SHERLAR.BIZ Chorshanba, 25.12.2024, 07:47
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 21 » Сенсиз яшай оламан Зебо, бўлақол, кеч қоляпмиз
22:09
Сенсиз яшай оламан Зебо, бўлақол, кеч қоляпмиз
- Зебо, бўлақол, кеч қоляпмиз! – Азиза офисдан чиқишга зўрға вақт топган Зебонинг қўлларидан тортқилайди.
- Сираям боргим йўқ, дугонажон...
- Эй, қўйсанг-чи! Сенга "сюрприз” тайёрлаб қўйганман ахир!
- Ўша кинога албатта бугун киришимиз шартми?
- Ўйин бузуқилик қилма энди, Зебо!
Зебо кўнгли ғаш бўлиб, Азизага эргашади. Йўл бўйи булбулигўёдек бир гапириб, ўн кулса-да, Азиза унинг кўнглидаги ғашликни тарқата олмайди. Кинотеатр олдида эса, қўлида гул ва чипталар билан... У кулиб турарди! Етишга бир неча қадам қолганда, Зебо тўхтайди. Нигоҳлар тўқнашади: бирида умид, муҳаббат, бирида эса алам ва нафрат... Зебо кетишга чоғланади. Азиза унинг аҳволини сезиб, қўлларидан тутиб қолади.
- Салом, Зебо! Кўришмаганимизга ҳам бир ярим йил бўлибди...
Зебо индамайди. Уни саломнинг алигига-да нолойиқ сезади. Келганига, ўзини айблай бошлайди. Афсус саболари сочларини силаб ўтиб, олис ўтмиш бағрига етаклайди. Ширин туш қадар ёқимли хотиралар қизнинг ботинини куйдириб ўтади...
***
- Зебо, мени қанчалик севасан?
- Кафтимдаги мана шу оппоқ қор эриб кетгунича! – шўх табассум қилганча, Зебо қўлидаги қорни юмалоқлаб, Унга қараб отади. Қор мўлжалга тегиб, бўлакларга бўлиниб кетади. Қиз ҳузур қилиб кулади.
- Шугина холосми? – оғриниб қўяди У.
- Ҳазиллашдим. Сизни... Севгингиз интиҳо топгунча севаман... Сиз-чи?
- Мен эса... Сенинг севгинг интиҳосига қадар севаман сени! Токи, севгимиз ҳеч қачон ўлмайди!
Зебо яна бир шумликни ўйлайди: дарахтнинг эгилиб турган шоҳларини силкитади. Осмон уларни оппоқ орзу қорларига кўмади. Покиза. Беғубор...
***
- Зебо, У сен билан хайрлашиб кетдими?
- Ҳа. Бир умрга...
- Нега?
- Мен унинг тенги эмас эканман. "Мени кутма!” – деди-ю, кетди...
- Ҳазиллашгандир балки? Унга мактуб ёзиб кўр. Жавобини олганингда, ҳазиллашганини ўзинг ҳам тушуниб оласан!
- Севгилиси билан шундай ҳазиллашиш мумкин экан-да? – Зебо унинг сўзларини алам билан эслайди: "Тақдиримиз бир бўлмаса ҳам, сен менинг қалбимда яшайсан...”
***
Зебо унга ёшли кўзларини қадайди. Аламлар бўрони остида қолиб кетган етим бир ҳис бош кўтаргудек бўлади. Сезмаган ҳолда Азизанинг қўлларини оғриқ берар даражада қисиб юборади. Оломон кинотеатрга томон одимлайди. Бетоқат бўлган Азизанинг сўзлари ҳавога совурилади: "Юра қолинглар, кино бошланди!”
***
Зебо ҳар сафар пештоқига "Почта-алоқа бўлими” дея катта-катта ҳарфлар билан ёзилган бино олдидан ўтаётиб, қўлида почта сумкаси билан чиқиб келаётган почтальонга умид билан қарайди. Баъзан шу бинодан конвертни бағрига босганча чиқиб қолган Шоиранинг истеҳзоли табассумига дуч келади. Зебо бу табассумда "Сенинг мактубларинг жавоби менга келмоқда!” деган маънони англайди. Кунларнинг бирида... Ниҳоят ундан мактуб келди: "Менга хат ёзишни бас қил. Тенг тенги билан!” Шу куни ошиқ Зебо ўлади. Ҳаёт тугайди шўрлик қиз учун...
***
- Зебо, у қайтиб кепти! – суюнчилайди Азиза кунларнинг бирида.
- Ким? – Зебо ўзини ҳеч нима билмаган киши қилиб кўрсатади.
- Қизиқсан-да, дугонажон! Ҳозир унга қўнғироқ қиламан. Алло, аскар йигит, яхшигина келиб қолдингизми?
У нариги тарафда нималардир дейди. Азиза "овоз кучайтиргич”ни ёқади. Қиз ҳолсизланиб ўтириб қолади, ёноқларига ёшлар қуйилади.
- Ўзинг қаердасан, Ази? – Унинг ўктам овози эшитилади.
- Менми... – шу чоғ Зебо Азизанинг қўлидан ўша "матоҳ”ини тортиб олиб ўчириб қўяди...
***
- Азиза, томоша кўриш учун кинотеатрга келиш шарт эмас. Баъзилар кимнидир масхара қилмоқчи бўлишади-ю, ўзлари масхарабоз эканликларини тушунишмайди. Туғилган кунимда мени хурсанд қилмоқчи бўлганингни биламан. Раҳмат. Бироқ, мен бу томошада иштирок этишни истамайман. Шусиз ҳам куним ўтади, Усиз ҳам яшай оламан!
Зебо шаҳдам қадамлар билан улардан узоқлашади. Киприкларидан узилган икки томчи ёш елкасидаги тоғдек юкни ўзи билан йўқликларга олиб кетгандек бўлади...

Бугун Сени кўрдим...
Милён йилларнинг
Қаърига беркинган соғинчлар куйди...
Ёноғимни ювган шабнам тафтига
Ҳижроннинг сезгиси дош бермай қўйди...

Ҳар куннинг залвори асрга тенгдош,
Беш юз йил елкамни шу юк эздими?!
Сен томон қадамлар етмади аммо,
(Ғурур кўланкаси йўлим тўсдими...)

Ўртада қадамлар...
Еттими-саккиз...
Ўртада ғурурнинг шаффоф кўзгуси...
Нигоҳлар яширин...
Сўзлар алдамчи...
Қаршимда дийдорнинг муз қадар юзи...

Ҳатто, ҳол сўрмоққа журъатлар ожиз,
Битта сўз айтмоққа ҳожат қолмаган...
Аммо, юракларда алланима бор...
Боқишлар наздида меҳр ўлмаган...

Ўртада қадамлар...
Еттими-саккиз...
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 842 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz