"Сетора” гуруҳининг "Айла” деб номланган таронасини туйғуларни авайлашга чорлов деб қабул этган бўлсангиз ажаб эмас. Қизиқ, бу таронанинг клипи қандай сюжетларга бой бўларкин? Ижодкорларга камедия жанри мақул келяпти, аммо ҳали бир қарорга келинганича йўқ. Қандай жанрни ўз ичига олмасин маҳорат билан суратга туширилиши аниқ. Ахир хонандалар клипмейкер Сарвар Исаев билан ҳамкорлик қилишни истаяптилар. Истакларнинг адоғи кўринмайди, шунингдек лойиҳаларнинг ҳам.
Маълумотларга қараганда "Сетора” гуруҳи катта лойиҳага тайёргарлик кўряпти. Айнан шу лойиҳа учун ижодга берилиб кетганлар. Қандай янгилик эканини биз ҳам билмаймиз, аммо вақти соати келиб, бизнинг сайт орқали биринчилардан бўлиб билиб олишингиз мумкин бўлади. Лойиҳаларда иштирок этишдан ташқари қизлар яна нима билан бандлар саволига эса бизда жавоб бор.
Гўзалнинг рақс студияси бор, одамларга рақс санътини, сир асрорлари ўргатади. Шунингдек, унинг спорт кийимларига меҳри ўзгача кўринади, чунки уларнинг янгидан янги ва қўлайларини спортсеварларга тақдим этади.
Самиранинг оиласида янги меҳмон пайдо бўлган, яъни хонанданинг ойижониси унга сингил туҳфа этди, шу боис ижодкор айни кунларда болалар дунёсига ғарқ бўлиб, болага қарашдай ширин ташвишлар билан банд.
Азиза вокал бўйича катта иқтидорга эга бўлгани боис баъзи санъаткорлар концертида ҳам иштирок этади. Шунингдек, қўшиқ ижро этишни истаганларга вокал бўйича йўл йўриқларни ўргатади.
Биз ижодкорларнинг қандай юмушлар билан банд эканликларини билиб олдик ва бошқа савол билан мурожаат этдик.
Popcorn.uz: Нега ижодингиздан кўпроқ ва тез-тез баҳраманд бўлмаймиз?
Гўзал: Санъат оламига кириб келганимизга унчалик кўп бўлмаганлиги сабабли, ҳар бир қўшиғимизни синчковлик билан танлаймиз, бунинг учун эса вақт талаб этилади. Албатта танлаган қўшиғимиз учовимизнинг ҳам руҳиятимизга яқин ҳамда ҳар тамонлама чиройлию ёқимли бўлиши керак. Яхшиямки ҳар биримиз худбинликдан йироқмиз, бир биримизнинг фикримизга, истакларимизга ҳурмат назари билан қараймиз.
Ўзаро ҳурмат ва иштиёқ билан яратилган ижод намуналари албатта ўзининг юқори ўрнини топади. "Сетора” гуруҳига муваффақият тилаймиз!