Хонанда Севара Назархон Москва шаҳрида ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этади. Шу йилнинг 5 апрель куни Arena Moscowда бўлиб ўтадиган дастур шарқона ва ғарбона оҳанглар омухтасидан иборат бўлади.
Қўшиқчининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинишича, концерт дастури Москвадан ташқари Россиянинг бошқа худудларида ҳам тақдим этилади. Брянск, Нижний Новгород, Иваново, Ярославль, Қозон, Ульяновск, Самара, Саратов, Воронеж, Волгоград шулар жумласидандир. Концертлар март ва апрель ойларига мўлжалланган.
|