Главная » 2013 » Mart » 17 » Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
04:31 Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл |
Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди, Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди, Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди, Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл. Аввал келиб, қучоғингга тўл, балқ, дедилар, Унамадинг аёл асли терс халқ, дедилар, Етолмагач юз ўгириб, шўр талх, дедилар, Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл. Талпинасан астагина ва қўясан бош, Мингйилликдир кўзларингда жовдираган ёш, Гуниҳкорлар мингу битта, сенга тегар тош, Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл. Чорлашганда жим келсанг-да, бекор келсанг-да, Маст даврага хор келсанг-да номардларга зор келсанг-да, Хор келсанг-да номардларга хор келсанг-да, Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл. Аслида бор эрмакларнинг борар ери сен, Яхши-ёмон эртакларнинг борар ери сен, Асов отдек эркакларнинг борар ери сен, Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл. Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор, Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор, Қуёш ўти куйдирган не қуёшлар изи бор, Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл. Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА
|
Категория: Sevgi dunyosi |
Просмотров: 1369 |
| Рейтинг: 5.0/43 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|