Главная » 2013»May»13 » Саудиялик аёллар автомобил бошқаришлари мумкин
02:13
Саудиялик аёллар автомобил бошқаришлари мумкин
Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал-Валид ибн Талол мамлакат аёлларига автомобиль бошқаришга рухсат бериш ғоясини қўллаб қувватлаб чиқди.
Унинг маълум қилишича, аёлларга рухсат бериш орқали мамлакатда 500 мингдан ортиқ хорижлик ҳайдовчилар хизматидан воз кечилади ва бунинг ортидан давлат иқтисодида ўсишга эришилади. Бир муддат муқаддам қирол Абдулла Саудияда ноқонуний ишлаётган ҳайдовчиларга керакли рухсатномани олиш ёки мамлакат ҳудудини тарк этиш учун уч ой муддат берган эди.
Саудия Арабистони аёлларнинг автомобиль бошқариши тақиқланган ягона давлат ҳисобланади ва бу тақиққа 1932 йилдан буён амал қилинади. Мазкур тақиқ туфайли оилалар асосан хорижлик бўлган ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишади.