Ҳижроннинг дастидан бир дам қўним йўқ, Сенсиз лаҳзаларда файз йўқ, унум йўқ. Сени ўйламасдан ухлаган туним, Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...
Ҳаёлинг кўнглимга нур бўлиб тўлди, Сабрим саҳродаги гул бўлиб сўлди, Ҳақни ҳам унутган дамларим бўлди, Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ... Кел энди, тунимга зиё бўлиб кел, Ўзаним тўлдирган дарё бўлиб кел, Қувончларга тўла дунё бўлиб кел, Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...
Ёлғизликнинг юки босди, зилдайман, Ҳаёт шаъми сўниб борар - илғайман. Олдимда қанча кун қолди, билмайман, Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...
Рустам ЖАББОРОВ
|