Главная » 2014»Iyun»18 » Сенат Испания қиролини тахтдан воз кечиши тўғрисидаги қарор қабул қилди
12:52
Сенат Испания қиролини тахтдан воз кечиши тўғрисидаги қарор қабул қилди
Испания Сенати қирол Хуан Карлосни тахтдан воз кечиши тўғрисидаги қонунни қарор қилиш учун овоз берди. Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.
19 июнь куни қирол Хуан Карлоснинг ўғли Фелипенинг қасамёди бўлиб ўтади ва у тахтга ўтиради.
Сўнгги пайтлар Испанияда монархия келажаги тўғрисида референдум ўтказилишини талаб қилинмоқда ва кўплаб қарши намойишлар ўтказилмоқда.
Хуан Карлос иккинчи июнь куни Испания қироли тахтидан воз кечишини ва ўз ўрнини ўғли Фелипега бўшатиб бериришини маълум қилди. Кейинги куни ҳукуматни алмаштириш тўғрисида қонун ишлаб чиқилди. 11 июнь куни парламентни қуйи палатаси ушбу қонунни маъқуллади.