, киприк қоқишга улгурмасингдан бирортаси илиб кетмасин!» деб юрагимга олов ёқди.

Сабр косам бутунлай тошишига эримнинг туғилган куни сабабчи бўлди. Байрамни дўстлар даврасида ресторанда нишонлайдиган бўлдик. Унинг дўстлари кўплиги доим менга ёқарди. Туғилган кун айни қизиган пайтда, ҳамма рақс тушиш билан овора, аланглаб, ўйнаётганлар орасидан эримни топа олмадим. Бир маҳал қарасам, стол чеккасида у ишхонасидаги Зилола билан гаплашиб ўтирибди. Зилола эримнинг қулоғига энгашиб олганча, шивирлаб нималарнидир гапирарди. Аввалига, шунчаки гаплашиб ўтиришибди, мусиқа баландлиги учун яхши эшитилмаётгандир, деб ўзимни тинчлантирдим. Лекин ҳамма рақс тушаётган бир пайтда бу иккаласининг мусичадек кукулашиб ўтириши ғашимга тегди. Аламимдан оёғимда жон қолмади, титраётган лабларимни тишлаб, йиғидан ўзимни зўрға тўхтатдим. Бошқа билан гаплашганда ҳам алам қилмасди… Эрим энди ишга кирган пайтлар шу Зилолага кўнгил қўйгани ҳақида эшитгандим. Лекин уларнинг муносабатлари чуқурлашмай туриб, Зилола турмушга чиқиб кетганди. Хозир Зилоланинг оиласи нотинч, балки у яна эримнинг бошини айлантиришни истаб қолгандир? Бўлмаса бир-бирига шунчалик тиқилибўтиришармиди…

Ресторандан чиқиб кетганимни ҳеч ким сезмади. Алоҳида хонага кириб, роса йиғладим. Ярим соатча йиғлаб, юзимни ювиб, анча енгил торганимдан кейин қайтдим. Қайтганимда кўпчилик меҳмонлар, шу жумладан, Зилола ҳам тарқалиб бўлишган экан. Эрим қаерда эдинг, сени роса қидирдим, деди хавотирланиб. Гапирсам, йиғлаб юборишимни билиб, индамадим. Бироз ўтгач, барча меҳмонларни кузатиб, уйга қайтдик. Машинада зўрға ўзимни босиб келдим, лекин уйга кирганимиз заҳоти бомбадек портладим! Йиғи аралаш бақира кетдим:

— Нима, эски муҳаббатингиз эсингизга тушиб қолдими?! Балки бу гал мухаббатларингиз анча давом этар? Келинг, яхшиси, очиқчасига келишиб олайлик, балки ажрашганимиз яхшидир?! Чунки сабр қилиш ва кечиришдан чарчадим! — Асабларим қақшаганидан сира ўзимни тўхтата олмасдим, эримнинг анқайиб қараб қолганини ҳам сезмадим.

— Нималар деяпсан ўзи? Ким ҳақида гапираётганингни тушунтириб берарсан? — сўради у хотиржам. Жаҳли чиқса шу оҳангда гапиришини билганим учун жим бўлдим. Назаримда, эрим ростдан ҳам нималар деб бақираётганимни тушунмаган кўринади. Ростдан ҳам менинг миямда қанақа аҳмоқона фикрлар ғужғон ўйнаётганини қаердан билсин? Ахир унга шубҳаларимни айтмаган бўлсам… Қолаверса, рашк қилишга важ бўлмаса?

— Зилолани айтяпман! — тўнғилладим мен кўз ёшларимни артарканман.

— Нима бўпти Зилолага?

— Нега у билан бурчакка тиқилиб олиб, ҳиринглашиб ўтиргандингиз? Мени кўрмади деб ўйладингизми? — кўрганларимни ошириб айта бошладим.

— Ким бурчакка тиқилибди? Эсинг жойидами, шунчаки гаплашдик-ку! Қолаверса, у эри билан ярашаётганини, бир тушунмовчилик сабаб оиласини бузиш нияти йўқлигини айтди. Алоҳида яшаб кўриб бир-бирларисиз яшай олмасликларини тушунишибди. Шуларни гапириб бераётганди. Шунга шунча ваҳима қилдингми?!

Унинг самимий қараб турганини кўриб, гап тополмай қолдим:

— Нима қилай бўлмаса… Сиз чиройлисиз, аёллар сизга қараса, чидай олмайман…

— Уф, сенга неча марта айтганман, менга бу ҳақда гапирма деб! Мен сенга чиройи билан мақтанадиган қиз боламанми?..

Шу жанжалдан кейин кўнглим хотиржам тортди. Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмади. Бир кун иш юзасидан эримнинг ишхонасига қўнғироқ қилдим. Котиба эса унинг аллақачон кетганини айтди. Мен эса қаерга деб сўрашдан ўзимни тия олмадим. Котиба ҳам мени ичимни куйдириш учунми Зебо деган қиз телефон қилганини, кейин эрим ҳайдовчисини чақириб кафега кетганини батафсил гапириб берди. «Назаримда «Баҳор» кафесига кетишди шекилли…»

Бутун аъзойи баданимдан совуқ тер чиқиб кетгандек бўлди. Қандай кийиниб уйдан отилиб чиқиб кетганимни билмайман. Такси «Баҳор» кафеси ёнида тўхатганда ўйланиб қолдим. «Нима қилмоқчиман ўзи? Ҳозир уларни хиёнат устида шахсан тутиб оламан, кейин тарсаки тортиб, мағрур чиқиб кетаман!..» Лекин худди шу пайт кафе остонасида асабийлашиб, сигарет тутатиб турган эримга кўзим тушди. Кутилмаганда эса у томон шошиб келаётган Зебони кўрдим… Ўша ўзимнинг дугонам Зебо! Худди тўйга кетаётгандек ясаниб олган…

Мана гап қаерда экан! Доим сен чиройли эрга тегиб олгансан дейишининг сабаби бу ёқда экан-да! Баъзида газеталарда дугонасининг эрини тортиб олганлар ҳақида ўқиб қолардим, лекин буларнинг барчаси менга ёлғон ва бачканадек туюларди. Мана энди, ўзимнинг бошимга тушиб ўтирибди…

Лекин эрим мен кутгандек хурсанд бўлиб, унга пешвоз юрмади. Такси ҳайдовчисига бироз яқинлашишни илтимос қилдим. Машина ойнасини очиб, қулоқ сола бошладим.

— Кириб чой-пой ичамизми? — деди ял-ял ёниб Зебо.

— Йўқ, кирмаймиз, — деди эрим ўша мен билган хотиржам оҳангда. — Мен барча гапга ойдинлик киритиш учун келдим. Сен хотинимнинг дугонасисан, шу сабаб турли миш-мишлар унинг қулоғига етишини истамайман. Оиламизга совуқчилик тушишини ҳам истамайман. Шунча йилдан буён фақат уни яхши кўришимни билишинг керак эди, қолаверса, хотиним фарзанд кутяпти, хозир унинг асабийлашишини сира хохламайман. Бу бизнинг охирги суҳбатмиз бўлади деб умид қиламан, бошқа мени безовта қилма!

Шундай дея эрим сигаретни улоқтири ва машинаси томон кетди. Зебонинг эса рангида ранг қолмади..

Мен эса… Таксида бекинганча йиғлардим. Ўзимнинг ишимдан ўзим уялиб кетдим. Шубҳаларим, бесабаб аразлашларим билан эримга қанчалик азоб берганимни тушундим. Аҳмоқона рашким туфайли сал бўлмаса, оиламни барбод этарканман. Яқинда иккинчи фарзандимиз — ўғлимиз ҳам дунёга келди. Эрим эса ҳамон мени барча нохушликлар, ҳатто ёлғон маълумотлардан ҳам ҳимоя қилади. Ўша кунги учрашув ҳақида у менга оғиз очмади. Мендан дугонам Зебо билан буткул алоқани узишни талаб қилиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай қилмади. Энди ўзимни анча хотиржам ҳис қиладиган бўлганман, фақат ишонч туйғусигина кишига шунақа хотиржамлик бағишлаши мумкин экан.
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 1088 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
๑Leyla๑21.03.2013 22:30
Guli_zoda21.03.2013 23:44
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz