Саудия Арабистони фуқароси Холид Бин Мухсин Шарининг оғирлиги ҳозирда 290 кг.ни ташкил қилади.
У ўтган йили оғирликни олдириш бўйича жарроҳлик операциясини бошидан ўтказган эди. Операциядан аввал 20 ёшли йигитнинг оғирлиги 610 кг.га тенг бўлган.
Уни мамлакат пойтахти Ар-Риёдга келтириш учун мамлакат қуроли кучлари ёрдами керак бўлган. Шунингдек, у учун Америкадан махсус ётоқ ва кран келтирилган эди.
Саудия Арабистони қироли Шарининг ортиқча оғирликдан қутилиши учун барча харажатларни ўз бўйнига олган ва йигитга тезда озишини буюрган эди.
Йигит бу вазифани аъло даражада бажарди десак ҳам бўлади. У нақд 320 кг.га озишни уддалади.