Главная » 2013»Fevral»10 » СЕВГИ ФАРИШТАСИ-2 БИРИНЧИСИДАН КЎПРОҚ ФОЙДА КЎРИШГАНМИДИ?
21:20
СЕВГИ ФАРИШТАСИ-2 БИРИНЧИСИДАН КЎПРОҚ ФОЙДА КЎРИШГАНМИДИ?
"СЕВГИ ФАРИШТАСИ-2” .БИРИНЧИСИДАН КЎПРОҚ ФОЙДА КЎРИШГАНМИДИ? "Севги фариштаси” фильми ижодкорларидан туҳфа. Фильмнинг мантиқий давоми ҳам суратга олинди. Тез кунларда катта экранларга чиқиши кутилаётган ушбу фильм 1 чиси каби оммабоп бўладими йўқми буни вақт кўрсатади. Аммо шуниси аниқки, томошабинларнинг талаб ва истакларига кўра режиссёр Шерзод Шоҳалилов фильмнинг иккинчисини томошабинларга тақдим этишга қарор қилди. Фильмда яна бош қаҳрамонлардан Алишер Узоқов, Асал Шодиева, Дилниёз Ғаффоров, Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова ва яна бошқа кўплаб таниқли актёрларни кўришингиз мумкин. Севимли устоз санъаткорларимиздан Мурод Ражабов ҳамда Раъно Ярашеваларни фильмда жуфтлиги кўпчиликка қизиқ бўлиши мумкин. Уларнинг ўртасидаги муносабатларни юмор остида очиб берилиши томошабинларни бефарқ қолдирмайди. Фантастик комедия жанрида суратга олинган бу фильм ўзига хослиги билан киноихлосмандларига манзур бўлганди. Фильмда руҳ образини яратган Алишер Узоқов филмнинг давомида ҳам яна руҳ қиёфасида кўринади. Лекин уни яна руҳ ролига кўндириш осон кечмабди. Режиссёрнинг айтишига қараганда, "Севги фариштаси2” фильмининг айрим саҳналари Америкада суратга олиниши режалаштирилган экан. Лекин айрим сабабларга кўра сценарийга ўзгартириш киритилибди. Фильмда яна актёрларимиздан Хосият Хусанова, Доно Бобоҳонова, Санжар Шодиева, Ёрқиной Ғозиевалар ҳам иштирок этишган. Агар ёдингизда бўлса фильмнинг 1 чисида Адиз Ражабов ҳамда Шаҳзода Муҳаммедоваларнинг жуфтлиги ҳам кўпчиликда қизиқиш уйғотганди. Фильмнинг давомида уларнинг жуфтлигига кўпроқ эътибор қаратилади. Фильмда бу икки жуфтлик турмуш қуришади. Қолаверса, фильмга яна бир образ киритилди. Бу болакай образи. Алишер Узоқов ва болакай ўртасидаги ришталар фильмда ёрқин ифодасини топади. Режиссёрнинг таъкидлашича, фильмда қизиқарли ва мураккаб саҳналар кўп. Кўрамиз, мураккаб саҳналарга бой бу фильм томошабинлар томонидан қандай кутиб олинар экан? Буни тез кунларда билиб оламиз.