SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 04:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 16 » Севги кадри ёхуд суралмай келган ишк
22:11
Севги кадри ёхуд суралмай келган ишк
Ассалом, менинг севгилим, қадрлигим! Сени соғиниб келдим! - Нега изн сўрамай келдинг? - Агар изн сўраганимда, сен ўйлаб кўриб, кўнглингга қулоқ солмасдинг, ўз қалбингдан, туйғуларингдан қўрққан бўлардинг, мен сабаб армонларга, қайғуларга рози бўлмасдинг... Дийдорга имкон қолдирмаган бўлардинг... Мен эса... Мени эса сени кўришга, бир лаҳза ёнингда бўлишга муштоқ эдим. Ахир тушун... Мен сенинг бахтингман, фақат мен билангина ҳақиқий толеъга етишасан... - Мен эса кетишингни истайман! Кет! - Мен сени севаман! Истасанг, майли кетаман. Аммо, шуни чин дилдан истаётганингга ишончинг комилми? - Сен менинг учун энг
қимматли хазинасан! Лекин бу мен учун ортиқча... Атрофга боқ — менинг ҳамма нарсам бор ва... Сенга эҳтиёжим йўқ... - Яхши... Мен кетаман. Аммо, наҳот англамаяпсан: мен ҳаётингга аввалкелган инсон бўлиб қайтмайман... - Мен қачондир ҳаётимга қайтишингни истайман, аммо ҳозир эмас! Ҳозир сендан чарчаганман. Мени ўз ҳолимга қўй, кет! - Истайсанми, мен кетаман ва бир кун фариштанг бўлиб, ҳаётингга қайтаман... Доим ёнингда бўлиб, сенга келган азоблардан сени эҳтиёт қиламан, ёмон кўзлардан асрайман. Сенинг бахтиёрлигингни билиб, қалбингда осойишта ҳаёт кечириш учун... - Йўқ! Менинг фариштам — мени дунёга келтирган аёлдир! У доим мени бегона кўзлардан, бахтсизликлардан асрайди. Ҳатто, ёнимда бўлмаган дамларда ҳам... - Истайсанми, мен кетаман ва бир кун тақдиринг бўлиб, сенга қайтаман... Ҳаётинг оққан дарё бўламан, ўткир тиғли бурилишлардан, омадсизлик тўлқинларидан асрайман. Фақат сенинг бахтинг учун... - Йўқ! Менинг тақдирим — менга ҳаёт ришталари боғлаган жуфти ҳалолим — аёлим бўлади! У менинг ҳаётим дарёсида мен истаган орзу-мақсад сари оқади. Ҳеч қачон мени тарк этмайди! - Истайсанми, мен кетаман ва бир кун қуёшинг бўлиб, осмонингга қайтаман... Ҳар тонг сени заррин нурларим билан уйғотаман, ҳар куни йўлларингни ёритаман, сен кўрмаган чоҳларни кўрсатиб, огоҳлантираман. Фақат сенинг бахтдан мамнунлигингни билиш учун... - Йўқ! Менинг қуёшим — менинг илк муҳаббатим бўлади! Уни эслаганимда қалбим ёришади. Ҳар тонг унинг ширин хотираси билан уйғонаман... - Истайсанми, мен кетаман ва бир кун ҳилолинг бўлиб, тунингга қайтаман... Қоронғу кечаларингни севгим юлдузлари билан безайман... Толеъингдан хотиржам бўлиш учун... - Йўқ! Менинг ҳилолим — эркатой қизалоғим бўлади. У менинг қувончим ва ифтихорим бўлади. Орзулари истиқболини кўриб, ҳар тун хотиржам уйқуга кетаман... - Истайсанми, мен кетаман ва бир кун ёмғир бўлиб, кўнглинг заминига ёғиламан... Ҳаётингни қора булутлар қоплаганда сени бағримга босиб, қалбингни тўлдирган ғам ғуборларини покиза томчиларим билан юваман. Кўзларингда севинчни кўриш учун... - Йўқ! Менинг ёмғирим — дўстим бўлади! Ҳаёт чақмоқлари ёниб, синовлар момоқалдироғи бошим узра гумбурлаганда қўлларимдан тутади, саратонда қалбимдаги алам ховурини босади... - Унда мендан нима истайсан?! - Мен бир кун келиб, ҳаётимга аввал келган инсон бўлиб қайтишингни истайман! - Кечир... Аммо, менинг сўзларимни эсга ол! Сен кетишимни истадинг. Мен кетаман. Қайтмайман, кечир! ... У кетди. Қайтмади... Уни ўз қалбидан ҳайдаб солган инсон эса... Ҳаётидан излаб-излаб ҳеч бир маъно топа олмади.
Аёли ҳаёт ташвишлари ичида йўқолиб кетди. Фарзандлари ўз йўлидан кетиб, уни унутишди. Дўсти энг керак пайтда уни ёлғиз қолдирди. Ота- онаси дунёдан ўтиб кетишди. Илк муҳаббати ҳақидаги ҳаёллар ҳаётдан тўйдирди. Ва кунлардан бирида уни эслади. Тушунди... У ҳаётда фақат бир марта келадиган бахтини ўзидан бездирди. Севиш ва қадрлаш лозим бўлган бахтни англаб етмади. У ўзидан ҲАЁТни ҳайдаб солган эди...
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 693 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz