Главная » 2013»Mart»1 » Сервер Жепаров янги жамоасида 29-рақамда тўп суради
23:45
Сервер Жепаров янги жамоасида 29-рақамда тўп суради
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров расман Жанбуий Кореянинг "Сёнгнам Ильва Чунма" жамоасига таркибига қўшилди. Ярим ҳимоячи янги клубида 29-рақам остида тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақида Жанубий Корея футболи янгиликларидан хабар берадиган твиттердаги саҳифада маълумот қолдирилган. Сервер Жепаров "Сёнгнам" таркибида бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушишга ва гол киритишга муваффақ бўлди. Жанубий Корея матбуотида ярим ҳимоячи ҳақида анча илиқ фикрлар билдирилган. "Сервер Жепаров "Сёнгнам" таркибига қўшилгач, жамоа ярим ҳимоясида жуда катта ўзгариш пайдо бўлди. Ўзбекистонлик футболчи келгунга қадар бўлган ярим ҳимоядаги ўйиннинг сифати, у сафга қўшилгандан анча ўсди" деб ёзади Жанубий Корея матбуоти.