SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 15:50
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Fevral » 14 » Севара Солиеванинг ҳаёти ва ижоди
08:40
Севара Солиеванинг ҳаёти ва ижоди
Ҳозирги кунда ижодий меҳнати билан кўпгина картиналарда из қолдираётган Севара Солиева Суръат Исломовнинг "3 та севги ортиқча”, Саид Муҳторнинг "Ҳиёнат гирдоби” фильмларида суратга тушди.
Мазкур фильмлар тез орада томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Демак, актрисанинг иқтидорига яна бир неча марта баҳо бериш учун имконият пайдо бўлади.

Севара Солиева суратга тушиш майдончасида ижодий иқтидорини намоён этаётган бўлса, ўз хонадонида бекалик маҳоратидан фойдаланмоқда. Яъни "супур сидир”, "ош овқат” мавзусида ижод қиляпти.

Хабарингиз бор актриса 2013 йилнинг 23 октябрида янги ҳаёт остонасига қадам босган эди. Ўз курсдоши Маъмуржон билан турмуш қуриб, айни кунларда ҳам ишга ҳам уй юмушларига улгурай деб елиб югуряпти.

Севара Солиева: турмуш қургач, инсон янада каттароқ масъулиятни ҳис этаркан. Аввал онам ҳамма юмушларни бажариб қўярдилар. Ҳозир ўзим уй ишларига улгуришим керак. Биз алоҳида яшаймиз ва албатта зиммамда уй рўзғор ишлари. Уйим тоза, овқатим ўз вақтида тайёр бўлишига ҳаракат қиляпман.

http://www.ajoyib.net/: Турмуш ўртоғингиз ҳам ўзингиз каби ижодкор. Эҳтимол сизни тушуниб, ижодингизни давом эттиришингизга тўсқинлик қилмас..

Севара Солиева: Йўқ аввалига қаршилик қилдилар. Уларни деб хатто бир нечта фильмларда роль ижро этиш таклифини рад этганман.

http://www.ajoyib.net/: Сабаб?

Севара Солиева: Рашк-да...

http://www.ajoyib.net/: Эндичи?

Севара Солиева: Ижод мен учун нақадар муҳим эканини, соҳамни жуда яхши кўришимни, ижодий фаолиятда ўзимни бахтиёр ҳис этишимни аста секинлик билан тушунтириб тушунтириб, оҳири кўндирдим. Аниқроғи мен ижодкор сифатида тушундилар.

http://www.ajoyib.net/: Турмуш ўртоғингиз ҳам ижодкор, сиз ҳам. Биргаликда ўз соҳангиз бўйича бирор янгилик яратиш ниятингиз йўқми?

Севара Солиева: Маъмур акам ва уларнинг ижодий гуруҳларининг "Тўйдан қочганлар”, "Ақл ва юрак”, "Дадамнинг совғаси- совғанинг додаси” фильмларида роль ижро этганман. Яна биргаликда фильм яратиш ва дуэт қўшиқ куйлаш ниятимиз бор. Аслида биргаликда таниқли хонандаларнинг қўшиқларини ўзимиз учун куйлаганмиз. Энди янги тароналарни ижро этмоқчимиз. Оилавий дуэт менимча ўзимиз учун зўр янгилик.

http://www.ajoyib.net/: Кимнинг ролини ижро этишни истардингиз?

Севара Солиева: Тўмарис образини яратишни жуда истардим. Фақат отда учишни билмайман да... ҳеч қичи йўқ ўрганиб оламан.

http://www.ajoyib.net/: Сизни кўпчилик Дилноза Кубаевага ўхшатади... хатто гапириш услубингиз ҳам яқин. Бу ҳақида кўп эшитгандирсиз?

Севара Солиева: Ҳа жуда кўп эшитганман. Тўғриси жуда ҳурсандман. Ман Дилноза Кубаевани ёқтираман, ижодларини ҳам ҳурмат қиламан. Аммо атайлаб уларга ўхшашга ҳаракат қилмайман...Эҳтимол одамлар айтганидай ўхшаш томонларимиз бордир.

Табиатан жуда қувноқ, самимий, ҳазилкаш Севара билан суҳбатдан кўнглимиз ёришди. Ўзининг бундай ажойиб феъл-атвори билан ижодкоримиз катта муваффақият қозонади деган умиддамиз.
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 642 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz