Главная » 2013»Fevral»26 » Семизлиги туфайли иш берувчилардан 850 марта рад жавобини олди
22:08
Семизлиги туфайли иш берувчилардан 850 марта рад жавобини олди
Лондонлик 25 ёшли Сэм Брэттл ўзига хос рекорд ўрнатди. Хабарларга қараганда, ишга жойлашиш илинжида юрган қизалоқ иш берувчилардан оз эмас, кўп эмас 850 марта рад жавобини олган. Бунга эса унинг ортиқча вазни тўсқинлик қилмоқда. 133 килограмм оғирликка эга Сэмнинг мана тўрт йилдирки ишга жойлашишга бўлган уринишлари бекор кетмоқда. Уни атиги 50 марта суҳбатга чақиришган, бироқ натижа бесамар бўлган. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Брэттл бир нечта курсларда таълим олган. Бироқ у ҳатто оддийгина бар ва ресторанларга ҳам ишга жойлаша олмаяпти. У ўзини гўё камситилгандек ҳис этмоқда. "Организмимда гармонлар муаммоси бор. Бу эса менинг айбим эмас-ку”, дея нолимоқда Сэм. Лондонлик қизалоқ мамлакат ҳукуматидан семизлик билан оғрийдиган кишиларнинг ошқозонини кичрайтириш бўйича бепул жарроҳлик операцияларини жорий этишига умидвор. Бошқа турдаги пархезлар эса унга кор қилмаяпти.