SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:06
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 11 » Сен менинг котилим, ширин ажалим
17:46
Сен менинг котилим, ширин ажалим
учани тулдириб оламон аста
юриб келмокда. Утган
кетганлар тухтаб оламонга
кушилиб кетар, мошиналар
хам тухтаб чикиб оламонга
кушилмокда… Тобут кулма кул уланиб-
уланиб кетарди.
Купчиликнинг тобутнинг
кип кизил мато билан
уралгани бироз кунглини
гаш килиб, «Аттанг ёшгина экан, Аллох уз рахматига
олган булсин омийн»-дея
етти кадамча тобутни
кутариб уз юмушларига яна
оламондан ажраб таркалиб
кетарди. Бир вакт, бир ёшгина киз
оламон олдидан чикканча
кулларидаги бир кулоч кип-
кизил атиргулларни оламон
олдидан сочиб сочиб нари
кета бошлади… Алвон-алвон гуллар бир
сонияда оламон оёги остида
колиб поймол булди.…
Дорил фанодан Дорил
бакога саёхатини
давомлаганча тобут хамоно кулма-кул борар, йул четида
оламондан тисарилиб,
куллари атиргул
тиканларидан худди уша
гуллардек кирмизи рангга
буёлган, уксиб-уксиб йиглаётган кизчага оламон
унчалик ахамият
беришмади.
Маййитнинг олди каторида
кетаётган якин
кариндошлари шунчаки кизга ачиниб, бошларини
сарак - сарак килганча утиб
кетди.
Факатгина кучада колган,
утган кетганлар бу аянчли,
галати холдан кизга термулиб караб тушунмай
турарди.
Кучанинг бошигача йул
буйлаб поймол атиргуллар
устида гох кулиб, гох
йиглаб кизча чарх уриб уйнаб, баланд овозда
куйлар, юзидаги куз ёшлари
эса хечам тинмасди… Кула
кула чарх уриб, йиглай
йиглай тебрана тебрана йул
буйи аста кучанинг бошига кетиб куринмай колди… Бахорда гул очилса,
Куни битиб тукилса,
Яшамок истаса да ёзда,
Гул бошка иложи йук.
Гар икки калб севишса,
Киргокларда туришса. Муъжизалар кутишса,
Туташмок иложи йук…
(Ю.Усмонова) Тобут хам тебрана-тебрана
уз маконига етиб келди…
Ёдингдами бу ёшлигимиз,
Бекарор бебошлигимиз.
Туймай бу кенг оламга
Бахтиёр шодлигимиз. (Шерали Жураев) Салом бугунги кун! Салом
менинг дафтарим!
Эх, нималарни чидамайсан
гохи, менинг сирдош дустим.
Узбек оилаларида узи
шунака, бошка миллатларга караганда сирдошликка
хатто ота-онангдан хам изза
киласан. Тугри-да, кандай
килиб ота-онангга севгинг
хакида дардингни
дастурхон килардинг? Энг осон йулини топдим.
Аввалига узимга-узим
гапириб юрардим, кейин
тентак булиб колмай деб
дафтар коралашга тушдим.
Узи шунака сал галатирокман. Балки исмим
бунга сабаб? Билмдаим огир
исм дейишади.
Мадина!
Факатгина бир инсон Мадиш
деб чакиради. Эркалаб… ммммм.
Дафтарим дафтар, булма хеч
хатар, ёзаман варрокма
варрок, канийди булса
сузлар мухтасар?...
Мана шунака… Кулимга калам тушди дегунча
жамики сузларим ок когозга
гохи куз ёшларим бирла
сиргалиб тушаверади, гох
шодон ках кахам бирла
уйнаб уйнаб дафтарим безайди.
Шу лахзада дунёдаги
жамийки дарахтлар калам
булса хамки, ундаги барглар
когоз булса-ки, дарёлар
сувлари сиёх булса хамки дардларим ёзиб битмас холга
келади.
Мана сирдошим сенга
бугунги кунни ёзим
тирнайман варрокларинг.
Кизик-а… Отабек, хам кушним, хам мактабдош,
хам…билмадим сирдошим
сендан хам уяламан буни
ёзмокка…балки узимдан?
Нега унака экан? Ахир жуда
ёшман. Мактабни хам тугатмадим…лекин унинг
кузлари..сузлари..
У дунёдаги энг чиройли, энг
хушбичим, энг келишган
бола.
Аклли, чиройли, кучли, аълочи. Хамма хавас килади.
У эса. У эса мени ёктиради.
Билмадим. Биз дустмиз лекин
мактабда хамма пешлайди.
Узиям галатиде, танаффус
эълон килинди дегунча олдимга югуради.
Келаси хафта навруз
байрами туфайли коота
байрам киламиз, унда
Отабекни куёв ролига
танлашибди, туйни курсатиб беришмокчи де
миллийлигимизни. Галати
булиб кетдим. Йук
бормайман мактабга. Каёкда.
Унинг синф рахбари кириб
илтимос килди, мендан… келин ролини уйнашга…
кизарииииб кетдим…синф
гурра кулди.. Муаллимимиз
индамай манга карийдилар.
ЭЭээ йугееее дедим. Котта
синфдагиларга нима киламан кушилиб, ана узини
синфидаги дугоначаси
Нодира уйнасин-дедим.
Ичимдагиси эса факат сенга
сирдош дафтарим аён.
Уйгача зурга чидаб келдим, келиб хонамни эшигини
ёпдиму чапак чалиб
сакрадим. Дарров сани
титкилаб топиб мана
биринчи булиб сенга айтиб
беряпман. Соат хам икки булибди. Хозир деворим
такиллайди-ю сени шартта
беркитиб деразадан Отабек
билан гаплашаман.
Мадина ва Отабек Тошкент
шахридаги бир тумандаги бир куп каватли
биноларнинг энг чуккиси,
узларининг сузлари буйича
«Аллохга энг якин» 9
каватида истикомат
килишади. Кизикарлиси, уларни бир
биридан факат бир девор
ажратиб туради. Вахоланки
иккиси бошка бошка
подъездда. Иккисининг
хонасини биргина девор ажратиб иккиси уз хона
деразасида кучага караса бир
бирига шундок кул
узатгудек етиб бемалол
гаплашиб, хатто
пичирлашиб сузлаша оладиган даражада якин.
Нафакат хоналари, балки
кунгиллари хам. Хар куни
эрталаб ким биринчи уйгонса
уша бирини деворини
такиллатади, кундуз куни ким мактабдан вахли келса
хонада кутиб туриши ва кеч
келгани таккилатиши керак.
Кейин деразадан караб
гаплашиб туришади.
Олдинги йил ёздан хатто эрталабгача гаплашиб
чикишарди. Гохи урушиб
колишса айбдор тараф
биринчи девор такиллатиб
деразага келади. Иккинчи
тараф (бу ролда асосан хамиша Мадина) деразадан
юзини курсатмай факат
эшитади. Кейин Отабекнинг
хазилларига чидолмай
кулворади ва яна сухбат
давомланади. Янги йилда бирга салют отаётиб Отабек
Мадинага кейинги йилни
балки бирга бир хонада
кутармиз деса буладими. Бу
хам етмагандек охирги пайт
«Севишганлар куни» модага айланиб, бу йил 14 февраль
куни деразадан Мадина
уйинчок айикча хамда кип
кизил алвон алвон гуллар
олди… Худди шундай
совгаларни Нодира хам олганди… (Давоми бор...)
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 469 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz