SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 13:53
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 11 » Сен менинг котилим, ширин ажалим (2-кисм)
17:48
Сен менинг котилим, ширин ажалим (2-кисм)
Мадина эндигина 9 синфни битириш арафасида,
Отабек эса 11чини.
Ёшликдан бирга усиб, дуст
булиб бир деразадан варрак
учириб, бир бирига «куш»
учириб, бир бирига совга бериб катта булган.
Отабекнинг ота-онаси
уларни Тохир Зухра дея
хазиллашар, Мадинанинг эса
унчалик ахамият беришмас,
лекин карши хам эмасди. Хар холда кушни улар, борди
келди яхши.
Отабек нафакат синфда
балки бутун мактабнинг
ёркин юлдузи. Спортда хам,
дарсларда хам, куринишда хам аълочи. Энг кузга
куринганлардан. Хатто-ки
директор опамизнинг
«любимчиги». Отабекнинг
куринишидаги энг кизик ва
диккатни чорловчи нарсаси икки юзига кизил нарса
суриб куйгандек кип-кизил,
ва йигит кишига хос
булмаган узун-узун
кайрилган киприклар.
Дустлари хазиллашиб хатто гугурт чупларни куйиб
канча кутаришини
хисоблашишади.
Мадина булса, эххей
узбегимнинг нафис гузаллик
коидасидаги хамма талаблар аъло даражада кондирилган.
Буй басти, сочлари узун, нак
такимига тушади, жайрон
куз, гунча лаб, ва ёногининг
чап чеккасида узига бирам
ярашган холи хам бор. Кулганидаги кулгичлари-чи,
Отабекнинг сузларига караса
унинг табассумига бутун
мактабни сотиб юборса
арзийди.
Нодира…ажойиб киз.. Отабекнинг синифдоши,
сирдош дусти. Бир партада
утиришади. Нодиранинг
атрофида паралелл синф
хатто паралел мактаблардан
хуштору гирдикапалаклари жуда куп. Лекин.. Отебекни
ростакасимига севади.
Нодира жуда шух киз,
мактабдаги хамма
муаллимлар безори, дарсдан
неча маротаба хайдаб хам чикаришади. Тугриси,
куринишидан хеч ким
шунака шаддод шух деб
уйламайсиз. Кош кузлари-
чи? Купчлик Мадинанинг
опачаси деб уйлайди, жудаям бир бирига
ухшайди. Факат Мадина
нозикрок. Нодира эса олов.
Хатто сал пал жиннирок хам
деб уйлашади. Отабекга эса
унинг шу бебошлиги жудаям ёкади. Кулдиргани
кулдирган. Отабек узи эса
Мадинани севади. Каттик
севишини мана шу йилдан
англаб етмокда. Мадина
охирги пайт шиддат билан усяптими, куз унгида
товланиб шунаканги
чиройлик булиб кетяпти-ки.
Астопирло..Нодирага бунча
ухшамаса?
«Вух..шунча суз, билмадим дафтарим санга бугун хамма
гапларимни ёзиб бера
олармикинман? Сирдошим…
бугун ман жудаям
бахтлиман. Билмадим сунгги
пайт факат хурсанд булганим булган. Хамма
нарсани унутаяпман,
дарсларнинг хам уй
юмушларининг хам
ахамияти колмаяпти.
Нахотки… йугээээ, факат яхши кураман. Севги
манимча бироз жиддийрок
булса керак.
Бугун мактаба кийкирик
булди. Келинлик либосида
сахнага чикдиму, паранжимни икки куллаб
ушлаб кулларим титраб
салом килдим ва…Отабекнинг
куларини ушлаб…
ввввввуууууйййй….Мавзуям
колиб кетди, миллий байрам хам, бутун мактаб кийкирди.
«Отабек- Мадина!!!, Отабек-
Мадина!!». Олди каторда
факат директоримиз
энсасини котирди холос.
Отабекнинг кучли кулларини ушлаб турар
эканман жуда
хаяжонландим, дир дир
титрайман. Ундаги охиста
титрокни хам сездим…» Кул тегса титраб кулинг,
Балогат тусгач йулинг.
Айланмай сузга тилинг,
Кайрилма кошглигимиз.
Хиёнатнинг конин ичдим
тукилма….(Ю.Усмонова) «Нодира эса сахнага
чикишимга оз колганда
оркамдан паранжимни
тортса буладими, сал колса
йикилаёздим. Яхшиям
Отабекнинг бошка ёр-ёр айтиб мени сахнага олиб
бораётган синифдош
кизлари тезда тугирлаб
Нодирани туртиб пастда
колдиришди. Баттар булсин.
Э ул рашк килмай Кора Шахзода!
«Туйдан» кейин Отабек йук
булиб колди, мана
утирибман кутиб, хозир
деворим таккиллайдию яна
сен билан видолашаман дафтарим.»
-Манга кара, нима киласан у
мишикини? Нимани
тушунарди? Бошинга
урасанми уни?
-Биласанку Ноди… -Ростан шунчалик хаммаси
жиддийми?
-Шунакарок.
-Уйланаманам дегин?
-Нимаси ёмон?
-Ман-чи?.... -Ноди?..
….
Нодира шартта туриб чикиб
кетди. Дарсдан сунг хонада
хеч ким колмагач иккаласи
гаплашиб утирарди. Отабекга Нодиранинг
хиссиётлари аён булса-да,
лекин бу даражада очик
ойдин хали сузлашмаган
эдилар. Нодира канчалик
шух, эркакшода булишига карамай хиссиётлар олдида
мулзам эди. Бу унга унинг
гурури кандайдур
тажовуздек туюларди.
Шунинг учун чидаёлмасди.
Нодира мактаб куча эшигини ёпдию узи эшикка суяниб
бушашиб осмонга караб бир
огиз суз айтди… Ва бу суз
унинг…Отабекнинг…
Мадинанинг..ва хатто
Улугбекнинг бутун хаётини узгартириб юборишини
билмади хам.
-Отабек. Ё маники буласан, ё
хеч кимники!
Шу пайт мактабнинг
тугрисида уни Улугбек кутиб турганини куриб, у
томон йунала бошлади.
Хозир оркасидан Отабек
чикса яна жанжал булмасин
Улугбек билан деб шоша
пиша у томон йуналиб бирга кетишга чогланди.
Улугбек кушни мактабни
«пахани», анчадан бери
оркасидан юргани-юрган.
Келишган, бойваччанинг
угли, доим мошинасида келади-ю…факат ..доим
кузлари конга тулган, алгов-
далгов гаплари, эшитишича
наркоман..чакади.
Беухшов салом аликдан сунг
мошинасига утирди-ю кетди. Отабек деразадан караб
туриб жахли чикди. Нодига
канча гапирмасин унга бу
ёкарди. Нодира Отабек рашк
килаяпти деб Улугбек билан
гаплашаверарди. Отабек эса шунчаки уз дусти наркоман
билан булишини
хохламасди.
Нодира уйга келганида
унинг мактабни аллакачон
битирган дугоналари кутиб туришган экан. Зур битта
фолбин бор экан. Хаммасини
тугри айтармуш. Нодиранинг
ичига олов тушди. Апил-
тапил кийиниб опасидан пул
олиб улар билан кетди. Дугоналари бирин-кетин лол
булиб чикаверди, хаммасини
тугри айтди деб. Нодира
шунакангии кизикиб
кетардики зурга чидарди.
Нихоят Нодиарининг навбати келди.
-На кого будем гадать? На
него или на себя?
-Хм….на меня.
-Как тебя зовут?
-Надира. -Замужем?
-Нет-эй.
-Что под сердцем Надиры?
Дама картасининг тагига
битта карта тикиб саволни
кайтарди -Как тебя зовут?
-Вой, Нодира.
-Что на сердце у Надиры.
Шундай дея дама
картасининг энди устига
битта карта ёпди. Шундан кейин халиги дама
картасининг тепасига учта,
пастига учта чап ва унгига
учтадан ва четларига тахлаб,
бирин бирин оча бошлади.
-Ой доченька. Извини я нехочу на тебя гадать.
-А что там? Нодира
кузларини пирпиратиб хар
томонга таркалиб ётган
карталарга караб бирон нима
укишга харакат килиб шошиб колди.
-Господи, такая молодая а
столько всего. Нет, немогу. У
тебя аура плохая, отчитатся
надо, мне плохо становится.
Очень плохие карты. Может порча на тебя или на твою
семью, давай завтра утром
приходи и принеси деньги на
7 церковных свечь, я тебе
отливание сделаю.
-Но скажите хотябы чтоб я знала.
-Доченька плохую игру ты
затеяла. Исход очень
страшный, вижу смерть…
Вижу два парня, тебя и
девушку. Незнаю или близкая подруга или
сестренка твоя, чтото
кровное есть, сначала ты
потом две парни а потом
последствия идёт..Господи
помилуй, смерть… больница..почему то твоей
сестры…
Нодира фолбиннинг олдидан
ранги кув учиб чикди…
Тушунмади…катта опаси
ахир турмушга чикган, бошка оилада киз фарзанд
хам йук. Укаси хали жуда
кичкина.
Уйига келса уйдагилари
туйга икки кунга кетишган
туйтепага, бир узини хайхотдек уй еб куяр
даражада. Фолбиннинг
гаплари миясида чарх уриб
айланиб тинчлик бермасди.
Ким биландур гаплашиб
кунглини ёзгиси келди. Отабекга кунгирок килди.
Нодиранинг овозидаги хадик
ва куркувни англаган Отабек
келишини айтиб гушакни
куйди.
Деворни такиллатди. Ойнадан Мадина куринди.
Озгина салом аликдан сунг,
дустини олдига кетишини
бахона килиб хайрлашди.
Подъезддан чикиб тепага
караса Мадина унга жилмайиб турарди. Афсус
кушнилар турибди, булмаса
куллари билан хайрлашиб
куярди.
Нодира уйида ёлгиз булгани
учун уйга таклиф кила колди. Отабек кунглини
кутариб ховлида гаплашиб
утиришди. Кейин Нодирага
овкат тайёрлашга
кумаклашди. Биргалашиб
кечки овкатни килиб бирга ейишди хам. Нодира
Отабекни хеч куйиб
юборгиси келмасди. Шу
пайт…миясига келган бир
фикрдан кузлари чакнаб
кетди. Музлаткични очса…Иккта
шампан виноси турибди,
бири яримрок иккинчиси
очилмаган. Кечаги тугулган
кундан колган.
Хуш, агар туласини олса уйдагиларга нима дейди? Ха!
Фикр! Очилганидан
музлатгич олдига сал тукади,
ва очилмаганини ичишади.
Ичиб булгач буш шишани
музлатгич олдида синдириб озгина булаклар колдириб
колганини ахлатга
ташлайди. Мана, гуёки овкат
килаётганда тула шампанни
тушуриб юбориб
синдиргандек булади, колади.
Ох, аёлнинг макри нималарга
кодир булмаса-а? Олдин етти
туя ва битта эшакка хам
ортса хозир етти вагон ва
битта самолетга колади. Отабек каршилик
курсатмади.
Айвонда телевизорни ёкиб
куйиб, светни учирди. Свет
учганда ярок буладиган
икки уч шамни олиб чикиб «романтик кеча» килиш
ниятида столга куйиб ёкиб
куйди. Нимёруг хонада икки
мургак калб, икки ёш олов,
икки раста балогатни
каршилаётган, баданида кони жушиётган кунгиллар
шайтони алайхилаънанинг
сувидан тез орада сармаст
була бошлашди…
Илк бора ёрни кучиб,
Лаблардан лаб бол ичиб. Бу оламдан воз кечиб,……….
«Синифдош киз, синифдош
киз, синифдош киз тийра
кош киз…» (Ж.Отажонов)
Отабек тонггача колмади…уз
вактида узини кулига олиб уйга кетишга чогланди.
Нодиранинг бир узим
куркаман деган гапларига
парво хам килмай, шиддат
билан чикиб кетди.
Хонасига кириб аста деворни такиллатди…жимлик.. Ухлаб
колган шекил..
Йук…жавоб келди. Деразага
шошилди.
-Каттейдиз соат уч-ку.
- Э…ану…уртогим илтимос килуди уйда битта узийди.
Бир амаллаб вазиятдан
чикиб, узок гаплашмади.
Эрталаб деразадан Мадинага
мактабга боролмаслиги,
мазаси йуклигини айтиб колди.
Кандай килиб Нодини кузига
карайди?
Нега эхтиросга берилди?
Факатгина шу бир шиша
шампанми? Ёки жинсий уйгониш даврининг шундай
кечишимикан? Ёки…Ха.. бу
унинг Мадинага
ухшашлигида. Шампан ва
балогат ёшидаги конининг
жуш урганлиги шунчаки ёрдам булди. Яхшиям энг
асосийси шаънига тегишга
улгурмади. Акли ишлаб
колди.
Яхшиям психолог окахони
бор. Хаммасини дарров жой жойига куйиб тушунтириб
йул курсатиб туради.
Хикматжон. Амакисининг
угли. Эсини танибдики
атрофи хаёти китоб ва ок
халатлар билан уралган. Шундоккина домининг
пастидаги махаллада
яшашади. Отабекнинг
кунгли гаш булса ёки бирон
бир муаммо булди дегунча
унинг уйига шошилади, маслахат олади.
Хикматжон унга эхтиёткор
булишни, айникса спиртли
ичимликлар ичмаслигини
тушунтирди. Ва яна баъзи
сирли маслахатларни хам. Бу гал Отабек дув кизариб
чикди, узиям амакиваччасига
хаммаси барибир, духтирда,
одамдек карамайди,
роботдек уз ишини бажариб
гапираверади. Отабек эса узини роса нокулай сезди,
узиям роса уялтирди
Хикматжон. (Давоми бор...)
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 459 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz